Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналдунинг севимли рақиблари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A
Олдинроқ “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг севимли рақиблари ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Бу сафар Леонинг асосий рақобатчиси, “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду энг кўп гол урган жамоалар ҳақида тўхталиб ўтамиз. 

6. “Малага” – 14 гол 
Роналду “Малага” билан учрашувларда жами 14 та голга муаллифлик қилган. Криштиану ушбу жамоага қарши кечган охирги тўқнашувда дарвоза томон 18 та зарба йўллаган, бироқ гол уришни уддалай олмаган эди. 

5. “Атлетико” Мадрид – 15 гол 
Криштиану “Мадрид дерби”ларида ўз ҳисобига 15 та гол ёздириб қўйган. Португалиялик “Атлетико” билан кечган охирги 4 та учрашувда бирорта ҳам гол ура олмаганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. 

4. “Барселона” – 15 гол 
Португалиялик футболчи ҳозирга қадар “Эль класико”ларда урган голлари сони 15 тани ташкил этмоқда. У “Барселона” билан ўйинларда кетма-кет 6 учрашувда гол уриб, ўзига хос рекорд ўрнатган. Энг қизиғи Криш Каталонияликлар билан бўлиб ўтган сўнгги баҳсда ҳам рақиб посбонини ранжита олмаган. 

3. “Атлетик” – 16 гол 
Билбаонинг “Атлетик” клуби Роналдунинг севимли рақиблари учлигиги кирди. КриРо ўтган ҳафтада Басклар дарвозасига иккита тўп киритди. У бундан олдин “Атлетик” билан учрашувларда икки марта “хет-трик” қайд этган. 

2. “Хетафе” – 19 гол 
Роналду “Хетафе” билан кечган охирги 6 учрашувда 11 та гол урган. Унинг ушбу жамо дарвозасига киритган голларининг умумий сони эса 19 тани ташкил этмоқда. 

1. “Севилья” – 21 гол 
“Севилья” Криштиану учун энг қулай рақиб ҳисобланади. Роналду мазкур жамоа дарвозабонларини 21 марта ранжитишга эришган. У “Севилья” билан ўйинларда 2 мартадан “хет-трик” ва “покер”га эришганини ҳам таъкидлаб ўтмоқ лозим. 

Фурқат Юсупов    
Манба: sports.uz
Киритилди: 11:30, 18.02.2016. Ўқилди: 3473 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.