“Насаф” БАА йиғинини якунлади
“Насаф” ПФК матбуот хизматининг хабар беришича, 12 кун давомида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай ва Абу Даби шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ўтказган “Насаф” футболчилари 7 февраль куни Ўзбекистонга қайтишди.
Йиғин давомида жамоа тўртта назорат учрашувини ўтказишди. Дастлаб Жанубий Корея чемпиони “Чонбук Моторс” жамоаси иккита таркибда учрашув ўтказилган бўлса (0:0, 3:5), кейинги баҳсда Хитойнинг “Хенан” жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. Сўнги баҳс эса Россиянинг “Крилья Советов” жамоаси билан ўтказилди (2:4).
“Насаф” делагацияси 7 февраль куни Шаржа-Тошкент авиа йўналиши орқали юртимизга қайтиб келди. Қисқа танаффусдан кейин футболчилар Қаршидаги қароргоҳларида тўпланишади ва 17 февраль куни “Пахтакор”га қарши Ўзбекистон суперкубоги учун кечадиган баҳсга тайёргарликни бошлашади.
Манба: voha.uz
Киритилди: 07:58, 08.02.2016. Ўқилди: 2516 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар