Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сардор Рашидов ОЧЛ плей-оффида жамоасига ёрдам бера олмайди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Биласиз, эртадан қитъамизда клублар миқёсида энг нуфузли турнир саналадиган Осиё Чемпионлар Лигасида плей-офф босқичи старт олади.

“Бунёдкор” жамоаси гуруҳ босқичига йўлланма берувчи битта ўйинлик баҳсда БААнинг “Аш-Шабоб” жамоасини қабул қилади. Шу ўринда плей-оффнинг қолган жуфтликлари билан ҳам таништириб ўтсак. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Сардор Рашидов тўп сураётган Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби мазкур босқичда Эроннинг “Нафт Теҳрон” клубига қарши баҳс олиб боради.

Плей-офф жуфтликлари, Ғарб минтақаси
Ал-Иттиҳод (Саудия Арабистони) — Ал-Виҳдат (Иордания)
Нафт Теҳрон (Эрон) — Ал-Жаиш (Қатар)
Бунёдкор (Ўзбекистон) — Аш-Шабоб (БАА)
Ал Жазира (БАА) — Ал Садд (Қатар)

Таъкидлаш жоизки, ҳамюртимиз плей-офф ўйинида ўз жамоасига ёрдам бера олмайди. Боиси, Сардор Рашидов Қатар Юлдузлар Лигаси доирасида “Ал-Харайтият” клубига қарши кечган ўйинда енгил жароҳат орттириб олди. Шундай бўлса ҳам футболчимиз жамоаси билан биргаликда Теҳронга ташриф буюрди.

Биз плей-оффда Сардор Рашидовнинг “Ал-Жаиш”ига ҳам омад тилаймиз. Агар қатарликлар бу босқичдан муваффақиятли ўтиб олишса, гуруҳ босқичида “Насаф” билан тўқнаш келишади.

"D" гуруҳи
1. "Ал-Айн" (БАА)
2. "Насаф" (Ўзбекистон)
3. "Ал-Аҳли" (С. Арабистони)
4. "Нафт" (Эрон) - "Ал-Жаиш" (Қатар)

Манба: sports.uz
Киритилди: 14:20, 08.02.2016. Ўқилди: 7480 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик