Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Турфа тақдир ёхуд бошқа-бошқа клубларда тўп сурган эгизаклар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Эгизак футболчилар ҳақида гап кетганида, футбол ишқибозларининг кўз ўнгида биринчи навбатда, ака-ука Березуцкийлар гавдаланса, ажабмас. Яқинда Кирилл Комбаров «Спартак»­ни тарк этгач, унинг эгизаги Дмитрий жамоада ўзи қоладиган бўлди. Россиялик ҳамкасбларимиз шу муносабат билан бошқа-бошқа клубларда тўп сурувчи эгизак футболчиларни ёдга олишди.

Рафаэль ва Фабио да Силвалар

Замонавий футболдаги машҳур эгизаклар Гонконгда ўтказилган турнир орқали Алекс Фергюсоннинг эътиборига тушишганди. «Флуминенсе»нинг икки қанот ҳимоя­сида тўп сурган жингалаксочларнинг ўйини «МЮ» мураббийлар штабига маъқул келгач, Фабио ва Рафаэль Манчестерга кўчиб ўтиб, «қизил иблислар» билан шартнома имзолашди. Кейинчалик уларнинг тақдири турлича кечди: Дастлаб мунтазам равишда асосий таркибда майдонга тушган Рафаэль ўтган мавсумни ижара асосида «Лион»да ўтказиб, доимий ўйин амалиётига эга бўлди. Фабио эса тез-тез жамоасини алмаштиргач, 2014 йили «Кардифф Сити» сафига бориб қўшилди.

 

Свен ва Ларс Бендерлар

Европада довруқ қозонган яна бир эгизаклар. Уларнинг ҳар иккиси фаолиятларини «Мюнхен-1860»да бошлаб, ўсмирлик чоғларидаёқ ўзларининг ижобий сифатларини кўрсата билишган. 20 ёшга тўлгач, жамоани тарк этиб, юксаклик сари интилишган. Бошқа футболчи эгизаклардан фарқли ўлароқ, Бендерларнинг ташқи кўриниши худди икки томчидек ўхшаш. Амплуалари ҳам бир хил - таянч ярим ҳимояси. Эътиборлиси, уларнинг ҳар иккиси иқтидор ва муваффақият борасида бир хил даражага эришганлар. Ларс («Байер») ҳамда Свен («Боруссия») ўз клубларида асосий таркиб футболчиси саналишади, жамоанинг майдон марказида ўйин ташкил қилиши уларнинг иштирокисиз ўтмайди.

Ҳамит ва Халил Олтинтўплар

Туркиялик муҳожирларнинг фарзандлари фаолиятларини Германиянинг «Ваттеншайд 09» клубида бошлаб, ўзларининг келажаги порлоқ, маҳоратли футболчи эканликларини кўрсатишган. Ҳамитнинг ишлари нисбатан омадлироқ кечди, зеро у «Шальке», «Бавария», «Реал» ва «Галатасарой» сингари номдор клублар сафида ўйнади. Ҳужумчи Халил эса «Кайзерслаутерн», «Айн­трахт», «Трабзонспор», «Аугсбург» ва «Шальке»да тўп суриш билан чекланди. Айниқса, Гелзенкирхенда бир мавсум мобайнида ака-укаларнинг йўллари кесишганди. Ҳамитнинг айтишича, ҳаётларининг асосий қисмини турли шаҳарларда ўтказишса-да, эгизаги билан мунтазам алоқани йўлга қўйган, улар деярли ҳар куни гаплашиб туришади.

 

Хенрик ва Никлас Мойсандерлар

«Аякс»даги ўйинлари орқали ном қозонган ҳимоячи Никлас Мойсандернинг ҳозирда Финляндининг «Лахти» клубида тўп сурадиган Хенрик исмли эгизаги борлигидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак. Эътиборлиси, дастлаб мутахассислар айнан Хенрикни нисбатан иқтидорлироқ деб ҳисоблашган, уни 18 ёшидаёқ «Аякс»нинг ёшлар жамоасига қабул қилишганди. Бироқ у Амстердамда ўз ўрнини тополмагач, бир йил Швециянинг «Ассириск»ида тўп сурди. Сўнгра юртига қайтиб, маҳаллий клуб билан шартнома имзолади. Никлас эса катталар футболидаги дебютини «ТПС»да нишонлади ва бир йил ичида Голландия жамоалари эътиборини ўзига тортиши натижасида фаолиятининг кейинги даврини ўша клублар сафида ўтказди. 2015 йилнинг ёзида у Италиянинг «Сампдория»си билан шартнома имзолаб, ҳозирда «А» серияда тўп сурмоқда.

Макси ва Леонардо Ролонлар

Ҳар икки ўйинчи 21 ёшдалар, уларнинг номи унчалик машҳур эмас, аммо келажакда кўзга кўринган юлдузларга айланишларини тахмин қилиш мумкин. Ушбу эгизакларнинг ҳаёт йўли турлича кўриниш олди - Леонардо Аргентинанинг «Велес Сарсфилд» клуби академиясида таҳсил олиб, бир йил аввал Эквадорнинг «Эмелек» жамоаси билан шартнома тузди. Макси эса катталар даражасида ўйин ўтказишга улгурмади. Луханнинг «Атлетико»сида фаолиятини бошлаган йигитча «Барселона»нинг маҳаллий филиалида кўрикдан ўтгач, Каталония грандининг академиясига қабул қилинди. 2014 йили у ўсмирлар ўртасидаги Чемпионлар Лигасида ғолибликни қўлга киритди. Ўша йилиёқ «Барселона» Б сафига қўшилган Макси ҳозирда етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаяпти.

Хосе ва Хуанми Кальехонлар

Ушбу эгизаклар «Реал» академиясига бир вақтнинг ўзида ташриф буюриб, дастлабки машғулотлардаёқ сайёрамизнинг энг кучли клуби сафига бежиз таклиф этилмаганликларини исботлашди. Аммо бу «галактикос» даври эди ва Флорентино Перес қайтгач, жаҳон юлдузларини ёппасига харид қилишни давом эттирди. Шу тариқа, севимли клубларининг асосий таркибидан ўрин эгаллашни мақсад қилган Хосе Мария ва Хуанмининг орзулари саробга айланди. Якунда улар «Реал»ни тарк этишди. Хосе «Эспаньол»даги учта ёрқин мавсумдан сўнг «Қироллик клуби»га қайтди, кейинчалик «Наполи» етакчиларидан бирига айланди. Хуанмининг эса бу борада омади юришмади: «Мальорка», «Кордоба», «Эркулес» ҳамда Боливиянинг «Боливар»и - «Реал» тарбияланувчилари ҳавас қиладиган даражадаги клублар эмас, албатта.

Георги ва Илия Милановлар

Яқинда Георги Миланов ЦСКАга ўтгач, унинг марказий ҳимоя чизиғида тўп сурувчи эгизаги Илия ҳам акасининг изидан боришни мақсад қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Якунда бу шунчаки миш-миш бўлиб чиқди, Георгининг ўзи қондошини соғинишига қарамай, унинг Москвага келмаслиги, «армиячилар» ҳимояси шундоқ ҳам кучли футболчилардан ташкил топганини айтиб ўтди. Георги ва Илия Болгариянинг «Литекс» клуби тарбияланувчилари ҳисобланишади. Улардан бири 2013 йили ЦСКА сафига қўшилиб, ҳамон асосий таркибдаги ўрин учун курашаётган бўлса, бошқаси мунтазам равишда «Литекс» либосида майдонга тушмоқда. У худди эгизаги сингари доимо Болгария термасидан чақирув олмоқда.

Манба: Championat.com,

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:03, 30.01.2016. Ўқилди: 2875 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.