Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Нидерландия 7 7 3 17
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 4 16
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Криштиану Роналду 31 ёшда. Болалик, ҳаёт ва футбол йўли

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Португалиялик юлдуз бугун, 5 февраль куни 31 ёшини қаршилади. У 1985 йилда Мадейрадаги қашшоқ оилада дунёга келган. "Реал"нинг бўлажак юлдузи ва бўлажак миллионер оилада акаси Угу ва икки опасидан кейинги тўртинчи фарзанд бўлган. Ва бу болаларнинг барчаси битта хонада яшашган.

Криштиану 8 ёшдалигида унинг асосий касби боғбон, кечки вақтда болаларга мураббийлик қиладиган отаси "Андоринья"га чақиради. У бу ерда 2 йил шуғуллангач, Мадейранинг асосий жамоаси "Насьональ"га ўтади.

Роналду 11 ёшга чиққанида, уни Лиссабоннинг "Спортинг" жамоасига кўрикка чақиришади. 3 кун ўтиб, пойтахтлик мураббийлар "ҳақиқий жавоҳир"ни қўлга киритишганини англаб етишади. Криштиануга бу ерда "Асалари" деб лақаб қўйишади, чунки у тўпга ёпишиб олиб, уни ҳеч кимга бергиси келмасди.

14 ёшида унда ўтиш даври билан боғлиқ бир қанча муаммолар юз берган. Бир сафар у ўқитувчи ўзига ҳурмат билан муносабатда бўлмагани учун унга стул улоқтирган. 15 ёшида унинг юрагида муаммо аниқланган ва у футболни тарк этишига бир бахя қолган. Ёш футболчининг юрагида жарроҳлик амалиёти ўтказилади ва муваффақиятли якунланади. Операциядан бир неча кун ўтиб, у машғулотларга ошиққан.

2002 йилда "Спортинг"нинг асосий жамоасида ўйнай бошлаган футболчи 2003 йилда сэр Алекс Фергюсоннинг назарига тушади ва туманли альбионга йўл олади.

У 2004 йилги Европа чемпионатига ва 2006 йилги жаҳон чемпионатига Португалия терма жамоасини сардор сифатида бошлаб боради. Бу орада (2005 йилда) унинг отаси Диниш Авейру ичкилик туфайли келиб чиққан хасталикдан вафот этади.

"Манчестер Юнайтед"да юлдузли даврларни бошдан кечирган Роналду 2009 йилда, ўзи билан бир вақтда дунё футболи мухлисларини ҳайратга солаётган Лионель Месси билан чинакам рақобатга киришиш учун Испанияга, Месси жамоасининг асосий рақиби "Реал" сафига ўтади.

Роналду айни вақтда онаси Мария Долореш душ Сантуш Авейру ва ўғли Криштианинью билан бирга яшайди.

Бу футболчи Португалия терма жамоасида 122та учрашувда майдонга тушган. 71таси ғалаба билан якунланган ўйинларда у 55та голга муаллифлик қилган.

Роналду "МЮ" билан 1 марта ЕЧЛ ғолиби (2007/2008) 3 марта Англия чемпиони (2006/07, 2007/08, 2008/09), 1 марта Англия Кубоги соҳиби (2003/04) ва 2 марта Англия Лигаси кубоги ғолиби бўлган (2005/06, 2008/09).

"Реал" сафида эса у 2011-12 йилги мавсумдам Испания чемпиони бўлган, 2 марта (2010-11, 2013-14) Испания Кубоги, 1 марта Испания Суперкубоги ғолиби бўлган (2014). 2013-2014 йилги мавсумда мадридликлар Роналду билан биргаликда ЕЧЛда зафар қучишган.

Роналду 3 марта, 2008, 2013 ва 2014 йилларда "Олтин тўп"га эга чиққан. Унинг ҳисобидаги "Олтин бутса"лар сони 4та ( 2008, 2011, 2014, 2015).

1. Роналдунинг болалиги

2. Тўп узатиб туриш билан машғул Роналду

3. Роналду «Спортинг» таркибида майдонга туша бошлади

4. Роналду ва Алекс Фергюсон. «Манчестер Юнайтед»даги биринчи йил

5. 2004 йилда Португалия майдонларида ўтказилган Европа чемпионати финалидаги мағлубиятдан кейин

6. 2008 йил, Москва финали. "Лужники" ўйингоҳи. Роналду "МЮ" билан фаолиятидаги илк ЕЧЛ финалида ғалаба қилди

7. 2008 йил. Роналду илк марта "Олтин тўп" билан тақдирланди

8. 2009 йилнинг ёзи. Роналду илк бор "Сантьягу Бернабеу"да "Реал" либосида

9. Роналду 2014 йилнинг майида ЕЧЛ финалида "Атлетико" дарвозасига ҳал қилувчи голни урди

10. 2014 йилнинг охири. Роналду ва Ирина Шейкнинг охирги учрашувларидан бири

11. 2015 йилнинг январи. Роналду учинчи марта "Олтин тўп" олди

12. 2015 йил. Роналду бир қанча меҳмонхоналар ва виллалардан кейин самолёт сотиб олди

Манба: kun.uz
Киритилди: 18:10, 05.02.2016. Ўқилди: 5433 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.