Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6606]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6212]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3982]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2375]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2359]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2034]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1940]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1864]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1789]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1656]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳоким кубоги: Хавотир тўғри бўлиб чиқди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мавсумолди йиғинлар / Ўртоқлик турнирлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Фарғонада қарийб икки ҳафта давом этган “Вилоят ҳокими кубоги” турнири финалида Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси мезбонларнинг “Нефтчи” футболчиларига қарши майдонга тушди.

Мусобақанинг “В” гуруҳида қатнашган навоийликлар дастлаб Қувасойнинг “Цементчи” вакиллари билан (0:0) дуранг ўйнаган бўлса, кейинги турларда “Нефтчи-2” (2:1), “ФарДУ-Футбол-инфо” (3:1), “Қўқон-1912-1” (3:2) ва “ЎзДонгЖУ-2” (4:1) жамоалари устидан зафар қучдилар.

Аммо мазкур учрашувларни айримларида ўйинни бошқариб борган ҳакамлар хатти-ҳаракатидан “Қизилқум” жамоаси аъзоларининг кўнгли тўлмаганди. Жумладан, “Нефтчи-2” билан кечган баҳсдан кейин билдирилган эътирозлар сабабли турнир ташкилотчилари асли фарғоналик, ҳозирда пойтахтда яшаётган Олим Тўйчибоевни мусобақага таклиф этишни маъқул топдилар.

Айнан навоийликларнинг гуруҳда тўртинчи турда “Қўқон-1912-1” жамоасига қарши учрашувини Тўйчибоев бошқариб борди. Гарчи, унда “Қизилқум” ғалаба қозонган бўлса-да, бош ҳакам учрашувнинг охирги йигирма дақиқасида қўпол хатоларга йўл қўйди.  Шундан сўнг, кончилар клуби раҳбарияти пойтахтдан бошқа бирор тажрибали реферини жалб этиш бўйича ташкилотчиларга расмий таклиф билан чиқишганди. Афсуски, маҳаллий мутахассислар якунда барибир Олим Тўйчибоевга ишонишда давом этишди.

Юқоридаги фикрларни бежизга келтирмадик. Финалда навоийликларнинг хавотири барибир тўғри бўлиб чиқди. Гарчи, “Вилоят ҳокими кубоги” турнири жамоалар учун янги мавсум олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаган бўлса-да, финалда ҳакамлар томонидан йўл қўйилган айрим хатолар якуний натижага салбий таъсир қилмай қолмади. 

“Нефтчи” жамоасини бош соврин билан табриклаган ҳолда, турнир ташкилотчиларига баъзи таклифимизни ҳам билдириб ўтмоқчийдик. Айни пайтда жамоалар билан биргаликда мамлакатимиз олий ва биринчи лига ҳакамлари ҳам йиғинларда иштирок этишяпти. “Вилоят ҳокими кубоги” турнири баҳонасида бир гуруҳ ҳакамлар Фарғонага таклиф этилганида олам гулистон эди. Кейинги мусобақаларда ташкилотчилар ана шу жиҳатларга ҳам эътибор беришса фойдадан холи бўлмайди. Зеро, стадионга ташриф буюрадиган кўпсонли ишқибозлар нафақат ўз жамоасининг ғолиб чиқишини, балки чиройли ва ҳужумкор футбол томоша қилишни ҳам жуда-жуда исташади.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

“Вилоят ҳокими кубоги” турнири

Финал, 2016 йил 7 февраль

"Нефтчи" (Фарғона) — "Қизилқум" (Навоий) — 1:0 (0:0).

Қиргули. “Нефтчи” СК стадиони. 5000 томошабин

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Рустам Толибжонов, Қаҳрамон Собиров, Хуршид Мелиқўзиев. 

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов

Гол: Шукурали Пўлатов (75-пен.)

"Нефтчи": Адумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дилёрбек Эрматов, Илҳом Бойдадаев, Жавоҳир Расулов, Умид Қодиров, Алишер Саматов, Сардор Эминов, Дамир Низанов, Мурод Бобожонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Қулматов, Достон Турсунов, Муҳсин Убайдуллаев, Шерзод Ҳакимов, Отабек Исроилов, Ҳусниддин Ғофуров.

"Қизилқум": Эркин Жабборов, Гиорги Квесиешвили, Акмал Рустамов, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов, Алишер Юсупов, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов, Азизбек Усмонов, Илҳом Юнусов, Андрей Деркач.

Захирадан майдонга тушганлар: Файзулла Қамбаров, Руслан Вагапов, Алишер Холиқов, Отабек Нарзуллаев.  

Шундай қилиб, “Қизилқум” жамоасининг 24 январда Фарғонада бошланган ўқув-машғулот йиғини поёнига етди. Режага кўра, кончиларга 8 февралда қисқа муддатли таътил берилди. Жамоа аъзолари 12 февралдан бошлаб, Тошкентда сўнгги босқич ўқув машғулот йиғинини ўтказиш учун йиғилади. Мазкур йиғин доирасида олий лига жамоаларидан 3-4 таси билан синов-назорат баҳслари уюштириш кўзда тутилган.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 19:57, 08.02.2016. Ўқилди: 4419 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик