Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

АПЛдаги янгиланишдан кейин Абдуқодир Ҳусановнинг нархи қанча? [11087]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [7829]

"Реал Мадрид" мухлислари учун хушхабар [4752]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4010]

«Реал» «Сити»га қарши ўйин олдидан асосий ҳимоячисининг жароҳат олганини маълум қилди [3204]

Даҳшат! "Атлетико Минейро" ва "Крузейро" беллашувида 23 та қизил карточка кўрсатилди [3195]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [2673]

"Манчестер Сити" янги ҳимоячи билан келишувга яқин турибди [2670]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [2570]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [1878]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 27 67
2 Реал Мадрид 27 63
3 Атлетико 27 54
4 Вильярреал 27 54
5 Бетис 27 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 27 37
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Хетафе 27 35
10 Атлетик Бильбао 27 35
11 Осасуна 27 34
12 Валенсия 27 32
13 Райо Вальекано 27 31
14 Севилья 27 31
15 Жирона 27 31
16 Алавес 27 27
17 Эльче 27 26
18 Мальорка 27 25
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 27 18

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Сельта 1-2 Реал Мадрид
27-тур Осасуна 2-2 Мальорка
27-тур Леванте 1-1 Жирона
27-тур Атлетико 3-2 Реал Сосьедад
27-тур Атлетик Бильбао 0-1 Барселона
27-тур Вильярреал 2-1 Эльче
27-тур Хетафе 2-0 Бетис
27-тур Севилья 1-1 Райо Вальекано
27-тур Валенсия 3-2 Алавес
27-тур Эспаньол 1-1 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

2 мавсум, 2 хил жамоа ёки яна "Боруссия" Д ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ёдингиздами, аввалги мавсумнинг айниқса, дастлабки босқичи Дортмунд «Боруссия»си учун ўта омадсиз кечган ва жамоа фақат иккинчи даврада ўзини ўнглай олганди. Жорий чемпионатда эса бу клуб асл ҳолига қайтиб, «Бавария»га имкон қа-дар рақобат кўрсатмоқда. FourFourTwo мухбири Дортмунд клуби етакчи аъзолари билан учрашиб, уларнинг бундеслигадаги мақсадлари ва умумий кайфиятлари хусусида суҳбатлашди.

Марсель Шмельцер:«Ўтган йилги омадсизликни такрорламасликка ваъда бердик»

- Ўтган йили кайфиятингиз тамоман ўзгача эди...

- Ҳа, ҳақсиз. Лекин қишки танаффус вазиятни ўзгартириш учун ажойиб имконият эканлигини яхши билардик. Шундай қилиб, фикрни бир ерга жамлаб, мавсумнинг иккинчи ярмини муваффақиятли ўтказиш чораларини кўрдик.

- Умуман, аввалги қишки танаффус пайти жамоа кучли босим остида қолганди. Ахир ўта омадсиз старт...

- Машғулотлар пайти босимни ҳис қилмадик. Боиси, аҳамияти муҳим беллашувлар йўқ эди. Таътилнинг асл мазмуни ҳам шу: бор диққат-эътиборни машғулотларга қаратиш мумкин.

- Ўтган йилги омадсизликларга қарамай, янги мавсумнинг илк босқичида чакки ўйнамадинглар. Бунга қандай эришдинглар?

- Ўзгариш моҳиятини тушунтириб беришим осон эмас. Янги бош мураббий ва бир қатор янги футболчиларни инобатга олмаганда, жамоамиз ўша-ўша. Асосийси, ўтган йили жиддий қийинчиликларни бошдан кечиргач, ёзда бундай омадсизликни қайта такрорламасликка ваъда бергандик. Қолаверса, ЕЛдаги иштирокимиз ҳам чемпионатга тайёргарлик кўришда қўл келди.

- Шахсан сизнинг янада ёрқинроқ ўйнашингизга жамоанинг янги услуби сабабми?

- Эҳтимол. Янги тактикага кўра, қанот ҳимоячилари анча олдинда тўп сурадилар. Мавсум аввалида улар бундан ҳам олдинроқда ўйнадилар. Бироқ тезкор қарши ҳужумларни бартараф этиш қийинлашиб қолганди. Энди орқароқда тўп суряпмиз. Лекин барибир, ҳужумларда аввалгидан кўра, фаолроқ иштирок этяпмиз.

Генрих Мхитарян:«Баъзан қўйиб юборилган гол ҳам фойда беради»

- Шахсан сиз чемпионликни кўзлаяпсизми ёки «Боруссия» учун 2-ўрин пировард марра?

- Шунчаки, бундеслигада «Бавария»нинг асосий рақобатчиси бўлишга ҳаракат қиламиз. Ҳа, бу осон эмас. «Бавария» худди «Реал» ва «Барселона» каби дунёнинг энг кучли клублари учлигидан жой олган. Лекин иложсиз ишнинг ўзи йўқ. Фақат, ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалабаларга эришсак, бас. Натижани вақт кўрсатади.

- Ўтган йили жамоа руҳий тайёргарлик бобида муаммоларга дуч келганди, гўё...

- Ростини айтсам, билмайман. Муҳими, мавсумнинг иккинчи ярмида самарали тўп сура олишимизни исботладик. Ўйлашимча, ўша омадсизлик давридаги бир қатор беллашувларда омад биздан шунчаки, юз ўгирганди.

- Дортмундга келган пайтингиз рекорд трансфер туфайли ўзингизни ноқулай ҳис этгандингиз. Юрген Клопп эса сизга бунга эътибор бермаслик ва ҳаяжонланмасликни маслаҳат берганди. Мураббийнинг ўгитлари наф бердими?

- Ҳа, Клопп катта ёрдам кўрсатди. У трансфер қийматининг футболчига дахли йўқлигини, бу клублар ўртасидаги масала эканлигини тушунтирди. Мураббийнинг ҳақлигини тушуниб, маблағ ҳақидаги гап-сўзларни тамоман унутдим. Қишки танаффус арафасида франкфуртликлар дарвозасини 2 ярд масофадан ишғол этолмагандим. Авваллари бундай омадсизликлар менга тинчлик бермасди, ҳозир эса ортиқча куюнмайман.

- Балки бу жамоанинг аввалгидан кўра, сермаҳсулроқ ўйнаётганидандир? Дейлик, сиз хатоликка йўл қўйсангиз, жамоадошларингиз - Ройс ва Обамеянг уни тўғрилашади...

- Йўқ, бундай пайтлар ўзимга таскин бераман: «Бу - футбол. Бугун 1та эмас, 3та гол уришинг, эртага эса бирорта ҳам уролмаслигинг мумкин».

- «Боруссия» кўп гол урмоқда. Лекин ўз дарвозасидан ҳам етарлича тўп ўтказиб юборяпти. Ҳимоя жамоанинг заиф нуқтасими?

- Баъзан заиф жиҳатларни аниқлаш учун гол қўйиб юбориш талаб этилади. Доимо ниманидир ўрганиш мумкин, зеро, янада яхшироқ ўйнаш имконияти бўлади. Албатта, гол қўйиб юбориш ва мағлубиятга учрашни ҳеч ким истамайди. Аммо бу ҳолат жамоани доимий ҳушёрликка чорлайди.

- Сизни қачондир АПЛда кўришимиз мумкинми?

- Эҳтимол, АПЛ чиндан ҳам, дунёдаги энг зўр чемпионатдир. Бироқ менимча, бундеслига ундан қолишмайди. Бунда молиявий жиҳатларни назарда тутмаяпман, албатта. Шунчаки, футбол ҳақида гапиряпман.

- Англия клублари керагидан ортиқ маблағга эга бўлсаларда, халқаро ареналарда роса қийналишяпти. Нима учун?

- Билмадим. Балки улар ўша пулларни рисоладагидек сарфлашни ўрганишмагандир?

Пьер-Эмерик Обамеянг ва Марко Ройс:«Бавария» ҳозирча олдинда, мақсадимиз – унга яқинлашиш»

- Пьер-Эмерик, «Боруссия»га келишингиздан аввал жамоа ҳақида қандай маълумотларга эга эдингиз?

Пьер-Эмерик Обамеянг: - Барча маълумотларга. Ахир у машҳур-ку. Бу жамоа ўйинларини Ян Колер тўп сурган даврдан бери кузатиб келганман.

- Аввалроқ қанотда тўп сурардингиз ва бу позиция сизга жуда мос тушгандек эди. Қандай қилиб, марказий ҳужумчи бўлиб қолдингиз?

Пьер-Эмерик Обамеянг: - Ёшлигимда доимо олдинги чизиқда ўйнаганман. Лекин профессионал футболга ўтгач, мураббийлар юксак тезлигимдан фойдаланиш мақсадида мени ярим ҳимояга қўйишганди. Ўзим эса доимо асл ўрним ҳужум чизиғида, деб ҳисоблаганман.

- Марко, сиз ҳам рисоладагидек тезлик соҳибисиз. Аммо ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнайсиз. Айтингчи, жамоанинг энг тезкор ўйинчисини ҳужум чизиғига қўйиш ажабланарли эмасми?

Марко Ройс: - Менимча, бу - мантииқан тўғри ечим. Пьер-Эмерикнинг тезкорлигини рақиб ҳимоячилари яхши биладилар ва уни ўтказиб юбормаслик учун орқароқда ўйнашга мажбур бўладилар. Бунинг натижасида жамоамиздаги бош-қа ўйинчиларда қўшимча эркинлик юзага келади. Ўйлашимча, бу позиция Обамеянгга жуда мос. Ҳа, у авваллари ўнг қанотда ҳам ишончли тўп сурган, лекин бўш ҳудудлар чеклангани боис, ўз устунлигини тўлиқ намоён этолмасди.

- Афтидан, «Бавария» яна чемпионликка эришадиган кўринади. «Боруссия» қандай совринга умид боғламоқда?

Марко Ройс: - «Бавария» ҳозирча олдинда. Мақсадимиз - унга имкон қадар яқинлашиш. Қолаверса, чемпионликдан умид узган эмасмиз. Тарихга бир назар ташланг: «Боруссия» кўплаб нуфузли совринларни қўлга киритган.

Пьер-Эмерик Обамеянг: - Ишонаманки, «Боруссия» яқин орада чемпионликка эришади, эҳтимол, шу йилнинг ўзида. Биз Германия кубоги финалида қаторасига 2 марта енгилдик - «Бавария» ва «Вольфсбург»дан. Шу сабабли, бундеслигада зафар қучишни истаймиз. Шунингдек, ЕЛда ғолиб чиқишга уриниб кўрамиз. Қисқаси, мавсумни соврин билан якунлашга умидим катта.

- Маркодан фарқли ўлароқ, сизга ЖЧда тўп суриш насиб этмаслиги мумкин. Айтингчи, нима учун Франция эмас, балки Габон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишни ихтиёр этдингиз?

Пьер-Эмерик Обамеянг: - Бу қарорни ақлим эмас, қалбим билан қабул қилганман. Эҳтимол, Франция терма жамоасида йирик турнирларда ўйнаш осонроқдир. Лекин Габон термасида тўп сурган ҳолда, «Олтин тўп» ёки ЖЧ йўлланмасига даъвогарлик қилишнинг завқи кучлироқ. Бундан ташқари, бу масалада ота-онамнинг кўнглига қараб иш тутдим. Улар Габон миллий жамоасида ўйнашимни қўллаб-қувватладилар.

- Олис юртдаги терма жамоа ўйинларига бориб келиш қийин эмасми?

Марко Ройс: - Ҳа, Обамеянгнинг жуда кўп вақти парвозлар билан ўтмоқда. Баъзида у терма жамоаси ўйинидан сўнг жума куни етиб келади, эртасига «Боруссия» таркибида майдонга тушади. Табиийки, Пьер-Эмерик билан таниш бўлмаган кўплаб мухлислар унинг ўз мақсадлари йўлида қанчалик меҳнат қилаётганидан бехабарлар. Хайриятки, меҳнат-машаққатлари зое кетмаяпти. Мана, уни Африканинг 2015 йилдаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишди.

Манба: Football.ua,

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:05, 20.02.2016. Ўқилди: 3127 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 11
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
9 Атлетико Александр Серлот 10
10 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.