Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10062 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      08:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
      12:00 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      13:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      14:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Флуминенсе".
      18:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      02:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      02:50 Д/ф "Манчестер Юнайтед". Вперёд к славе".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.11.2025

      05:25 "Непобедимый".
      05:55 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Группы. Прямая трансляция.
      07:50 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Группы. Прямая трансляция.
      10:20 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      15:00 "10 лет в спорте". "2024/2025".
      15:25 "Вы это видели".
      16:15 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Гала-концерт. Прямая трансляция.
      17:30 "Эволюция спорта".
      17:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
      19:15 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 102 кг.
      20:25 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1. Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах.
      03:15 "Эволюция спорта".
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах.
      04:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.11.2025

      05:50 Новости.
      05:55 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Группы. Прямая трансляция.
      07:50 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Группы. Прямая трансляция.
      10:20 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      15:00 "Небесная грация".
      15:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:15 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Friday Fights 133" в Бангкоке, Таиланд. Прямая трансляция.
      21:30 Смешанные единоборства. UFC. Ислам Махачев. Лучшее.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 "Вы это видели".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      04:00 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Светланы Хоркиной "Спортрота".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.11.2025

      05:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Зал славы. Олимпиада 2020 в Токио.
      09:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Гигантский слалом. 2-я попытка.
      10:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      12:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      15:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      16:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      18:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      21:30 Зал славы. Олимпиада 2020 в Токио.
      22:30 Олимпийский канал. "Монументы", 1 эп.
      23:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Гигантский слалом. 2-я попытка.
      00:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      02:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      04:00 Автоспорт. WEC. Этап 7. "6 часов Фудзи" в Ояме, Япония. Лучшие моменты.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футзал ва футбол

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал т.ж. / Эркаклар футзал т.ж.
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган бир йил муддат футболимиз учун муваффақиятли бўлди, деб айта олмаймиз. Аксинча фикр билдирсангиз эса, ҳеч қандай эътирозга учрамаслигингиз турган гап. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувида рўй берган ўзгаришлар туфайли кўзга ташланаётган самарадорлик олимпиячилар томонидан Осиё чемпионатида қайд этилган шармандали натижа туфайли йўққа чиқди. Балки бу муваффақиятсизлик у қадар оғриқли бўлмас эди, агарда ҳар икки жамоани ҳам бир мураббий бошқармаганида...

Ўтган йил қай даражада муваффақиятсиз кечганини яна биргина мисолда ҳам тушунтириб ўтиш мумкин - мана баҳор келиб қолди, аммо Ўзбекистон футбол федерациясида йил якунларига бағишлаб ўтказиладиган тантанали тадбирдан дарак йўқ. Кўзга ташланарли бирор ғалаба бўлмагач, бундай тадбирдан нима наф дерсиз. Энг яхши футболчи ва мураббийни тақдирлашми? ЎФФ матбуот хизмати йилнинг энг яхшиларини аниқлаб қўйганига анча бўлди, аммо унинг натижаларини эълон қилиш учун фурсат етганича йўқ. Бемаврид бирор иш бошлашдан эса, маъни кўринмаяпти. Мана шундай вақтда Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги муваффақиятли иштироки қадри бир неча баробар ошиб кетишини тушуниб етасиз.

Футболдан фарқли ўлароқ, футзал биз учун бу йил анча омадли келди. Умуман, Ўзбекистон футзал ассоциацияси томонидан амалга оширилган ишларга ҳар қанча тасанно айтсанг кам. Ассоциация нафақат терма жамоани қитъа биринчилигига яхши тайёрлай олди, балки Осиё чемпионатидек нуфузли мусобақанинг ўтказилишида ҳам катта ҳажмдаги ишни амалга оширди. Бу эса халқаро миқёсдаги обрўга ҳам ижобий таъсир ўтказиши турган гап.

Ўз навбатида шунча кўрилган тайёргарликка яраша Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Осиё чемпионатида ўз олдига қўйилган вазифани шараф билан уддалай олгани кишини хурсанд қилади. Футболчилардан фарқли ўлароқ футзалчиларимиз тарихда илк марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритдилар. Ким билади дейсиз, балки мана шу ғалаба ўзбек футболининг қаддини бироз кўтариб олишига сабабчи бўлар...

Ўтган ўн кун давомида «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлган байрамга ҳамма гувоҳ бўлди. Терма жамоамиз Осиё чемпионатида бор куч ва маҳоратини ишга солди ва халқимизга ажойиб байрам туҳфа этди. Бунинг учун йигитларга катта раҳмат. Аслида, нафақат бизда, балки бутун дунёда футзалдан кўра футболга бўлган эътибор юқорироқ юради. Сабаби оддий - футболнинг шиддати ҳам, жозибаси ҳам бошқача. Шунга монанд футбол ва футзалга қаратилаётган эътиборни ҳам ўзаро солиштириб бўлмайди. Бу ҳолат ҳамма нарсада акс этади - янги қурилаётган стадионлардан тортиб, спортчилар маошида ҳам фарқ катта. Оддий мисол - футзал бўйича ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионати олий лига сингари «уй-сафар» тизимида ўтказилмайди. Шунчаки, бир жойда йиғилиб, ўзаро ўйнаб чиқадилар, тамом, вассалом. Футболчилар сингари йил давомида сафарда юриш деган тушунча футзалда йўқ.

Аммо шунга қарамай, футболчилар тақдим эта олмаган байрамни футзалчиларимиз аъло даражада уддаладилар. Ўзбекистон чемпионатида иштирок этадиган ҳар бир клуб раҳбарларидан илтимос қилган бўлардик -иложи бўлса футзал бўйича ўтказилган Осиё чемпионатини қўл остидаги футболчи ва мураббийларга мажбуран бўлса-да қайтадан томоша қилдирсинлар. Жуда бўлмаса, Ўзбекистон терма жамоаси ўтказган олтита ўйинни кўриб чиқишсин. Зора ўшанда футзалдаги эҳтирос ва самимият уларга ҳам бироз юқса.

Албатта футзал ва футбол бир-биридан фарқ қилади, буни тушунамиз. Аммо олий лиганинг ҳиссиз ва зерикарли ўйинларини томоша қилавериб тўйган мухлислар нима учун стадионга келмай қўйганларини балки шунда тушуниб етарлар. Биз футзалдаги тезлик ва дриблингни футболга кўчиришларини талаб қилмаймиз, аммо наҳотки футболчилар тақир трибуналар қаршисида ўйнайверишдан тўймаган бўлсалар? Наҳотки футзалдаги ҳиссиётни олий лигада ҳам кўришнинг имкони бўлмаса? Мухлис стадионга келаркан, худди футзал бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида бўлганидек ҳиссиётларни туйишни истайди. Олий лигада тўп сурадиган «азаматлар» эса пиёда юриб 90 дақиқани ўтказишга ўрганиб қолганлар. Айтинг, шунда ҳам футболимиз ривожланиб кетсинми?

Аслини олсак, Осиё чемпионати ўйинларини Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ҳам кўриб чиқсалар яхши бўлар эди. Легионерлар ҳам, легионермаслар ҳам. Айниқса, чорак финалга алоҳида эътибор беришсин. Шунда балки жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилган тақдирда қандай байрам бўлишини тушуниб етарлар. Яна шуни ҳам ҳисобга олишсин-ки, агар улар мундиалга чиқсалар, бундай байрамдан ўн ва балки юз чандон аълороғи бўлади. Чунки «Ўзбекистон» спорт мажмуасига 3000 мухлис келган бўлса, «Бунёдкор» стадионида 35 минг ишқибоз ўтиради ва яна шунчаси кўчада қолиб кетган бўлади. Бу ёғини ҳам инобатга олишсин. Наҳотки улар мана шундай байрамнинг бош қаҳрамони бўлишни истамайдилар? «Ўзбекистон» спорт мажмуасига йиғилган мухлислар «Рустам, Рустам» дея бақирганини эшитдиларми?

Агар эшитган бўлсалар, улар ҳам мана шундай олқиш олиш учун ўйнасинлар. қачонки шу ишни уддаласалар, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам жаҳон чемпионатига йўл олади. Унгача эса аламимизни ўсмирлар, ёшлар ва футзал терма жамоалари қайд этган натижалар билан ёпиб юришга мажбур бўлаверамиз...

Абдуллоҳ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:52, 26.02.2016. Ўқилди: 3299 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.