Жасур Ҳасанов ОЧЛнинг 2 та ўйинига четлатилди
"Локомотив" ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов ОЧЛдаги навбатдаги икки ўйинни қўйиб юборади.
“Локомотив” – “Ал-Иттиҳод” ўйинининг 90-дақиқасида австралиялик ҳакам Бенжамин Жон Уильямс майдондан четлатган Жасур Ҳасанов чемпионлар лигасининг навбатдаги икки ўйинида жамоага ёрдам бера олмайди. ОФК тартиб-интизом қўмитаси мана шундай қарор чиқарди.
Ўйиннинг 89-дақиқасида Сардор Мирзаев ҳисобни тенглаштирганидан сўнг, “Локомотив” футболчилари учрашувни тезроқ давом эттириш ҳаракатига тушишди. Жасур Ҳасанов бу йўлда тўпни майдон марказига тезроқ олиб келишни истади, Фаҳад ал-Муваллад эса тўпни беришни хоҳламади, натижада икки ўртада келишмовчилик юзага келди. Ҳакам вазиятни чигаллаштиришни истамай, ҳар икки футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.
Чемпионлар лигасидаги навбатдаги икки турни “Локомотив” сафарда “Ал-Иттиҳод” ҳамда Эроннинг “Фулад Сепахон” клубларига қарши ўтказади. Улар мос равишда 1 ҳамда 15 март саналарига тайин қилинган. Кўрсатилган тўғридан-тўғри қизил карточка сабаб Жасур Ҳасанов март ойидаги халқаро ўйинларда иштирок этмайди. 4-тур 6 апрель санасига белгиланган.
Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 16:07, 26.02.2016. Ўқилди: 4602 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар