Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон – Ливан учрашувига оид 20 факт!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Статистика ва фактлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун Дубайда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ливан термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Биз ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига оид 20 фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Ушбу жамоалар бугунга қадар 4 марта рақиб бўлишган. 3 та учрашувда Ўзбекистон термаси ғалаба қозонган бўлса, 1 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 6:1 Ўзбекистон фойдасига!

2. Ўзбекистон ва Ливан фақатгина Жаҳон чемпионати саралаш босқичида тўқнаш келишган. Бугун улар илк бора ўртоқлик ўйинида куч синашишади.

3. Ўзбекистон ва Ливан ўзаро биринчи бор нейтрал майдонда тўқнаш келишади. Олдин улар 2 мартадан Тошкент ва Байрут шаҳарларида майдонга тушишган.

4. Ливан дарвозасига урилган 6 та голни 3 та футболчимиз киритган. Одил Аҳмедов (3), Сервер Жепаров (2) ва Жасур Хасанов (1)

5. Ливанликларнинг ягона голига Али Саадий муаллифлик қилган.

6. Сервер Жепаров 2008 йили Ливанга қарши учрашувда пенальтидан фойдалана олмаган.
 
7. Ўзбекистон Ливанга қарши ўйинларнинг биринчи таймларида - 2, иккинчи бўлимларида эса 4 та гол урган.

8. Ливанда кечган ҳар иккала учрашувни Уммонлик ҳакам Абдулла Хилолий бошқарган.

9. Тошкентдаги ўйинларни эса Австралиялик Мэтью Бриз ва Сингапурлик Абдумалик Абдулбашир бошқаришган.

10. Ўзбекистон ва Ливан ўртасидаги 4 ўйинни жами 57800 мухлис стадионда томоша қилган. Ҳар ўйинга ўртача 14,450 мухлис тушган.

11. Мухлислар ташрифи бўйича рекорд 2013 йили Тошкентда “Бунёдкор” стадионидаги илк расмий ўйинда қайд этилган – 35000 мухлис.

12. Энг кам мухлис 2008 йили Бейрутдаги ўйинга тўғри келади – 800 томошабин.

13. Ливанга қарши ўйинларда термамизни 2 мураббий бошқарган. Рауф Инилеев ва Миржалол Қосимов.

14. Ливанликларни ҳам Ўзбекистонга қраши ўйинларда икки нафар мутахассис бошқарган: Эмиль Рустом ва Теодор Бюкер.


15. Ўзбекистонлик футболчилар Ливанга қарши баҳсларда 5 марта сариқ карточка билан жазоланишган.

16. Ливанликлар эса 4 марта ҳакамлар томонидан сариқ рангли карточка билан “сийланишган”.

17. Ливан терма жамоаси Ўзбекистонга қарши 3 та учрашувда ҳакамлар томонидан карточкалар билан жазоланишмаган.


18. Бугун Ўзбекистон термаси таркибида Жамшид Болтабоев, Отабек Шукуров, Жавлон Мирабдуллаев, Акромжон Комилов, Достон Ҳамдамов дебют учрашувини ўтказиши мумкин.

19. Камолиддин Тожиев бугун Ўзбекистон термасидаги 10-учрашувида майдонга тушиши мумкин.

20. Игнатий Нестеров ва Элдор Суюнов бугун Самвел Бабаян терма жамоамизга мураббий бўлганидан сўнг, илк учрашувларини ўтказишлари мумкин.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:08, 14.02.2016. Ўқилди: 5378 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик