Бугун 7 октябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5928 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.10.2025

      05:35 "Непобедимый".
      06:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
      12:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      20:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      01:10 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      03:10 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.10.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      09:35 Д/ф "Владимир Сальников: не надо спорить с тренером...".
      10:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      16:40 "Команда мечты".
      17:10 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Команды. Финал.
      19:20 Д/ф "17 часов до вершины".
      19:55 "Непобедимый".
      20:25 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
      22:55 "Лица страны". Анастасия Лоунова.
      23:10 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      00:35 "Команда мечты".
      01:05 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. 1/2 финала. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Динамо" (Москва).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 193 в Грозном, Россия. Джамбулат Селимханов против Рустама Керимова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Лыжный спорт".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      19:30 LIVE Мир РПЛ. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футзал. Бетсити Суперлига. КПРФ (Москва) - "Новая генерация" (Сыктывкар). Прямая трансляция.
      23:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:25 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      07:00 Триатлон. supertri League. Этап 4 в Тулузе, Франция.
      08:30 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      09:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 13 в Вене, Австрия.
      15:00 Скалолазание. Чемпионат мира в Сеуле, Южная Корея. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:30 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2. Прямая трансляция.
      19:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      22:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      22:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      00:30 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      02:00 Велоспорт. Женщины. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      04:30 Велоспорт. Женщины. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кутилмаган кўргиликлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Маълумки, футболчилар янги клубга ўтган пайтларида чуқурлаштирилган тиббий назоратдан ўтишади. Аслида, бу жараён кимларгадир кераксиздек туюлиши мумкин. Аммо янги ўйинчи учун катта пул тўлаган клублар ҳам кутилмаган нохушликка дуч келишни исташмайди ва шу сабабли ҳам шартнома имзолашдан олдин ўз «харид»ларини синчиклаб текширишади. Зеро, бир қарашда соғломдек туюлган футболчиларда ҳам баъзида кам учрайдиган касалликлар учраб қолиши ҳеч гап эмас.

Франко Барези

Дунё футболи тарихидаги энг буюк ҳимоячилардан бири соғлиқдаги кутилмаган муаммога учраган. Барези - Италия термаси сафида 1982 йилги ЖЧ ғолиби, ЖЧ-1994 финалчиси, «Милан» клуби билан уч карра ЧЛ ғолиби ҳисобланади. Лекин бунгача... Бунгача бўлган воқеалар худди қўрқинчли тушга ўхшайди. Яъни Барези эндигина 21 ёшга кирганида, бирдан ногиронлар аравачасига ўтириб қолади. Чунки шифокорлар унинг қонида камдан-кам учрайдиган ва кишига минг бир хил азоб берадиган вирус борлигини аниқлашганди. Франконинг кейинроқ эслашича, ўшанда у ўз танасида чидаб бўлмас оғриқларни сезган. Лекин футболчининг омади бор экан: касаллик унинг танасига қандай келган бўлса, худди шундай тарзда бирдан йўқолди. Шундан сўнг италиялик футболчи майдонга қайтиб, 37 ёшгача тўп сурди ва афсоналар қаторига кирди.

Мортен Вигхорст

Вигхорстни танимаганлар учун маълумот: у Дания терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, миллий жамоада 30 ўйин ўтказган фидойи футболчи. Фаолияти давомида «Люнгбю», «Данди», «Селтик» ва «Брондбю» клублари шарафини ҳимоя қилган. У футболчилик даврида оёғидаги эски жароҳатидан тез-тез нолиб юрарди. Лекин 2000 йилга келиб, унда ҳадеб учрайвермайдиган Мортен хасталиги борлиги аниқланади. Бу касаллик бош мия фаолияти билан боғлиқ бўлиб, «Гийена - Барре синдроми» деб аталади ва мияни ишдан чиқариб, ҳалокатга сабаб бўлиши ҳам мумкин эди. Табиийки, ташхис қўйилгандан кейин шифокорлар унга дарҳол футбол билан хайрлашишни маслаҳат беришади. Аммо табиатан ўжар одам бўлган Вигхорст нафақат касалликни енгади, балки майдонга қайтишни ҳам уддалади. Ҳатто, 2002|03 йиллар мавсуми якунига кўра у мамлакатнинг энг яхши футболчиси деб тан олинади. Кейинроқ Вигхорст мураббийликдаги фаолиятини ҳам йўлга қўяди.

Марк Гонсалес

Агар дунёдаги энг омадсиз футболчиларнинг махсус рўйхати тузиб чиқилса, шубҳасиз, ундан ЦСКАнинг собиқ аъзоси Гонсалесга ҳам жой топиларди. Зеро чилилик бу футболчи майдондан кўра, шифокорлар хонасида кўпроқ вақт ўтказган десак, янглишмаган бўламиз. Боз устига, Марк қайсидир лаҳзаларда қолган умрини аравачада ўтказишга маҳкум этилгандек ҳам туюлган. Буларнинг ҳаммасига сабаб шуки, Гонсалес тос суяги бўғинида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг қандайдир асорат орттириб олади-ю, шу бўйи муаммолар гирдобида қолади. Статистиканинг гувоҳлик беришича, бундай жарроҳлик амалиётидан сўнг 98 фоиз беморлар соғайиб кетишади. Гонсалес эса кутилмаганда, бор-йўғи 2 фоизгина омадсизлар қаторидан жой олади. Шунга қарамай, иродали чилилик барча қийинчиликларни енгиб, футболга қайтади ва ҳатто терма жамоа либосини кийишга ҳам улгуради.

Эмерс Фаэ

Кот-д’Ивуар термасининг собиқ ярим ҳимоячиси фаолиятининг энг гуллаган чоғида - 2012 йилда профессионал футболчилик касби билан хайрлашади. Ваҳоланки, у 2006 йили терма жамоа сафида Африка кубоги финалига чиқиб, ажойиб ўйин кўрсатганди. Шу боис, Англиянинг «Рэдинг» клуби 2,5 миллион фунтдан воз кечиб, уни ўз таркибига қўшиб олади. Афсуски, орадан кўп ўтмай, футболчида ғоят кам учрайдиган касаллик - вена томирларининг шамоллаши борлиги маълум бўлади. Фаэ хасталигига қарамай, машғулотларда қатнашаверади. Бироқ 28 ёшга тўлганда барибир, бутсаларини михга илади.

Стилян Петров

Стилян Петров

«Селтик», «Астон Вилла» сингари клубларда тўп сурган моҳир ярим ҳимоячи, Болгариянинг 2003 йилдаги янг яхши футболчиси учун 2012 у қадар омадли кечмади. Чунончи, худди шу йили Петров АПЛнинг «Арсенал»га қарши ўйини вақтида ўзини ёмон ҳис қилгани учун тиббиёт ходимларига мурожаат қилишига тўғри келди. Докторлар футболчини синчиклаб текширишгач, унда оққон касаллигининг бир тури борлигини айтишди. Натижада футболчи куз бўйи клиникада вақт ўтказиб, ниҳоят, химиятерапия муолажасини ҳам олди. Ҳайриятки, уринишлар самара бериб, Петровнинг соғлиғи тиклана борди ва у яна майдон сари талпиниб, «Уайчел Уондерерс» номли ҳаваскорлар жамоасида тўп сурди. Ўтган йилнинг март ойида эса Стилян мураббийлик фаолиятини бошлади.

Фернандо Риксен

Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби сафида УЕФА кубоги ғолиби бўлган бу футболчи оғир характери ва ичимликка ружу қўйиши билан ҳам танилган эди. Жумладан у «Глазго Рейнджерс»да ўйнаб юрганида Андрей Канчельскис билан муштлашган, «Зенит»да эса Владислав Радимов билан ёқалашган. Лекин шундай бўлса-да, 2013 йилга келиб, футбол дунёси голландиялик «ёмон бола»ни қўллаб-қувватлашга тушди. Сабаби, шифокорлар Риксенда даҳшатли касаллик - амиотрофик склероз (хотира йўқолишининг оғир тури) борлигини айтишганди. «Лу Герига касаллиги» деб аталувчи мазкур хасталик марказий асаб тизимини ишдан чиқариши билан жуда қўрқинчлидир. Айни пайтда Риксен докторларнинг мунтазам назоратида бўлиб турибди. Ачинарлиси, унинг аҳволи борган сари ёмонлашмоқда.

Тим Ховард

АҚШ терма жамоаси ва «Эвертон» клубининг ишончли посбони ҳам кам учрайдиган хасталикка чалинган. Лекин бу унинг майдонга чиқишига, совринлар ютишига ҳозирча халал бермаяпти. Чунончи, Ховард АҚШда икки марта йил футболчиси деб топилган, ЖЧда иштирок этган ва терма жамоа сафида КОНКАКАФ турнирида ғолиб чиққан. Ҳолбуки, дарвозабон анчадан бери «Туррет синдроми» деб аталувчи касалликдан азият чекади. Бу хасталикка чалинганлар кўпинча телба-тескари гаплари билан атрофдагиларни ҳайрон қолдиришади. Муҳими, Тимнинг барча жамоадошлари бунга кўникиб кетишган ва унга касаллиги тутиб қолган вақтда эътибор қаратишмайди. Энг қизиғи, майдонга чиққанидан сўнг Тим соппа-соғ одамга айланади.

Евгений Похлебаев

Похлебаев - Украина терма жамоасининг собиқ аъзоси бўлиб, ўз вақтида «Днепр»  ва Киевнинг «Динамо» клубларида тўп сурган. 1997 йилнинг августида эса футболчи ўғилчаси билан сайр қила туриб, бирданига ҳушидан кетиб қолади. Уни текширган докторлар эса футболчига икки марта ташхис қўйишади-ю, аммо ҳар гал хато қилишади: биринчисида ўпка шамоллаши, иккинчисида бош мия саратони. Кейинроқ маълум бўлишича, Похлебаев иммунитет пасайиши туфайли содир бўладиган инфекция фаоллигига йўлиққан экан. Бунинг оқибатида Похлебаев хотирасидан айрилади ва ҳатто яқинларини ҳам танимай қолади. Афсуски, даволаниш анчадан бери давом этаётган бўлса-да, Евгений ҳалигача хотирасини тўлиқ тиклай олмади. Киевнинг «Динамо» клуби эса олижаноб йўл тутиб, унга ҳамон моддий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Расмус Эльм

Расмус Эльм

Швециялик ярим ҳимоячи - ЦСКА клубининг яна бир собиқ «хаста» аъзоларидан саналади. Негаки, 2014 йили Эльмни текширишдан ўтказган шифокорлар унда ошқозон оғриғининг камёб тури борлигини аниқлашган эди. ЦСКА президенти Евгений Гинернинг айтишича, Расмус машғулотларда бошқалар каби фаол қатнаша олмас экан. Зеро ҳар гал машқлар мураккаблашганда, футболчининг ошқозонида кучли оғриб бошланар, ҳатто ички қон кетиши ҳам кузатилар экан. Шу сабабли, футболчи ЦСКАдан кетишга мажбур бўлди, лекин футбол билан бутунлай хайрлашмади. Аниқроғи, Эльм жонажон клуби - «Кальмар»га қайтиб, 2015 йил ёзида расмий ўйинда кўриниш берди.

«Чемпионат» Жаҳонгир тайёрлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:12, 04.03.2016. Ўқилди: 3772 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.