Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Янги легионерларимиз. ТОП-7

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Ютуқлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тобора хорижда тўп сураётган легионерларимиз сони ортиб бормоқда. Хусусан ўтган мавсумда олий лигада тўп сурган қатор ўйинчиларимиз эндиликда фаолиятларини хориж  чемпионатларида давом эттиради. Қуйида шу легионерларимиз борасида сўз юритамиз. 

Лутфулла Тўраев (Малайзия) 

Йўналиш: 
“Локомотив”дан – “Фельда Юнайтед”га 

3b750f5b66fec9e0982ac82489aea00c.jpg 

Тўраев мавсум якунланиши биланоқ Малайзиядан тушган таклифни қабул қилди ҳамда “Фельда Юнайтед”га кўчиб ўтди. Бу клубда ўтган йилларда “Пахтакор”нинг собиқ ҳимоячиси  Боян Миладинович тўп сурганди. Эндиликда Тўраев ушбу жамоада ўйнайди. Малайзия Супер-Лигасида янги мавсум 13 февралдан старт олади. Майдон марказида тўп учун курашларда жиддий қатнашадиган Лутфулла Тўраев хорижда ҳам ўзини яхши томонлама кўрсата олади.  

Воҳид Шодиев (Малайзия) 

Йўналиш: 
“Бунёдкор”дан – “Перак”га 

857e976525ac85803c38a942d2839fa7.jpg 

Сўнгги йилларда Малайзия чемпионатида легионерларимиз сони ортиб боряпти. Хусусан Шодиев ҳам “Перак” билан шартнома тузди. Эътиборлиси, бу жамоа Воҳид Шодиев билан икки йиллик битим тузди. Қолаверса, Воҳид клубдаги дастлабки назорат учрашувидаёқ гол киритишни уддасидан чиқди. Кўриниб турибдики, у жамоага тез киришиб кетди. Ўйлаймизки, ҳамюртимиз бу чемпионатда кўплаб голларни кирита олади.  

Ойбек Қиличев (Малайзия) 

Йўналиш: 
“Пахтакор”дан – “Перак”га 

b20187914fce36c483f24b33887d8bfe.jpg 

“Перак” клубида яна бир ҳамюртимиз тўп суради. Бу Ойбек Қиличев ҳисобланади. “Пахтакор”да чиройли  ўйинлари билан ном қозонган Ойбек ҳам “Перак” билан икки йиллик шартнома тузди. Эндиликда Воҳид Шодиев билан биргаликда бу жамоа сафида тўп суради. Умуман олганда, жорий йилда Малайзияда уч нафар ҳамюртимиз тўп суради.  

Шохрух Гадоев (Баҳрайн) 

Йўналиш: 
“Насаф”дан – “Муҳаррак”га 

e110ad7079aae22f45b0f181fb8714bb.jpg 

Иқтидорли футболчи Гадоев фаолиятини Баҳрайнда давом эттиради. Умуман олганда, “Муҳаррак” бу мамлакатнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. “Муҳаррак” Гадоевга қизиқиб қолди ва уни ўз сафига жалб қилди. Айтиш керакки, унинг бу клубдаги ишлари ҳам яхши бошланиб кетди. Дастлабки учрашувидаёқ  Гадоев жамоаси ғалаба қозонишни уддасидан чиқди.  

Санжар Турсунов (Қатар) 

Йўналиш: 
“Ворскла”дан – “Умм Салал”га 

380351f1bc350dcd21d755a4baafd426.jpg 

Украинада ўйнаб, катта тажриба олган Санжар Турсунов эндиликда Қатар Юлдузлар Лигасида тўп суради. Албатта, Қатарда ҳам легионерларимиз сони ошаётганлиги қувонарли холдир. Турсунов ҳам “Умм Салал”да ишлари юришиб кетди. Дастлабки ўйиндаёқ у майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Лекин унинг жамоаси мағлубиятга учради.  

Александр Лобанов (Эрон) 

Йўналиш: 
“Пахтакор”дан  – “Сепахон”га  

e8dd2a2685666b9bc0e9e3fcee1c8721.JPG 

Эронда дарвозабонларимиз ҳам тўп суришни бошлади. “Сепахон” Александр Лобановни ижарага олди. Эндиликда Саша Эронда тўп суряпти. Умуман олганда, бу дарвозабон фаолиятида кескин ўзгаришлар рўй берди. Тезда ўсишга эришди. Ниҳоят, легионер дарвозабонга ҳам айланди. Ўйлаймизки, у бу мамлакатда тўп суриш орқали катта тажрибага эга бўлади.  

Егор  Кримец (Хитой) 

Йўналиш: 
“Пахтакор”дан - “Бейжинг Гуоан”га 

75ac610c239780489729dc999c8db01a.jpg 

“Бейжинг Гуоан” яна Кримецни ортга қайтаришни лозим топди. 2013 йилда ҳам ҳимоячимиз айнан шу жамоада ижара асосида тўп сурганди. Орадан бир неча йил ўтиб, Кримец бу клуб сафига келиб қўшилди. Янги жамоаси Кримец 27-рақамда тўп сурадиган бўлди. Умуман олганда, Кримец Хитойда ўйнаб, катта тажрибага эга бўлганди. 

Sports.uz сайти легионерлар тўғрисида батафсил маълумот беришда давом этади. Сайтимиздан узоқлашманг.

Манба: sports.uz
Киритилди: 15:39, 02.02.2016. Ўқилди: 5782 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.