Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 127 52 45 224
2 Япония 39 64 61 164
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 12 23 44
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1857 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«МЮ»га фақат Почеттино лойиқми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жорий мавсумни ҳар галгидан кўра ишончлироқ ўтказаётган «Тоттенхэм» ўз мухлисларини чемпионликдан умидвор қилаётган бўлса, Жозе Моу­риньо­ни ёқтирмайдиган «МЮ» мухлислари «шпорлар» устози тимсолида «қизил иблислар» халоскорини тасаввур этишмоқда. Уларнинг шундай фикрга келишлари учун асослар етарли. Марҳамат, улар билан танишиб, ўзингиз хулоса чиқаринг.

Натижаси

«Жорий мавсум шундай таассурот қолдиряптики, «Тоттенхэм» ғо­йибдан пайдо бўлгандек. Аввалроқ «тақачилар» чемпионликка эришишлари мумкин, деган фикрга ҳеч ким ишонмасди. Бироқ жамоа ҳозирда ғолибликка асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди. «Тоттенхэм» чемпион бўлиши мумкин, деган эътироф ҳеч қачон хаёлга келмаганди», - «Арсенал» мухлисларини чақиб оладиган аччиқ иборалар жамоа афсоналаридан бири бўлган Тьерри Анрига тегишли. «Тўпчилар» учун даҳшатли жиҳати шундаки, франциялик юлдуз Sky мухбирига айни ҳақиқатни айтганди.

«Тақачилар»ни Англияда абадий омадсизлар сифатида эътироф этадилар. Жамоа АПЛ ташкил этилганидан бери иштирок этади. Лекин доимо халқаро мусобақалардан четда қоларди. Тўғри, Харри Реднапп даврида «тақачилар» ўзлари учун рекорд ҳисобланган 4-поғонадан жой олишди. Аммо ўша омадли мавсумларда ҳам барқарорлик талаб даражасида бўлмади.

Ҳозирда жамоа сермазмун ва яхлит ўйинни намойиш этмоқда, 1-даврани бир маромда ўтказиш фақат шу жамоага насиб этди. Эътиборли жиҳати шундаки, омадсиз ўйинларнинг барчасида у битта тўп фарқи билан имкониятни бой берди. Маурисио Почеттино ўтган йилни янги жамоага мослашиш, таркибни шакллантириш ва ўз услубига мослашга сарфлади. Ана шу ислоҳотлар даврида ҳам аргентиналик мутахассис ўз шогирдларининг 5-ўриндан жой олишларини таъминлади, лига кубогида жамоа финалгача етиб борди. Ундан аввалги мавсумда элитага қайтган «Саутгемптон»ни 8-ўринга олиб чиқиб, Лондондан таклиф олганди.

Ёши

Келажак - Почеттинода бор, ван Галда эса, йўқ. Моуриньога ҳам ишонч кам - суҳбатлардан бирида Моу 60 ёшдан кейин футбол билан хайрлашиш ниятини ошкор қилганди. «МЮ»га эса Алекс Фергюсонга ўхшаган узоқ вақт ишлайдиган мутахассис керак. Шундай бўлиши кутилган Дэвид Мойес мутасаддилар ва ўз ватандошининг ишончини оқлай олмади. Ван Гал доимо янги бош мураббий учун замин тайёрлаётганига шаъма қилди («Мартиални ўз ворисим учун харид қилдим»).

Ҳеч бўлмаганда озгина тажрибаси бўлганида, Райан Гиггз муносиб номзодга айланарди. Лекин сўнгги пайтларда жамоа бошқарувини буюк футболчиларга топшириш омадсизлик билан якунланмоқда.

Кларенс Зеедорф, Филиппо Инзаги ва Гари Невиллар Хосеп Гвардиоланинг жасоратини такрорлай олмадилар. Гиггздан атиги бир ёш каттароқ бўлган Почеттино эса етарли тажрибага эга, шаклланган мураббий. Дарвоқе, Сэр Алекс ҳам айнан 44 ёшли пайтида «Олд-Траффорд»га келганди.

Услуби

Ван Галнинг «МЮ»си ва Моу­риньонинг «Челси»сини битта умумий жиҳат - зерикарли ўйин услуби боғлаб туради. Шуни инобатга олганда, португалиялик мутахассис «қизил иблис»ларга мос тушади. Аммо бу қарор «Олд Траффорд» мухлисларини қониқтирмайди. Боз устига, клуб мутасаддилари ҳам худди Почеттино каби ҳужумкор услубни хуш кўрадиган мутахассисни изламоқдалар. Бугунги «Тоттенхэм» юқори прессинг ва тезкор қарши ҳужумлари билан  ажралиб туради. Аргентиналик мутахассис ўз шогирдларидан югуришда ҳам, фикрлашда ҳам юксак тезликни талаб қилади.

Ёшлар билан ишлаш

Мураббийларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: яратувчилар ва фойдаланувчилар. Иккинчи тоифадаги мутахассислар ёшлар билан ишлашни хуш кўрмайдилар, шу сабабли, раҳбариятдан тайёр футболчиларни харид қилишни сўрайдилар. Моуриньо сўнг­ги йилларда шундай иш услубини маъқул кўрмоқда. Баъзан Варан ва Зумага ўхшаган ёшларга имкон берган бўлсада, «Реал» ва «Челси»даги ёш иқтидор соҳибларига етарли эътибор қаратмади.

«МЮ» эса Британиядаги энг яхши академиялардан бирига эга. Уларни ўз вақтида асосий таркибга жалб этиш - бош мураббийнинг асосий вазифаси. Ван Гал бу борада фаол - Лингард, Бортуик-Жексон ва Макнейрлар асосий жамоанинг бир қисмига айланишди. Бироқ ёш футболчиларнинг тараққиёти доимий эътиборга муҳтож. Бунинг учун малакали мураббий зарур. Маурисио «Эспаньол»да Кальехонни юлдузлар сафига қўшди, Клайн, Чемберс ва Шоулар «Саутгемптон»дан топ-клубларга йўл олишди. Бугунги «тақачилар» сафидаги ёш иқтидорлар шаънига ҳар ҳафта янги қўшиқлар яратилмоқда. Алли, Дэйвис, Мэйсон, Кэррол, Да­йер ва албатта, Кейн - бу йигитлар билан «Тоттенхэм» кўп нарсаларга қодир. Агарда уларни грандлар илиб кетишмаса, албатта.

Фергюсоннинг Қўллаб-Қувватлаши

Яқинда Британия парламентининг аъзоси, «Тоттенхэм» мухлиси Дэвид Лэмми болалар футболини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрия тадбирида Сэр Алекс томонидан Моурисио Почеттинонинг шаънига билдирилган илиқ фикрларни ошкор этди: «Ўйлашимча, сизнинг жамоангизга АПЛдаги энг яхши мураббий устозлик қилмоқда». Эътиборли жиҳати шундаки, Фергюсон таниқли ван Гални эмас, ёш, лекин ўта серғайрат Почеттинони мақтади.

фаҚат Андре Виллаш-Боашдан ортда

«Тоттенхэм» Почеттино раҳбарлигида АПЛ доирасида 64та учрашув ўтказди. Ана шу беллашувларда жамоа 117 очко жамғарди. Бу борада аргентиналик мутахассис португалиялик касбдошидан кейин иккинчи натижани қайд этмоқда.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:11, 28.02.2016. Ўқилди: 4791 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Чемпионлар лигаси финалларидаги энг тез голни Паоло Мальдини урган. У 2005 йил "Ливерпуль"га қарши финалда 51-сонияда ҳисобни очган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик