Хабар берганимиздек, бугун “Оқ-тепа” “Олмалиқ” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.
Олий лига вакилига қарши ўйинда меҳмонлар ғалаба нашидасини суришди. Биринчи бўлимдан кейин ҳисоб 0:1 кўринишини олганди, аммо танаффусдан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди ва тажрибали рақиб футболчиларимизни жами олти марта майдон марказига чорлади. Якунда ҳисоб 1:6 кўринишини олди.
Ўртоқлик учрашуви
ОҚ-ТЕПА – ОЛМАЛИҚ – 1:6 (0:1)
6 февраль. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев.
“Оқ-тепа”: Баҳодир Мирсоатов, Маҳсуд Ҳайитов, Расул Раҳмонбердиев, Фарҳод Мирааҳматов, Зоҳид Раупов, Арайк Бобоев, Собир Усмонхўжаев, Илдар Магдеев (Виктор Клишин), Азиз Муротов, Анвар Раҳимов (Никита Ефременко), Абдулатиф Абдуқодиров.
“Олмалиқ”: Умид Хонимқулов, Азамат Исроилов, Саидкомил Акбаров, Азизбек Суюнов, Диан Талхатов, Ненад Кисо, Никита Павленко, Достон Тошматов, Диёр Туропов, Зоҳир Пиримов, Рўзимбой Аҳмедов.
Захирадан тушганлар: Роман Абдулов, Миржамол Қосимов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Мурод Ражабов, Исломбек Исоқжонов, Дониёр Исмоилов, Темур Шарипов, Муҳаммад Исаев, Арслонмурод Омонов.
Голлар: Собир Усмонхўжаев – Никита Павленко, Исломбек Исоқжонов, Дониёр Исмоилов, Арслонмурод Омонов (2та), Миржамол Қосимов.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).