Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 24 55
2 Пахтакор 23 52
3 Навбаҳор 23 45
4 ОКМК 24 39
5 Локомотив 23 38
6 Бухоро 23 37
7 Насаф 23 37
8 Қизилқум 24 33
9 Андижон 24 30
10 Динамо 23 30
11 Сўғдиёна 24 29
12 Сурхон 24 28
13 Қўқон-1912 24 23
14 Бунёдкор 24 23
15 Хоразм 24 23
16 Машъал 24 4

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Андижон 0-1 Қизилқум
24-тур Машъал 0-1 ОКМК
24-тур Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
24-тур Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
24-тур Сурхон 0-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2541 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2794 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Финал.
      08:00 Велоспорт. Третий этап. Женщины.
      09:00 Велоспорт. Третий этап. Мужчины.
      10:00 Снукер. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      14:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      15:35 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:15 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      23:00 Снукер. Финал.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яна мухлислик ҳақида

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футзал бўйича ОЧ / Терма жамоалар ўртасида
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мухлислик - Осиёда анча муаммоли масала. Европадаги кучли бешлик ёки Жанубий Америкадаги «Копа Либертадорес»да барча ўйинлар ишқибозлар билан лиқ тўлган стадионларда ўтиши мумкин, аммо айни масала қитъамизда анча оғриқли ҳисобланади. Масалан, энг нуфузли мусобақа Осиё чемпионати бўлса, унда ҳам фақат мезбонлар иштирокидаги ўйинларга қизиқиш катта бўлиши мумкин. Қолган ўйинлар эса ҳаминқадар ўтади.

Бу борада юртимизда ташкил этилган футзал бўйича Осиё чемпионати билан ҳар қанча фахрлансак бўлади. Бу мусобақа том маънода бошқаларга ўрнак бўлиши турган гап. Тошкентда ўтган қитъа биринчилиги давомида халқимиз спортни қай даражада яхши кўришига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. «Ўзбекистон» мажмуаси ўн кун давомида ишқибозлар билан гавжум бўлди ва ҳақиқий байрам гувоҳига айландик. Қувонарли томони, Осиё чемпионатида нафақат Ўзбекистон термаси, балки бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинларга ҳам қизиқиш катта бўлди. Масалан, Эрон бош мураббийи мусобақа якунида берган интервьюси чоғида мухлисларга алоҳида тўхталиб ўтди ва уларга самимий миннатдорчилик билдирди: «Мухлисларга катта раҳмат, биз ўн кун давомида ўзимизни ўз уйимиздагидек ҳис қилдик. Улар бизни шу қадар ажойиб тарзда қўллаб-қувватладиларки, биз ҳатто сафарда эканимизни ҳам унутиб юбордик...»

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мендезнинг эътирофини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Испаниялик мураббий бир эмас, бир неча бор мухлислар ҳақида илиқ сўзларни такрорлашдан чарчамади. «20 йилдан буён мураббийлик қиламан. Ўтган вақт давомида Европада ҳам ишладим, Осиёда ҳам. Жаҳон чемпионатларида иштирок этганман. Аммо Ўзбекистонда бўлгани каби мухлисликни кўрмаганман. Бу - таърифлаб бўлмас даражада ҳиссиётлар оламидир. Мана шундай мухлислар учун ҳам ўз касбингдан рози бўлиб кетасан», - деди мураббий. Тан олайлик, бундай гаплар ҳар қандай кишида фахр-ғурур туйғусини ошириб юбориши турган гап.

Бу - Тошкентда ўтказилган футзал бўйича Осиё чемпионатидан олган илиқ таассуротларимиз эди. Аммо энди танганинг нариги томонига ҳам бир қараб ўтсак...

Футзал бўйича қитъа биринчилиги дарҳақиқат, катта қизиқишга сабаб бўлди. Афсуски, ҳамма ҳам бу мусобақани бевосита мажмуада кузата олмади. Боиси, «Ўзбекистон» спорт аренаси сиғими 2000 мухлисни жонли футбол билан таъминлашга етарди, холос. Жой етмай қолганидан трибуналар оралиғи ва тепадаги ўтиш жойларида ҳам томошабинлар бўлганини назарда тутсак, бу рақам нари борса 2500 кишига етиши мумкин. Аслида эса, Юнусободдаги спорт мажмуасига бундан икки ва балки уч баробар кўпроқ мухлис йиғилган эди. Бироқ уларнинг барчаси ҳам аренага кира олмади ва аксарияти қайтиб кетишга мажбур бўлди...

Ёмон томони - бундай ҳолат бизда биринчи марта такрорланмаяпти. Илгари ҳам кўп бора стадионга сиғмай қолган ишқибозларни кўрганмиз. Бу ўринда муаммо ҳатто «Ўзбекистон» ва «Универсал» спорт мажмуалари сиғими кам эканлигида ҳам эмас, ҳатто. Масалан, «Бунёдкор» ва «Пахтакор» стадионига 35 минг мухлис сиғади, аммо у ерда бўлган учрашувлар вақтида ҳам минглаб мухлисларнинг кўчада қолиб кетганига гувоҳ бўлганмиз. Тўғри, ҳамма ўйинда ҳам эмас. Масалан, олий лигага бўлган қизиқиш шу қадар пастки, баъзан трибуналарда ўтирган «бир ҳовуч» ишқибозни кўриб, уялиб ҳам кетасан. Ҳа, мухлисни алдаб бўлмайди, у қайси ўйинда ҳақиқий кураш кечиши-ю, қай бири «олдиндан режалаштирилган сценарий» остида ўтишини яхши билади. Шу сабабли ҳам «театр»дан фарқли ўлароқ, асл футбол ҳеч қачон мухлисга зориқиб қолмайди.

Афсуски, ана ўша асл футболни ҳамма ҳам стадионда томоша қила олмаётгани аламли. Бундай вақтда кўчага чиқар экансиз, у ёқдан-бу ёққа югуриб, чипта қидириб юрган мухлисларни кўриб, изтиробга тушишингиз турган гап. Масалан, Осиё чемпионати финали бўлган куни шахсан ўзим 8-9 ёшлардаги икки болакайни кўрдим. Иккиси ҳам юзига Ўзбекистон байроғини чизиб олган ва оталари билан астойдил мухлислик қилиш учун келгани кўриниб турган эди. Чипта етмай, кўчада қолиб кетган бу болакайларнинг ҳолатини тасвирлаш ҳозир ҳам оғриқли бўлаётганини тушуниб турган бўлсангиз керак.

Аслида, бундай муаммо бир бизда эмас, ҳамма жойда бор. Ахир стадион деганлари елимдан эмаски, чўзиб, кенгайтириб, кўпроқ мухлис сиғадиган қилсангиз. Шундай экан, ўша Лондон ва Мадридда ҳам ишқибозлар чиптасиз қолиб кетган дамлар кўп бўлади. Ҳар бир ўйинда деяверинг. Аммо уларда бу муаммога ечим аллақачон топилганки, ҳозир шу ҳақида икки оғиз гапирсак.

Аслида, бу муаммони ҳал қилиш у қадар қийин эмас. Европа ва Жанубий Америкада ҳар бир стадион олдига катта экранлар ўрнатилади ва стадионга сиғмай қолган мухлислар шу ерда туриб, бемалол ўйинни томоша қилишлари мумкин. Балки, монитор стадиондаги ҳиссиётларни етказиб беролмас, аммо ҳарна мухлислар қизиқишини босиб туради. Акс ҳолда, ўзингиз ўйлаб кўринг, чиптасиз қолган ишқибоз уйига етиб бориб, телевизорни ёққунига қадар қанча вақт ўтиб кетади? Ҳам унисидан, ҳам бунисидан қолиб кетиш икки баробар аламли бўлмайдими?

Юртимизда спортга бўлган эътибор юқори даражада. Қурилаётган янги стадионлар ва иншоотлар бунга исбот. Истардикки, бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратилса. Ахир янги стадионлардан фарқли ўлароқ, битта монитор ўрнатишга у қадар кўп харажат кетмайди. Олдинда эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги муҳим ўйинлар кутиб турибди. Қани эди, ўша ўйинларни кўриш учун стадионга боришга шайланаётган мухлислар кўчада қолиб кетмасликларига астойдил ишониб уйларидан чиқсалар... Шундай бўлармикан-а?

АБДУЛЛОҲ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:56, 29.02.2016. Ўқилди: 3728 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Садио Мане Премьер-лига тарихидаги энг тезкор хет-трик муаллифи. У "Саутгемптон" сафида учта голни бор-йўғи 2 дақиқа 56 сонияда урган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
2 Нефтчи Стипе Перица 13
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 12
4 Бухоро Шерзод Эсанов 10
5 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
6 Нефтчи Зоран Марушич 9
7 Пахтакор Чинеду Стефан 9
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 9
10 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик