Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 7 30
3 Италия 10 6 13 29
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Франция 7 8 6 21
6 Германия 6 8 8 22
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Неймар ҳақида 20 факт

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

5 февраль куни “Барселона” ҳужумчиси Неймар 24 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан биз бразилиялик футболчи ҳақидаги 20 та фактни эътиборингизга тақдим этамиз.

1. Неймар да Сильва Сантос Жуниор 1992 йилнинг 5 февраль куни Бразилиянинг Сан-Паулу штатининг Можи-дас-Круизис шаҳарчасида дунёга келган.

2. 1999 йилда Неймарнинг ота-онаси уни “Сантос” клуби футбол мактабига ўқишга олиб борди.

3. Неймар “Сантос”нинг турли ёш тоифасидаги жамоаларида тўп суриб, ниҳоят 2008 йилда асосий жамоа билан профессионал шартнома тузди

4. У ёш бўлишига қарамай, ёлғиз эмас. Футболчи севгилиси Каролина билан бахтли ҳаёт кечирмоқда. Уларнинг бир нафар ўғли бўлиб, унинг исми Давид Луккудир

5. Неймар олаётган пулларининг маълум қисмини хайрия ишларига сарф қилишга одатланган. Футболчи Бразилияда бўлган кезларида, доимий равишда ночор оилаларга ўз ёрдамини бериб келади. Қолаверса, оғир хасталик билан курашаётган беморлар учун шифохоналарга маблағ ўтказиб туришни ҳам канда қилмайди.

6. Футболчи кўплаб реклама роликларнинг юзи ҳисобланади. “Red Bull”, “Santander”, “Unilever”, “Wolkswagen” cингари машҳур фирмалар билан шартнома тузган бўлиб, йилига катта миқдорда гонорар олиб туради.

7. У фильмларни томоша қилишни ва шу билан биргаликда актёрлик маҳоратини кўрсатишни ёқтиради. Шу сабабли 2013 йилда футболчи Бразилиялик режиссёрлар томонидан суратга олинган “Ҳаётни севаман” сериалида ҳам суратга тушган.

8. Неймар Либертадорес кубоги ва Чемпионлар лигасида зафар қучган 8 нафар футболчининг бири ҳисобланади. У 2011 йили “Сантос” билан, 2015 йили эса “Барселона” билан мазкур совринларни қўлга киритган.

9. Неймар 2009-2013 йилларда “Сантос” либосида 224 беллашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозаларини 134 марта ишғол қилган.

10. “Барселона” таркибида 2013 йилдан буён 118 ўйинда 75 гол урган.

11. Бразилия U-20 ва U-23 терма жамоаларида 13 ўйинда 5 та голга муаллифлик қилган.

12. Бразилия миллий терма жамоаси либосида эса 69 учрашувда 46 марта ўз номини таблога ёзидириб қўйган.

13. Неймар фаолияти мобайнида 9 “хет-трик”, 3 “покер” ва 1 “пента-трик” қайд этган.

14. Ҳужумчи фаолияти давомида жами 12 та совринга сазовор бўлган. У “Сантос” таркибида 3 бора Паулиста лигасида, бир мартадан Бразилия кубоги, Либертадорес кубоги ва Жанубий Америка кубогида зафар қучган бўлса, “Барселона” билан бир мартадан Испания чемпионати, кубоги, суперкубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида зафар қучган. Шунингдек у бир марта Бразилия терма жамоаси таркибида Конфедерациялар кубогида ғолиб чиққан.

15. У ҳозирга қадар 50 та шахсий совринларни қўлга киритган.

16. Неймар Чемпионлар лигаси ва Либертадорес кубокларида “хет-трик” қайд этган биринчи футболчи ҳисобланади.

17. Бразилиялик форвард “Барселона” либосида Чемпионлар лигасида энг тезкор “хет-трик” қайд этган футболчига айланди.

18. У “Барселона”нинг еврокубокларда “Камп Ноу”даги 600, умумий ҳисобдаги 1000 голини урган.

19. Неймар ҳақида "Неймаржино" номли болалар расмли китобчаси (комикс) чиқарилади.

20. Неймар "Олтин тўп" сўровномасида учинчи ўринни эгаллаган учинчи бразилияликка айланди. Бундан олдин 1998 йилда Роналдо, 2004 йилда эса Роналдиньо учинчи ўринни эгаллашган эди.

Фурқат Юсупов

Манба: kun.uz
Киритилди: 14:36, 07.02.2016. Ўқилди: 4474 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.