Бугун 8 октябрь, 2024 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 9 24
2 Реал Мадрид 9 21
3 Атлетико 9 17
4 Вильярреал 9 17
5 Осасуна 9 15
6 Атлетик Бильбао 9 14
7 Мальорка 9 14
8 Райо Вальекано 9 13
9 Сельта 9 13
10 Бетис 9 12
11 Жирона 9 12
12 Севилья 9 12
13 Алавес 9 10
14 Эспаньол 9 10
15 Реал Сосьедад 9 9
16 Хетафе 9 8
17 Леганес 9 8
18 Валенсия 9 6
19 Вальядолид 9 5
20 Лас-Пальмас 9 3

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Леганес 0-0 Валенсия
9-тур Эспаньол 2-1 Мальорка
9-тур Хетафе 1-1 Осасуна
9-тур Лас-Пальмас 0-1 Сельта
9-тур Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
9-тур Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
9-тур Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
9-тур Алавес 0-3 Барселона
9-тур Севилья 1-0 Бетис
9-тур Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

19/10 00:00 Алавес - Вальядолид
19/10 17:00 Атлетик Бильбао - Эспаньол
19/10 19:15 Осасуна - Бетис
19/10 21:30 Жирона - Реал Сосьедад
20/10 00:00 Сельта - Реал Мадрид
20/10 17:00 Мальорка - Райо Вальекано
20/10 19:15 Атлетико - Леганес
20/10 21:30 Вильярреал - Хетафе
21/10 00:00 Барселона - Севилья
22/10 00:00 Валенсия - Лас-Пальмас

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 5165 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бобоевча ва испанча ёндашувдан умидворлик

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида боксчимиз Баҳодир Жалолов Президентимиз маърузасига муносабатини билдирар экан, шижоат ҳақида сўзлади, рақибларини нокаутга учратганини, уриб йиқитганини алоҳида таъкидлади. Баҳодирнинг ўзини ғолибона тутиши, нутқидаги шиддат Президентимизга ҳам ғоят маъқул тушди. Сессия қатнашчилари, телеекран қаршисида ўтирган юртдошларимиз ҳам, ўйлаймизки, ундан мамнун бўлишди.

Хўш, ёш боксчимиздаги қайси хусусият кўпчиликнинг эътиборини тортди? Унинг асосий рақибларини нокаутга учратгани, уриб йиқитгани шунчалар оламшумул воқеами? Ёки нокаут йўли билан ғалаба қозонган фақат Баҳодир Жалоловми? Йўқ, назаримизда эътирофларнинг сабаби бутунлай бошқа туйғу билан боғлиқ. Тўғри, боксда нокаут орқали ғалаба қозонишнинг гашти ўзгача. Баҳодир ва бошқа боксчиларимизга шундай ғалабалар насиб қилаверсин. Биз эса бу ўринда Баҳодир шахсий шижоатини ўзгача ёниқлик ҳамда ёвқурлик билан ифода эта олганига эътиборингизни қаратмоқчимиз. Шу ҳолат ёқди барчага. Албатта, Баҳодир сўзга чиқиш учун махсус тайёрланган. Бунга шубҳа йўқ. Бироқ ёниқлик ва ёвқурликни табиий ифодалаш жараёни одамнинг ўзида бўлмаса, уни қистов билан юзага чиқариш қийин.

Савол туғилади: Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига жўнашдан аввал қайси ёш футболчимиз телеекран орқали «Мен Жанубий Корея, Ироқ каби кучли олимпия терма жамоалари ҳимоя чизиғини довдиратиб, кетма-кет гол ураман, гол уриш қанақа бўлишини рақибларга ўргатиб қўяман!» - дея шаҳду шиддат ила ваъда берди мухлисларга? Ҳеч қайсиси! Интервью бераётган футболчининг сўзи оғзидан тушиб кетаётганини кўриб, гоҳо унинг тузукроқ тўп тепишига ҳам ишонмайсан киши. Майли, футболчининг нутқи гўзал, силлиқ чиқмасин, аммо сўзларига шижоат жозиба бахш айласин. Агар «Ал-Шабаб»га қарши учрашувдан аввал мухлислар «Бунёдкор»нинг ёш футболчилари тилидан ғалабага чан­қоқ сўзларни тинглашса, уларнинг ўйинга қизиқишлари ортиши, стадион­даги муҳит ҳам байрамона тус олиши аниқ. Ўз навбатида, теле ва радио журналистлар ҳам шунга яраша ташаббус кўрсатишлари даркор.

Юқоридаги мулоҳазалардан сўнг қайсидир мухлисда «Футболчининг вазифаси - тўп тепиш, гол уриш. Сурурбахш нутқ эса нотиқнинг иши» қабилида мулоҳазалар туғилиши табиий. Очиғи, онгимизга синган шундай мулоҳазалар боис, футболимизнинг схематизмидан халос бўлиш ортга сурилмоқда. Унутмайликки, тафаккурдаги тараққиёт тилда, нутқда юз кўрсатади. Тафаккур, умуман, организмнинг энергияга тўйинганлик даражаси нутқ жараёнини бошқаради.

Президент Ислом Каримов юқорида тилга олган сессияда Бўка воқеаларини эслар экан «Ўша вазиятда, керак бўлса, арслонни жиловлаб минишга тайёр эдим. Ишончим комилки, энг муҳим паллада ҳар бир киши шундай туйғуни бошдан кечиради», - деди пурвуқор руҳ билан. Фикримизча, Президент Ислом Каримовнинг улуғвор ва ғолибона сиёсатининг муҳим сабабларидан бири одамни ҳайратга соладиган ва олға чорлайдиган қатъият билан изоҳланади. Бизнинг­ча, футболимиз мутасаддиларида, мураббийларда, ўйинчиларда мана шундай қатъият етишмаяпти. Илмда «сўз магияси» тушунчаси мавжуд. Учрашувлар, турнирлардан аввал айтилган сўзнинг қудрати, ранги, бўёғи кейинчалик маълум маънода футбол майдонларига кўчади, натижаларга таъсир ўтказади. Фақат, бу қатъият наинки, журналистлар, балки мураббийлар ва футболчиларнинг тилида, тафаккурида ҳам бўй ростласин. Роберт Хут нима учун «Манчестер Сити» мухлисларини ҳуштак чалдириб юборди. Бунинг битта асосий сабаби бор: Варди «занжирланганида», Оказаки оқсаганида, «Лестер»нинг бағри Роберт Хут билан бут бўлади. Варди дам олганида, Роберт Хут рақиб жарима майдонида бўй кўрсатишини мухлислар аввал ҳам кузатишганди. Ҳимоячи яна ҳаммани ҳайратлантирди. Нима деб ўйлайсиз: у «Манчестер Сити»нинг саралан­ган ҳимоячиларидан таржиба ва иқтидор бобида устунми? Йўқ, албатта. Буни жуда яхши биласиз. Энг асосийси, Клаудио Раньери «Лестер» футболчиларида қатъият уйғунлигини шакллантирди. Ҳавас қилса арзигулик имкониятлари, футболчилари бўла туриб, «Манчестер Сити» шу «Лестер»га ютқазди. Нима учун? Чунки «шаҳарликлар»да ҳозирга келиб қатъият уйғунлиги йўқолди. Хосеп Гвардиола билан тузилган шартнома Мануэль Пеллегрини руҳияти орқали футболчилар ҳаракатини ўзгартириб юборди. Демак, профессионаллик тушунчаси ҳар доим ҳам ўз сўзини айтолмайди. У гоҳо қатъияти йўқолган руҳиятга бўйсинади. Ҳатто Яя Туредек сабр-тоқатли футболчининг охирги турда ўйини қовушмагани фикримиз далилидир. «Лестер» эса рақибларининг муаммоларига эътибор бермай, нурафшон марра сари яна ҳам ишончлироқ қадам ташламоқда. «Тулкилар»нинг турнир жадвалини бошқаришларига тасодиф сифатида қараганлар энди фикрларини ўзгартиришмоқда, ҳуш­ёр тортишмоқда. Мавсум якунида «Лестер»нинг ЕЛ йўлланмасини қўлга киритиши ҳақида сўзлагувчилар айни чоғ бу жамоани ЧЛга муносиб кўрмоқдалар. Бунда эса асосий омил қатъият уйғунлигидир.

Ёдингизда бўлса, Осиё чемпионатидан аввал Георгий Колосовский олимпиячиларимизнинг ажойиб таркиби хусусида бонг урди. Турнир якунлангач, олимпиячиларимиз муваффақиятсизликлари сабабларини жуда донолик билан кўрсатиб берди. Унинг таҳлилини ўқиган мухлис амалиётга татбиқ қилинмаган ёки ўзини оқламаган илмий-услубий мулоҳазаларга табиий тарзда ғашлик билан қарайди. Бу борада мухлис ҳақ. Мағлубиятлар сабабини изоҳлашда ҳозирча бизнинг мураббийлар ва мутахассислар чемпиондирлар.

Қисқаси, «ўша чемпионлар»да қатъият уйғунлиги етишмайдики, бундан футболимиз азият чекмоқда. Агар Георгий Колосовский олимпия­чиларимиз ўйинидаги камчиликларни анча аввал қатъият билан кўрсатганида, бу тўғрида тинимсиз бонг урганида, балки вазият ўзгарармиди?! Эҳтимол, унинг ўзи тайёргарлик жараё­нини нотўғри ўзанга бургандир. Ким билади, дейсиз? Гоҳо шундай надоматлар қалбни қийнайди.

Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашга ҳозирланаётган футзалчиларимиз, «плей-офф» босқичидан омон-эсон ўтиш орзусида тайёрланаётган «Бунёдкор» ҳақида ўйлар эканмиз, кўнгилда шундай ғалаёнлар уй­ғонади ўз-ўзидан. Аёнки, бу ғалаёнлар маърифатни, тараққиётни истайди. Кўнгилда мағлубиятлар кўникмаси шаклланишини хоҳламайди. Шунинг учун у Хосе Мария Мендезнинг бироз бўшанг сўзларидан безовта. Испаниялик мураббий нимадандир хавотирда. У ўзи сезган қандайдир муаммони яширишга уринмоқда. Шу мақсадда кўнгил хотиржамлиги учун яқин ҳамкасбларни ёнига чорлади. У шунча муддат ичида нима учун Эрон футзали даражасига чиқиш ҳақида ўйламади? Бу мураккабми? Албатта, мураккаб. Аммо қўл қовуштириб ўтирадиган пайт ҳам эмас. Мураббийнинг гап-сўзларидан маълум бўлмоқдаки, футзалчиларимиз тезлик бобида ҳамон элит жамоалардан орқадалар. Мендез буни билади, лекин била туриб, аввалги тезлигини йўқотган эски гвардияга таянмоқда. Нима сабабдан бундай йўл тутмоқда? Келинг, ҳозир бу саволга жавоб изламайлик ва футзалчиларимизга омад, ғалаба тилайлик. Зеро, улар жаҳон чемпионати йўлланмаси учун пойтахтимизда, мухлислар кўз ўнгида курашадилар, бу эса янада кўпроқ масъулият, қатъи­ят деганидир. Фақат ва фақат масъулият, қатъият футзалчиларимиз юзини ёруғ қилади. Акс ҳолда, мухлислар уларни кечиришмайди. Ана, «Ливерпул»нинг кўплаб мухлислари «Сандерленд»га қарши кечган баҳснинг 77-дақиқасида режага мувофиқ, стадионни тарк этишди. Юрген Клоппнинг кўричак бўлгани, ўша лаҳзаларда «Ливерпуль» атайлаб ҳужумни кучайтиргани, ҳисобнинг 2:0 эканлиги ҳам уларни аҳдларидан қайтаролмади. Негаки, мухлислар чипта нархини оширган мутассаддилардан аразлагандилар. Натижада жамоа тайёр ғалабани бой берди. Мухлис аразласа, футболни ким томоша қилади? Шу боис, таъкидлаймизки, футзал терма жамоамиз ҳам, «Бунёдкор» ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатсин. Аразлар нари турсин. Ахир барчамиз янги мавсумни соғинганмиз ва унга интизормиз.

Муҳаммад ВАЛИ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси, 9 февраль кунги сешанба сони

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:36, 10.02.2016. Ўқилди: 2475 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Барселона Роберт Левандовски 10
2 Вильярреал Айосе Перес 6
3 Барселона Рафинья 5
4 Бетис Джовани Ло Чельсо 5
5 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 5
6 Сельта Борха Иглесиас 4
7 Барселона Ламин Ямаль 4
8 Сельта Яго Аспас 4
9 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 4
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.