Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ойбек Рустамов: “Мураббий ва мухлислар ишончини қозонишга ҳаракат қиламан”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Қўқон-1912” жамоасининг иқтидорли ёшларидан бири, мавсум кашфиёти бўлиши кутилаётган Ойбек Рустамов Ўзбекистон U-19  терма жамоаси таркибида  Хитойда ўтказилган ҳалқаро турнирда иштирок этиб, ушбу мусобақада ғолиб бўлди. Янги мавсум олдидан ёш футболчимиз билан қисқача суҳбатда бўлдик.

– Ойбек, Хитой сафари таассуротлари билан ўртоқлашсангиз?

– Хитой уюштирган сафаримиз жуда омадли бўлди. Биз у ерда бош мураббийимиз Жасур ака Абдураимов бошчилигида 4 жамоа қатнашган ҳалқаро турнирда иштирок этдик. Дастлаб Хорватия, кейин мезбонлар ва сўнгги ўйинда  Филлипин терма жамоаларини мағлубиятга учратиб, турнир ғолиби бўлдик. Сафарга кетишда олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

– Мураббийлар ўйинингиздан қониқишдими?

– Мураббийларимиз барчамизни майдонда синаб кўришди. Мен ҳам ҳар уччала ўйинда ҳам майдонга тушдим. Ҳаракатларим уларга ёқдими  ёки ёқмадими билмадим, лекин кейинги йиғинларга тайёр туришимни айтишди. Уйга вазифалар топширшди. Ўз устимда қандай ишлашим ҳақида  маслаҳатлар беришди.

– Терма жамоада қайси чизиқда ҳаракат қилдингиз?

– Хорватияга қарши ўйинда ҳимоя чизиғида харакат қилдим. Хитой ва Филлипин билан ўйинларда эса таянч ярим ҳимоячи вазифасини бажардим.

– Мана, янги мавсум ҳам бошланиш арафасида. Нима деб ўйлайсиз мураббийлар сизга асосий жамоада ишонч билдиришадими?

– Жамоамиз бош мураббийи Муродака Исмоилов биз ёшларга катта эьтибор қаратишмоқда. Машғулотларда бизни доим асосий таркибга тайёр бўлишимизни уқтириб келмоқдалар.  Мавсумга тайёргарлик жараёнида ўтказилган ўртоқлик ўйинларида мен каби ёшларни асосий таркибга тушуриб синовдан ўтказиб турдилар.  Энди бу ёғигаям бўш келмаймиз, имкон бўлган тақдирда мураббийлар ва мухлисларнинг ишончларини қозонишга ҳаракат қиламан. Бошланаётган чемпионатимизда жамоамизга омад тилайман. Ўйлайманки, жамоамиз бу йил ижобий натижалар билан қўқонлик мухлисларни хурсанд қилади.

   Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 10:20, 04.03.2016. Ўқилди: 2281 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик