Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бир кўзи кўрмасада

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Туркиялик Эмре Азим мамлакат футболидаги гранд клублардан бири - «Фенербахче»га қарши ўйинни бир умр эслаб қолса, ажабмас. Йўқ, унинг Истанбул теварагидаги шаҳарча шарафини ҳимоя қилувчи клуби - «Тузласпор» (иккинчи дивизион иштирокчиси) Туркия кубоги гуруҳ босқичи доирасида ўтказилган мазкур учрашувда қандайдир «сенсация» кўрсатмади, гарчи кучли рақиб билан тенгма-тенг курашган бўлсада. Ўйиннинг 92-дақиқасида Лазар Маркович томонидан урилган гол «Фенербахче» ғалабасини таъминлади. Хўш, унда Эмре Азим бу оқшомни нега хотирасида сақлайди? Бунинг 2та сабаби бор.

Биринчи сабаб анча одатий ва кўп жойларда кузатилиши мумкин. «Тузласпор» футболчилари «Шукру Сарижоглу» стадионига жамоат автобуси - 500Тда етиб олишди. Ушбу транспортнинг йўналиши анча узун: автобус шаҳар районлари бўйлаб 73 километр йўлни босиб ўтади ва нақ 60та бекатда тўхтайди. Энг қизиғи, у аслида «Фенербахче» аренасига бормайди. Лекин «Тузласпор» раҳбарияти бунинг учун махсус рухсатнома олди. Клуб транспортидан фойдаланмасликка қарор қилингани эса рамзий маънога эга. «Тузласпор» шу билан катта клублар ва қуйи лигаларда ўйновчи камтарин жамоалар ўртасида зарурий воситалар ноҳақ тақсимланаётганига эътибор қаратишни ўйлади. Бошқача айтганда, клубларнинг моддий таъминотида мутлақо тенглик йўқлигига.

Иккинчи сабаб эса, инсон тақдири ва матонатига боғлиқ. Финал ҳуштаги янграшига бир неча дақиқа қолганида «Тузласпор» таркибида ўзгариш бўлди - майдонга 17 ёшли Эмре Азим тушди. Ўзи ушбу ҳужумкор ярим ҳимоячи «Фенербахче» билан ўйин арафасидагина биринчи жиддий шартномасига имзо чекканди. У шу тариқа профессионал футболда дебют қилди. Хўш, бунинг қандай ғайритабиий томони бор? Ахир 17 ёшида катта футболга қадам ташлаган биргина Азим эмас-ку. Гап шундаки, Эмре дунёни фақат ўнг кўзи билан кўради. Чап кўзи - умуман ожиз. Ҳаммаси у 2 ёшда бўлган вақт бошланган. Опаси дарс тайёрлаб турган маҳал жажжи Азим қаламни олиб, нохос кўзига тиқиб олган. Бахтга қарши, ўша вақт уйда ҳеч ким бўлмаган, опаси эса қўрққанидан ота-онасига ҳеч нарса айтмаган. Хуллас, кўзининг мугуз пардасига етган жароҳат газак олиб, кўриш қобилияти йўқолган. Орадан 2 ҳафта ўтгач, шифохонада врачлар кўриш қобилиятини тиклаш имконсиз эканлигини айтишади. Шундай қилиб, Эмренинг кўзи 90 фоизга ожиз бўлиб қолади. 9 ёшида эса акаси билан муштлашиб, кўриш қобилиятини бутунлай йўқотади. Тирсак билан берилган зарбадан сўнг чап кўзи бирданига ишдан чиқади.

Эмре айни пайт ушбу аянчли ҳолати туфайли ҳеч кимни айбламайди. Аксинча, ўзи ишлаб топган пулга сунъий кўз қўйдирмоқчи. Лекин ўсмир аввалига онасига Истанбул марказидан уй олиб бермоқчи. Ушбу аёл вақтида маҳаллий мактаб директори билан гаплашиб, аслида махсус ўқув муассасида таълим олиши керак бўлган ўғлининг бошқа болалар қатори ўқишда давом этишини таъминлаганди. Эмре ўз онасига шундай таъриф беради: «У ҳаёт аталмиш денгиздаги маёқдир». Айтганча, Азимнинг охирги интервьюда айтишича, «Фенербахче» билан ўйиндан сўнг 2 нафар футболчи интернет орқали алоқага чиққан. Улар Азимга операция харажатларини ўз зиммаларига олишга тайёр эканликларини билдиришган. Йигитча эса чин юракдан миннатдорчилик билдириб, таклифни рад этган. Зеро, у барчасига ўз меҳнати билан эришмоқчи.

Эмре 6 йилдан буён «Тузласпор» тизимида шуғулланмоқда. У охирги 3 мавсумда ҳаваскорлар бўлимида ўйнади. Бу вақт оралиғида 82та гол уриб, 36та самарали «пас»га муаллифлик қилишга улгурди. Унинг дебюти хусусида клуб президенти шундай деди: «Йўқ, Эмрени «Фенербахче» билан баҳсда чап кўзи умуман кўрмаслиги учунгина майдонга туширмадик. Аслида у жуда яхши футболчи. Азим мисолида ҳамма яна бир марта тушундики, турли қийинчиликлар спорт билан шуғулланиш йўлида тўсиқ бўлолмайди». «Тузла-спор» бошқарув кенгаши аъзоси ва клуб матбуот котиби Левент Аёз ҳам шундай фикрда: «Эмре бунга ўз иродаси ва курашувчанлиги билан эришди. Футболнинг бош мақсади чемпионлик эмас, балки бирдамлик ва тенгликни таъминлашдир».

- Битта кўзим билан кўролмаслигим мен учун ҳеч қачон жиддий муаммо ҳисобланган эмас. Зеро, иккинчиси билан борлиқни худди рақибларим, дўстларим икки кўзда кўришгани каби кўраман,-дейди Эмре Азимнинг ўзи.

ДАРВОҚЕ

Эмре Азимнинг тақдири эътиборга молик, аммо у бу борада ягона эмас. Дейлик, 80-йиллар «Бешиктош» сафида порлаган Тугрул Шенер ҳам айнан чап кўзи билан кўрмаган. Шунга қарамай, у афсона даражасига кўтарилган. Ҳаттоки, жонажон шаҳри - Яловда Тугрул шарафига ёдгорлик ўрнатилган, шунингдек, стадионга унинг номи берилган.

Шотландияда эса «Рейнжерс» сафида Шимолий ирландиялик Дин Шилс ўйнайди. У 8 ёшида автоҳалокатга учраган ва кўзи жиддий шикастланган. 2006 йили Дин кўзини олиб ташлаш мақсадида операция столига ётган. Чунончи, жароҳатнинг кучли бош оғриғи келтириб чиқариши маълум бўлганди. Эътиборлиси, футболчи шу ҳолатида ҳам мамлакат терма жамоаси сифатида 10 мартадан ортиқ майдонга тушган.

Sports.ru, А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:48, 16.02.2016. Ўқилди: 3412 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.