“Реал”да стандартларни Рамос ёки Хамес амалга оширадими?
Хабарингиз бор, бугун Испанияда “Реал” – “Атлетико” баҳси бўлиб ўтади. Мазкур ўйинга “қироллик клуби” вакиллари етарлича ҳозирлик кўришмоқда. Жумладан Зинедин Зидан шогирдлари стандарт вазиятларига ҳам алоҳида эътибор қаратишмоқда.
Бу борада жамоа машғулотларда жуда кўп ишламоқда. Чунки “Реал” футболчилар сўнггги пайтларда стандарт вазиятларидан самарали фойдалана олшимаяпти.
Бир неча кун олдин айнан шунинг учун клуб вакиллари стандарт вазиятларини Криштиано Роналду эмас, балки Гарет Бэйл амалга ошириши кераклигини айтиб ўтган.
Жамоанинг кечаги машғулотларида Хамес Родригес ва Серхио Рамос жарима зарбалари бўйича машғулотлар олиб боришган. Кўрамиз, бугун стандарт вазиятларини ким амалга оширади?
Сиз Хамес ва Рамоснинг ҳаракатларини томоша қилишингиз мумкин.
Манба: sports.uz
Киритилди: 19:59, 27.02.2016. Ўқилди: 3094 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар