Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболчилардаги жарима жафоси

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Таажжубки, айрим футболчилар ўзларининг ғайритабиий ҳаракатлари туфайли ўзларини турли жазоларга гирифтор қиладилар. Яқинда Москванинг «Локомотив» клуби ярим ҳимоячи Дмитрий Тарасовни 300000 евро миқдоридаги жарима билан жазолади. Айнан шу воқеа энг сара жарима соҳиблари билан таништиришга ундади.

Энг хушмуомала жарима

Дмитрий Тарасов

Жарима миқдори: 300000 евро

Нима учун: УЕФА қоидаларини бузганлиги ва сиёсий мазмундаги қарашлар туфайли

УЕФАнинг «Тарасов иши» юзасидан қарорини кутиб ўтирмасдан, «Локомотив» ўз футболчисини йирик жарима билан жазолади. Бундан ташқари, ташкилот хулосаларини эълон қилганидан кейин, жамоа жарима қийматини футболчи иш ҳақидан ушлаб қолади. Эслатиб ўтамиз, Тарасов «Локомотив»-«Фенербахче» учрашувида футболкасини ечиб, унинг остидаги сурат ва  ёзувни намойиш этганди. Кейинчалик футболчи ҳеч қандай сиёсий мақсадни кўзда тутмаганлигини таъкидлаб ўтди. Бироқ УЕФА «Локомотив»га қарши иш қўзғади. Жамоа эса, ўз навбатида, футболчини жазолади. Бундан таш­қари, Тарасов узоқ муддат (камида 10та учрашув)га дисквалификация қилиниши мумкин.

Дарвоқе, бу Дмитрийнинг фаолиятидаги дастлабки йирик жарима эмас. Бундан 5 йил муқаддам у бўлажак рафиқаси Ольга Бузова ташкил этган тантанада иштирок этиш учун тунги клубга борганди. «Локо» эса уни туғилган кунни нишонлагани учун эмас, балки жароҳати бўла туриб тунги клубга боргани учун 30000 еврога жазолаганди.

Энг бемаЪни жарима

Серж Орье

Жарима миқдори: 180000 евро

Нима учун: Лоран Блан ва жамоадошларини ҳақорат қилган

Интернет саҳифаларида «ПСЖ» ҳимоячиси Серж Орье жамоа бош мураббийи Лоран Блан ҳамда Златан Ибрагимович бошчилигидаги бир қатор футболчиларни ҳақорат қилаётгани ҳақида видеотасвирлар пайдо бўлди.  Лавҳа Periscope ижтимоий тармоғи орқали намойиш этилди. Якунда ҳимоячи мавсум охирига қадар ўринбосарлар жамоасига «сургун» қилиниб, йирик жаримага тортилди. Кейинчалик эса, трансферга қўйилди.

Энг йирик жарима

Карлос Тевес

Жарима миқдори: 2,37 млн. доллар

Нима учун: итоатсизлиги туфайли

«Манчестер Сити» таркибида тўп сураётган футболчи 2011 йили бўлиб ўтган «Бавария»га қарши баҳс(ЕЧЛ гуруҳ босқичи)нинг 2-бўлимида захирадан майдонга тушишдан бош тортганди. Шу сабабли, у 2 ҳафтага жамоадан четлатилди. Кейинчалик мутасаддилар Карлос Тевес ва Роберто Манчинининг фикр-мулоҳазаларини тинглаб, ҳужумчини йирик жарима билан жазолашди.

Энг «серкўпик» жарима

Домагой Вида

Жарима миқдори: 30000 евро

Нима учун: автобусда спиртли ичимлик ичган

«Динамо» Загреб клуби ўз ҳимоячиси Домагай Видани автобусда спиртли ичимлик ичгани учун жаримага тортди. Ўшанда жамоа мамлакат кубогининг 1|16 финалида куч синашиш учун «Врсар» майдонига отланган, шогирдининг қилиғи бош мураббий Анте Чачичнинг ғазабини қўзғаганди. У Видани автобусдан тушириб, учрашув «заявка»сидан ўчириб ташлади. Кейинчалик футболчи клуб томонидан 30000 евроли жарима билан жазоланди.

Тилшуносликка оид жарима

Тодор Тимонов

Жарима миқдори: номаълум

Нима учун: телеинтервьюдаги одобсиз сўзлар

«Анжи»нинг болгариялик легионери 2010 йили бўлиб ўтган «Томь»-«Анжи» беллашувининг танаффусида маҳаллий ТВга интервью берганди. Ўшанда кимдир у билан ҳазиллашмоқчи эдими ёки Тодор рус ибораларининг нозик жиҳатларидан бехабар бўлганми, ҳар ҳолда, «ҳаммаси яхши бўлади», жумласини кўча безориларига хос кўринишда талаффуз қилганди. «Ўйлашимча, Тимонов хорижлик бўлгани учун рус тилининг нозик жиҳатларидан бехабар эди. У ҳақоратли сўзни ўзи билмаган ҳолда ишлатган. Лекин шартнома қоидаларига кўра, биз уни жаримага тортишга мажбурмиз», - деганди жамоанинг ўша пайтдаги устози Гажи Гажиев.

Энг аниҚ жарима

Марио Балотелли

Жарима миқдори: 100000 евро

Нима учун: футболчиларни майда найзачалар билан ўққа тутган

Манчестерда ўз мураббийлари ва жамоадошларини калака қилишдан зериккан Марио ўзининг бемаъни қилиқларини дуч келган кишиларга намойиш этарди. Бир куни «шаҳарликлар» базасининг деразаси ёнига ўтириб олиб, ўринбосарлар аъзоларини митти найзачалар билан ўққа тута бошлади. Хайриятки, унинг ёш касбдошларидан ҳеч кимга зиён етмади. Лекин клуб мутасаддилари Марионинг ўзини «жонли нишонлар»га ўқ отгани учун 100000 евро миқдоридаги жарима билан жазолади.

Энг ноҳаҚ жарима

Рафинья

Жарима миқдори: 700000 евро

Нима учун: олимпиадада тўп сурган

Олимпиадада иштирок этиш учун футболчилардан аввало, ўз клублари розилигини олишлари талаб этилади. Рафинья эса «Шальке»нинг ижозатисиз Пекинга йўл олди. Охир-оқибат, Олимпиадада Бразилия шарафини ҳимоя қилиш унга 700000 еврога тушди. Албатта, «Шальке» ўзининг бразилиялик легионерига нисбатан ноҳақ жарима белгилади. Ахир Рафинья ўз ватани шаънини ҳимоя қилганди. Боз устига, унинг жамоаси финалда мағлубиятга учради. Олимпиада чемпиони унвони шу тариқа Рафинья учун орзулигича қолаверди.

Манба: Championat.com, С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:43, 27.02.2016. Ўқилди: 3012 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик