Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 26.06.2025 06:00
      • Интер
      • 2:0
      • Ривер Плейт
      • 26.06.2025 06:00
      • Урава Редс
      • 0:4
      • Монтеррей
      • 26.06.2025 23:59
      • Ювентус
      • 2:5
      • Манчестер Сити
      • 26.06.2025 23:59
      • Видад
      • 1:2
      • Ал-Айн
      • 27.06.2025 06:00
      • Ал-Ҳилол
      • 2:0
      • Пачука
      • 27.06.2025 06:00
      • Зальцбург
      • 0:3
      • Реал Мадрид
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • -:-
      • Ботафого
  • Суперлига
      • 26.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • 2:3
      • Андижон
      • 27.06.2025 20:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Динамо
      • 27.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Пахтакор
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Палмейрас 3 5
2 Интер Майами 3 5
3 Ал-Аҳли (Миср) 3 2
4 Порту 3 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 3 7
2 Флуминенсе 3 5
3 Мамелоди Сандаунс 3 4
4 Ульсан Хёндэ 3 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Атлетико 1-0 Ботафого
3-тур Сиэтл Саундерс 0-2 ПСЖ
3-тур Порту 4-4 Ал-Аҳли (Миср)
3-тур Интер Майами 2-2 Палмейрас
3-тур Окленд Сити 1-1 Бока Хуниорс
3-тур Бенфика 1-0 Бавария
3-тур Эсперанс 0-3 Челси
3-тур Лос-Анжелес 1-1 Фламенго
3-тур Боруссия Д 1-0 Ульсан Хёндэ
3-тур Мамелоди Сандаунс 0-0 Флуминенсе
3-тур Интер 2-0 Ривер Плейт
3-тур Урава Редс 0-4 Монтеррей
3-тур Ювентус 2-5 Манчестер Сити
3-тур Видад 1-2 Ал-Айн
3-тур Ал-Ҳилол 2-0 Пачука
3-тур Зальцбург 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. Нимчорак финал

28/06 21:00 Палмейрас - Ботафого
29/06 01:00 Бенфика - Челси
29/06 21:00 ПСЖ - Интер Майами
30/06 01:00 Фламенго - Бавария
30/06 23:59 Интер - Флуминенсе
01/07 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол
01/07 23:59 Реал Мадрид - Ювентус
02/07 06:00 Боруссия Д - Монтеррей

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бекхэмнинг асосий муаммоси нимада?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Дэвид Бекхэм қандай ишга қўл урмасин, уни қойилмақом даражада уддалайдиган инсонлар тоифасидан. Футбол? Бекс «МЮ» ва «Реал» каби буюк клубларда ўйнаб, ЧЛ ғолибига айланган. Мода соҳаси? Дэвид Adidas ва Armani маҳсулотларини бинойидек реклама қилган, Н&М роликларида беқиёс кўриниш берган. Кино олами? Эҳ, уни ҳали кинода суратга тушишга ҳам таклиф қилишса, ажабмас. Режа бўйича Бекхэмнинг янги муваффақияти Майамида кузатилиши керак. У 2014 йилнинг февралида шаҳарда янги жамоа шакллантиришини эълон қилди. Хуллас, ўз мақсади йўлида Саймон Фуллер («Халқ артисти» шоусининг америкача талқини муаллифи) ва Марсело Клауре (йирик мобиль оператори - Spring эгаси) билан ҳамкорликда Miami Beckham компаниясини тузди. Мана, орадан деярли 2 йил ўтди. Аммо ҳалигача Бекхэм жамоасининг чемпионатга қачон «заявка» бериши бир ёқда турсин, унинг номи (гап-сўзларга қараганда, янги клуб оммавий сериал шарафига Miami Vice, деб номланади) ҳам номаълум. Энг ёмони эса, клубда стадиони ҳам йўқ. Хуллас, Бекс учун айнан стадион қуриш бош муаммога айланди.

ТАРИХ

Дэвид Бекхэм «Марлинс» бейсбол жамоаси стадиони қурилишига боғлиқ ажабтовур воқеаларни бошдан кечирган шаҳар - Майамида футбол клуби шакллантиришга бел боғлади. «Марлинс»да мухлислар ташрифи бўйича яққол муаммолари бор. Жамоа хўжайини эса таркибни кучайтириш йўлида умуман пул сарфламайди. Шунинг баробарида 2012 йили очилган «Марлинс Парк»ни ушлаб туриш солиқ тўловчилар ва шаҳарга барча кредит фоизларини ҳисобга олганда, нақ 3 млрд. долларга тушяпти. Шундай ҳолатда қандайдир бадавлат йигитлар янги қимматбаҳо стадион қуришни режалаштиришди. Юмшоқ айтганда, Бекснинг ушбу ғояси ҳаммага ҳам ёқмади.

 

«ИНТРИГА»

Бекхэм аввалига стадион Майами портига яқин жойда қад кўтаришини айтди. Бироқ у маҳаллий бизнесменларнинг фикрларини ҳисобга олмади. Зеро, уларда портга боғлиқ ўз режалари бор эди. Хуллас, янги стадион энг бой сайёҳлик компанияларидан бири - Royal Саribbeаnнинг тараққиёт лойиҳасига халақит бериши дарҳол ойдинлашди. Кейин эса қаердандир «Майами денгиз портлари иттифоқи» ташкилоти ўртага чиқди ва ўзини фуқаролар манфаатини ҳимоя этувчи сифатида кўрсатиб, келажак учун қайғуриш лозимлигини таъкидлади. Оддий айтганда, ушбу ташкилот ТВ ва газеталар орқали ижтимоий реклама берди, интернет тармоқларида махсус акция бошлади. Хуллас, бутун ҳаракат шаҳар одамларини Майами портида стадион қуриш яхши ғоя эмаслигига ишонтиришга қаратилди. Тез орада шаҳарликлар стадион қурилса, йўлларда тирбандлик юзага келишидан хавотирлана бошлашди. Кейинроқ эса Royal Caribbean вице-президенти ва «Майами денгиз портлари иттифоқи» раҳбари бир киши эканлиги ошкор бўлди. Лекин бу вақтга келиб, Бекс мағлубиятни тан олиб улгурганди.

Бекхэм жамоасининг иккинчи лойиҳасига кўра, «Майами Хит» аренасига яқин ҳудуддаги гўзал жойда, боз устига, сув устида дабдабали стадион қад ростлаши керак эди. Бироқ собиқ футболчи арена учун мўлжалланган ҳукумат ери ижарасига жуда кам пул таклиф этди: атиги 500 минг доллар. Ваҳоланки, бу ер майдони 12-14 миллион долларга баҳоланаётганди. Табиийки, медиа бунга жим қараб турмади: «Музокалар шундай таҳқирловчи таклиф билан бошланди». Натижада шаҳар маъмурлари музокараларни давом эттиришни xoҳлaшмади. Хуллас, Бекс яна қўл кўтарди. Кейин яна бир ғоя муҳокама қилинди. Яъни Кичик Гаванада, «Марлинс» бейсбол аренаси рўпарасига стадион қуриш мўлжалланди. Бироқ хабарларга қараганда, собиқ футболчи бу ернинг соҳиблари билан ҳам келишолмаган.

 

ЯКУНИЙ МАНЗИЛ

«Майами» стадиони Овертаун районида қуриладиган бўлди. Шаҳар мaъмурлари Овертаун тараққиёти бўйича алоҳида режа тузишган, бироқ ҳозирча фаровон районлардаги одамлар бу жойга хайрихоҳлик билдиришмаяпти. Бекхэм мухлисларнинг катта оқими стадионга талпиниши ва бу одатга айланишини кўришга алоҳида иштиёқманд. Лекин Овертаунда бунақаси жуда қийин. Шунга қарамай, Бекхэм расмий баёнот билан чиқиб, Овертаунда сиғими 25 мингга тенг стадион қурилишини эълон қилди. Ғояга кўра, қурилиш ишларига 250 миллион доллар сарфланади (шахсий маблағ ҳисобидан) ва янги арена 2018 йили фойдаланишга топширилиши керак.

 

СУВ КЎП

Майамида яна бир муаммо бор: шаҳарга мудом сув тошқинлари хавф солади. Денгиз сатҳи узлуксиз кўтариляпти ва бир неча 10 йиллардан сўнг бу ҳолат катта ташвиш келтириши мумкин. Ҳаттоки, айрим башоратларга кўра, 100 йилдан сўнг шаҳарда яшаш имконияти умуман қолмайди. Сув тошқинларидан талофат кўрувчи дунё шаҳарлари рейтингида айнан Майами 1-ўринда қайд этилади. Хуллас, умумий қиймати 416 миллиард долларга тенг мулк доимий хавф остида. Тўғри, айни пайт Майами чинакамига гуллаб-яшнаяпти. Бироқ Американинг медиа-шаҳри саналадиган ва Бекхэмнинг хусусий клуби фаолият бошлайдиган бу жойни кўпинча «Янги Атлантида», дея таърифлашади.

Манба: Sports.ru,

А. ҚОДИРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:34, 18.02.2016. Ўқилди: 4406 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ювентус Кенан Йилдиз 3
2 Ал-Аҳли (Миср) Вессам Абу Али 3
3 Бавария Жамал Мусиала 3
4 Бенфика Анхель Ди Мария 3
5 Манчестер Сити Фил Фоден 2
6 Реал Мадрид Гонсало Гарсия 2
7 Ювентус Рандал Коло-Муани 2
8 Ювентус Франциско Консейсао 2
9 Бенфика Леандро Баррейру 2
10 Атлетико Пабло Барриос 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.