Достонбек Ҳамдамов: «Азиз Ҳайдаров бизга омад тилади»
Хабарингиз бор, эртага — 9 февраль куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ОЧЛ-2016 гуруҳ боқичига йўлланма берувчи ўрин учун учрашувда БААнинг “Аш-Шабоб” жамоасига қарши майдонга тушади.
Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар иккала жамоа бош мураббийлар ва футболчилар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар вакиллари иштирок этган бўлса, иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози Сергей Лушан ва жамоа ҳужумчиси Достонбек Ҳамдамов иштирок этишди.
Сергей Лушан ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтгач, иқтидорли ҳужумчи ҳам ўйин ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
— Мен ҳам мураббийнинг фикрларига қўшиламан. Бу ўйинда ғалаба қозонишимизга ишонамиз. Азиз Ҳайдаров билан суҳбат қуришга ҳам улгурдик. Терма жамоада ҳам бирга ҳаракат қилганмиз. Бизга омад тилади, — дейди Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси.
Манба: sports.uz
Киритилди: 14:19, 08.02.2016. Ўқилди: 3724 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар