Карлос Вильянуэва: «Ҳайдаров – «Аш-Шабоб» етакчиларидан бири»
9 февраль куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ОЧЛ-2016 “плей-офф” босқичи доирасида БААнинг “Аш-Шабоб” клубини қабул қилади.
Учрашув олдидан, “Аш-Шабоб” ҳужумчиси Карлес Вильянуэва матбуот анжуманида иштирок этди.
- Бизни оғир ўйин кутиб турибди. Рақиб кучли. Бу ҳақида жамоамиз етакчиларидан бири бўлмиш Азизбек Ҳайдаров кўп бор айтиб ўтди. “Бунёдкор”да ҳамюртим Хосе-Луис Вильянуэва тўп тепганидан хабарим бор. Мен у билан танишман. Вильянуэва фамилияси Чилида у қадар номдор эмас. Бироқ футбол соҳасида иккаламизни яхши билишади. Хосе-Луис Чилидаги машҳур футболчилардан бири ҳисобланади. Тақдир бизни Ўзбекистонда тўп тепиш бахтига муяссар қилганидан жудаям хурсандман, - дейди Карлос Вильянуэва.
Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:24, 08.02.2016. Ўқилди: 4908 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар