Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Клуб дўконлари бўйлаб ёки сурғичлардан шамларгача бўлган атрибуткалар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европада футбол жамоасининг тўлақонли фаолият юритишида клуб дўконларининг ҳам улуши бор. Дейлик, Испания примероси ва сегундасининг деярли ҳар бир иштирокчисида шахсий дўконлари бор ва уларда футболка ёхуд клубнинг расмий рангига мувофиқ келувчи шарфлар сотиш билан чекланмайдилар. Қисқаси, футбол жамоасига қарашли дўконларда маҳсулотлар хилма-хил. Хусусан, улар орасида ҳайратни оширадиган (яъни спортга мутлақо дахлсиз) нарсалар ҳам бор. Қўшимча қилиш жоиз, бундай дўконлар онлайн тизимида савдо қилади.

Примеро дебютанти - «Лас-Пальмас» ўз дўконида мухлисларга қалпоқ тавсия этади, гарчи Канар ороллари иқлими анча иссиқ бўлсада. У ерда чўмилиш мавсуми йил бўйи давом этади. Шундай экан, клуб дўконидан пляж сочиқларини харид қилиш мумкин. Шунингдек, енгил оёқ кийимини ҳам. «Лас-Пальмас»ни бундай маҳсулотлар билан асосан вьетнамлик хусусий тадбиркорлар таъминлаб туришади.

 

--------------------------------------------------------------------------

Яна бир дебютант - «Спортинг» дўконида атиги 6 евро тўлаб, «фрисби» ўйинига мўлжалланган дисклар харид қилиш имконияти бор. Клуб чўмилиш учун зарур нарсалар тўпламини ҳам сотувга чиқарган - шампунь, гель, крем, ҳаттоки, ванна учун туз ҳам. Астурияда маҳаллий ичимлик машҳур. Демак, дўконда турли стаканлар сотилиши табиий ҳол. Уларнинг нархи 2,5-20 евро атрофида.

 

---------------------------------------------------------------------------

Сизда ҳаммом халати йўқми? Унда «Эспаньол» сайтига мурожаат этинг. Тўғри, унинг нархи харидорни чўчитиб юборади - 54 евро.

---------------------------------------------------------------------------

«Гранада»га тегишли онлайн-дўкон орқали шарбат тайёрловчи қурилмага буюртма бериш мумкин. Энг асосийси, шундай инқирозли ҳолатда ҳам бу матоҳнинг нархи жуда арзон - бир евро ҳам эмас. Қойилмисиз. «Гранада» шунингдек, 12 евро эвазига чойнак-чашка ва ликопча тўпламини сотишга илҳақ.

 

--------------------------------------------------------------------------

«Жирон» клуби эса ўз навбатида, махсус чой тавсия этади. Бунинг учун 4 еврога эга бўлсангиз, бас. Оддий чой эмас, турли мевалар таъмини берувчи хўшбўй чой.

 

--------------------------------------------------------------------------

Болалар - ҳаёт гуллари. Испаниянинг деярли ҳар бир клуби сайтига кириб, ўз фарзандингизни бошдан оёқ кийинтиришингиз мумкин. Дейлик, «Кордоба»дўконидан болалар аравачаси сотиб олсангиз бўлади. Фақат 153 евро санаб беришингизга тўғри келади.

 

---------------------------------------------------------------------------

«Реал Сосьедад» дўкони ҳам бой. Ҳаттоки, 15 еврога чақалоқлар сўрғичи ва махсус сут идиши харид қилиш имконияти бор. Умуман, бу клуб болаларга мўлжалланган маҳсулотларга кўпроқ эътибор қаратади, чоғи.

 

---------------------------------------------------------------------------

 

52 евро тўлаб, ўзингизни Флорентино Перес ролида синаб кўришингиз мумкин. Бунинг учун мияни ўзгартириш шарт эмас. Шунчаки, махсус диск харид қилсангиз кифоя қилади. «Реал» дўконида яна стол футболига мўлжалланган кичкина қурилма ҳам бор. Нархи чўнтакбоп - 37 евро.

 

---------------------------------------------------------------------------

«Севилья» спорт директори Мончининг трансферлардан қанча топишини ҳисоблаш вақти келдими? Унда клуб дўконига кириб, 5 евро тўлангда, қўлингизга калькулятор олинг.

 

---------------------------------------------------------------------------

Яна «Реал» сайтига қайтамиз. Зеро, у орқали нима керак бўлса, барчасини топиш мумкин. Дейлик, бежирим қўл соатлари, бўйинбоғ учун кумушранг қисқич (албатта, клуб эмблемаси туширилган) ва ҳоказо...

 

---------------------------------------------------------------------------

Сайёҳлар ортга эсдалик учун совға билан қайтишни истасалар, «Реал»дўконидан клуб рамзи туширилган турли ўйинчоқларни сотиб олишлари мумкин.

 

---------------------------------------------------------------------------

«Депортиво» клубида масъулият ҳисси қандайлигини яхши тушунишади. Ҳарқалай, клуб дўконида Галисия байроғи акс эттирилган сардорлик боғичи сотувга чиқарилган. Нархи - 10 евро.

«Атлетик» ходимларига қойил. Улар бизнеснинг ажо­йиб усулидан фойдаланишмоқда. Хуллас, клуб дўконида аллақачон 100 йиллик юбилейини нишонлаган эски «Сан Мамес» стадионининг майсаси сотилмоқда. Баскония тарихининг бир бўлакчаси учун 35 евро тўлаш лозим.

 

----------------------------------------------------------------------------

«Мирандес» клуби дўкони ошхона буюмларига ихтисослашгандек таассурот уйғотади. У ерда чиройлигина фартук 20 евродан сотилади. Энг қизиғи, клуб футболкасининг нархи бундан икки баравар арзон - 10 евро.

 

--------------------------------------------------------------------------

Айтганча, футболкалар ҳақида: энг ажабланарли дизайнга эга формалардан бири «Луго» клубига тегишли. Жамоа ўз мухлисларига оригинал формани 45 еврога тавсия этади.

 

---------------------------------------------------------------------------

Диего Симеоне жамоасида йўлга қўйилган тартибли механизмнинг қайсидир қисми бузилса нима бўлади? Аргентиналик мутахассис дарҳол уни таъмирлайди. Хуллас, «Атлетико» дўконида асбоб-анжомларнинг тўлиқ тўплами сотувга қўйилган.

 

--------------------------------------------------------------------------

Ниҳоят, «Вальядолид». Клуб чарчоқни ёзиш учун уйингизга ёқимли ҳид таратишингизни тавсия этади. Қисқаси, бунинг учун махсус шамларни сотувга чиқарган.

Манба: Sports.ru, А. АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:25, 25.02.2016. Ўқилди: 3214 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик