Футзал-2016. Эрон ва Вьетнам жаҳон чемпионатига чиқди
Пойтахтимизда давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионатида ярим финалга чиққан яна икки жамоанинг номи аниқланди.
Кутилганидек, Эрон Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлуб этди (7:0) ҳамда жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилди.
Япония ва Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўта шиддатли кечди. Иккинчи бўлимда японлар 3:1 ҳисобда олдинда бораётиб, сўнгги 5 дақиқада ғалабани қўлдан чиқаришди.
Ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланганидан кейин қўшимча бўлимлар белгиланди. Экстра-тайм бошида Япония яна олдинга чиқиб олди. Сўнгги дақиқаларда вьетнамликлар бешинчи ўйинчи тактикаси орқали ҳисобни тенглаштиришди.
Учтадан амалга оширилган пенальтилар сериясида эса омад Вьетнамга кулиб боқди — 2:1.
Шу тариқа, Эрон ва Вьетнам терма жамоалари Осиё чемпионати ярим финалига чиқиш билан бирга Колумбия-2016 йўлланмасини қўлга киритишди. Бу икки жамоа ярим финалда тўқнаш келишади.
Футзал бўйича Осиё чемпионати, чорак финал
ЭРОН - ҚИРҒИЗИСТОН - 7:0
ЯПОНИЯ - ВЬЕТНАМ - 4:4.
Асосий вақт - 3:3. Пенальтилар серияси - 1:2
Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:55, 17.02.2016. Ўқилди: 6097 марта. Фикрлар: 6 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).