Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Тоттенхэм 18 25
12 Эвертон 18 25
13 Брайтон 18 24
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс
18-тур Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

2015 йилда кашф этилган футболчиларни биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мана, 2016 йилнинг илк ойи ҳам охирлаб бормоқда. Шундай бўлсада, аввалги йил футболининг таҳлили давом этяпти. Бугун махсус фотожамланма орқали 2015 йил бошида кенг оммага ҳали танилмаган ва 12 ой давомида барча учун таниш чеҳрага айланган 10 нафар футболчига эътибор қаратамиз. Бошқача айтганда, йил кашфиётларини яна бир марта эътироф этишни жоиз билдик. Зеро, бу футболчилар шунга муносиблар. Аҳамиятли томони, улар орасида аллақачон фахрийлик мақомига яқинлашганлари ҳам, катта футболга эндигина қадам қўйганлари ҳам бор. 

Жанлуижи ДоннаРумма (дарвозабон) - Италия. Ёши: 16. Клуби - «Милан» (Италия). Статистикаси: «А» сериясининг 9та ўйинида, -7та гол

Факт. Жанлуижи Италия чемпионатидаги дебютини 16 ёшу 242 кунлигида нишонлаб, бу борада турнир тарихидаги рекордчига айланди. Дейлик, унинг буюк адаши - Буффон «А» сериясида илк марта 17 ёшида кўриниш берганди. Жанлуижи IIнинг бўйи 196 сантиметрга тенглигини ҳам алоҳида қайд этиш ўринли.

Жейми Варди (ҳужумчи) - Англия. Ёши: 28. Клуби: «Лестер» (Англия). Статистикаси: АПЛнинг 17та ўйинида 15та гол

Факт. Жейми премьер-лига доирасидаги кетма-кет 11та ўйинда гол уриб, машҳур Рууд ван Нистелрой ўрнатган ва абадийдек кўринган рекорд (қаторасига 10та ўйинда гол)ни янгилади. Энг қизиғи, Вардини 16 ёшида бўйининг пастлиги (!) сабаб, «Шеффилд Уэнсдэй» академиясидан четлатишган ва у футболни йиғиштириб қўйишни ҳам ўйлаган экан. Ҳозирда шу «пакана» ҳужумчининг бўйи 178 сантиметрга тенг. Унинг Англия терма жамоасида нақ 28 ёшида дебют қилгани ҳам эътиборга молик.

Кингсли Коман (ҳужумчи) - Франция. Ёши: 19. Клуби: «Бавария» (Германия). Статистикаси: бундеслиганинг 11та ўйинида 3та гол } 2та самарали «пас»

Факт. «Бавария» ёзда ёш қанот ҳужумчисининг 2 йиллик ижараси учун «Ювентус»га 5 млн. евро тўлади. Ижара келишуви якунига етгач, мюнхенликлар яна чамаси 20 млн. евро беришади. Ҳа, улар Коман борасида адашишмади, чоғи. Ҳарқалай, айни пайт унинг трансфери учун анча кўп тўлашга тайёр турган клублар етарли.

 

Маҳмуд Доуд (ярим ҳимоячи) - Германия. Ёши: 19. Клуби: «Боруссия» М. (Германия). Статистикаси: бундеслиганинг 17та ўйинида 2та гол } 3та «пас»

Факт. 19 ёшли йигитча нақ 3 марта жиддий жароҳатга йўлиқиб, яна сафга қайтишга улгурди. Асли суриялик Доуд «Боруссия»да «Байер»га кетган Кристоф Крамер ўрнини муаммосиз эгаллади.

Федерико Бернандески (ярим ҳимоячи) - Италия. Ёши: 21. Клуби: «Фиорентина». Статистикаси: «А» сериясининг 14та ўйинида 3та самарали «пас»

Факт. Бернандески айни пайт «Бавария» эътиборида турибди. Ҳужумкор ҳаракатларга мойил футболчи «А» сериясида 3та голга ассистентлик қилишдан ташқари, ЕЛ баҳсларида ўзи рақиблар дарвозасини 3 марта ишғол этди.

Лукас Перес (ҳужумчи) - Испания. Ёши: 27. Клуби: «Депортиво» (Испания). Статистикаси: примеронинг 16та ўйинида 12та гол } 2та самарали «пас»

Факт. «Депор» дастлабки 16та ўйинда 25та гол урган бўлса, уларнинг деярли ярми Перес ҳисобига ёзилди. Ҳужумчи айнан Ла-Коруньяда туғилган ва бутун умри бўйи ўз шаҳри жамоасида ўйнашни орзу қилган. Мана, 2014 йили бунга эришиб, яна бир мавсумдан сўнг «Депортиво»нинг чин етакчисига айланди.

Миши Батшуайи (ҳужумчи) - Бельгия. Ёши: 22. Клуби: «Марсель». Статистикаси: Лига1нинг 19та ўйинида 11та гол } 5та самарали «пас»

Факт. 22 ёшли йигит «Гол}пас» тизимида 16 очко тўплади. Бу борада Францияда биргина Златан Ибрагимович ундан яхшироқ натижага эришди (15}6). Фамилияси талаффузи қийин футболчи кузда Бельгия термасининг итальянларга қарши ўйинида захирадан майдонга тушиб, кимсан Жанлуижи Буффонни доғда қолдирди ва 3:1 ҳисобидаги ғалабага муносиб улуш қўшди.

Деле Алли (ярим ҳимоячи) - Англия. Ёши: 19. Клуби: «Тоттенхэм» (Англия). Статистикаси: АПЛнинг 16та ўйинида 4та гол } 2та самарали «пас»

Факт. Ёш футболчи АПЛда 8 август куни «МЮ»га қарши ўйинда дебют қилди ва орадан 2 ҳафта ўтиб, «Лестер» дарвозасига олий дивизиондаги илк голини урди. 9 октябрга келиб, Алле энди Англия миллий жамоаси либосини илк марта кийди (Эстония термаси билан ўйинда) ва бир ҳафта ўтиб, французларга қарши ўртоқлик учрашувида халқаро голлари ҳисобини ҳам очди.

Даниэле БазЗели (ярим ҳимоячи) - Италия. Ёши: 23. Клуби: «Торино» (Италия). Статистикаси: «А» серия­сининг 15та ўйинида 4та гол } 2та самарали «пас»

Факт. «Торино» ёзда бу футболчини «Аталанта»дан 3,8 млн. евро эвазига сотиб олди. Айни пайт унинг трансфери 6,5 млн. еврога баҳоланмоқда. «Баззелини ўз жамоамга кўзимни юмган ҳолда қабул қилардим» - бу эътироф кўпни кўрган Карло Анчелоттига тегишли. Унинг «Бавария»да иш бошлашини назарда тутсак, Баззелига ҳали балки немис гранди ҳам харидор бўлар...

Александр Селихов (дарвозабон) - Россия. Ёши: 21. Клуби: «Амкар» (Россия). Статистикаси: РПЛнинг 11та ўйинида -14та гол

Факт. Селихов саноқли ўйинларда 2та пенальтини бартараф этди. Хусусан, «Зенит» билан ўйиндаги «дуэл»­да Халкдан устун келди. Умуман, у «сейв»лар сони бўйича рус лигасида етакчи ўринларда боряпти.

P.S.: футболчиларнинг мавсум-2015|2016га доир, аниқроғи, унинг биринчи қисмидаги статистикалари келтирилган.

Манба: «ССФ» нашри, А.ҚОДИРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:56, 29.01.2016. Ўқилди: 3374 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Тоттенхэм Ришарлисон 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.