Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ипподромдан гўзал иншоот сари ёхуд “Сан Сиро” стадионинг тарихи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Стадионлар / Машҳур стадионлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол мухлисларининг хабари бор, жорий мавсум футбол бўйича Европа чемпионлар лигасининг финал учрашуви Миландаги “Сан-сиро” стадионида ўтказилади. Айни дамда Кўҳна қитъанинг 16 жамоаси бош соврин учун кураш олиб бормоқда. Бугун эътиборингизга финал учрашуви бўладиган стадион ва бу иншоотда жойлашган клуб музейи ҳақида маълумот берамиз. 

 

 

Италиянинг шимолида, Ломбардия ерларида жойлашган Милан шаҳри ўзининг бетакрор гўзаллиги ва ўзига хос чиройли обидалари билан дунёга донғи кетган. Шу жумладан, бу шаҳарда жойлашган “Сан Сиро” стадиони ҳам ўз архитектураси билан ажралиб туради. Таниқли америкалик ёзувчи Эрнест Хэменгуей ўзининг “Алвидо, қурол!” асарида Миландаги ипподром спорт мусобақалари ўтказилган марказий жой эканлигини ёзиб қолдирган эди. 1925 йилга келиб, бу ипподром марказида “Сан Сиро” стадиони қад ростлади. 

 

Стадион архитектор Улиссе Стаччин чизмаси асосида қурилган. Дастлаб стадион сиғими у қадар катта бўлмаган. Мухлисларнинг оқими кўпайиб борган сари 1956 йилда стадион биринчи бор реконструкция қилинади. Ўтган асрнинг 80-йилларида “Милан” клуби нафақат Италия, балки Европада гранд жамоага айлангани учун ҳам бу клуб ўйинларини стадиондан томоша қилишни истаганлар сони яна бир неча ўн мингдан ошди. Қолаверса, 1990 йилги мундиални Италия қабул қилгани учун ҳам 1986 йилда ҳозирги кўринишда қайта қурилди ва "Сан Сиро" мундиалнинг 6 учрашувини қабул қилди. Айни кунда стадион 80 018 ўриндиққа мўлжалланган. Майдон ўлчами 105х68 метр. 

 

 

 

Стадионни “Милан” мухлислари “Сан Сиро”, “Интер” ишқибозлари эса “Жузеппе Меацца” номи билан аташади. Ҳар бир клуб стадионида ўзига хос ёзилмаган қонун бор (Мисол учун, “Энфильд”да ўйин бошланишдан бир неча дақиқа аввал “қизил мерсисайдлар” шарафига “You`ll never walk alone” қўшиғи баралла куйланади). Агар ҳар икки клуб ўртасидаги дербига ташриф буюрсангиз борми, ўйин аввалидан икки томон мухлислари чиройли декорация борасида ўзаро беллашишади. Бу эса футболчилардан ташқари мухлислар тўқнашувидир. Бир дарвозанинг орқасида “россонерлар”, нариги дарвоза ортида “нерадзуррилар” баҳс кечади.   

 

 

Ушбу стадионда бир вақтнинг ўзида “Милан” ва “Интер” жамоалари уй учрашувларини ўтказганидек, ҳар икки клубнинг ҳам музейи айнан шу аренада жойлашган. Музей “Сан Сиро”нинг жанубий томонидаги трибуналар пастида қурилган. Музей коолециясидан 3 мингдан зиёд экспонатлар жой олган. 

 

 

Бу экспонатлар орасидан ўтган асрдан қолган футбол тўплари, жамоалар футболкалари, кубоклари ва турли қимматбаҳо нарсалар ўрин олган. Музей залида катта телевизор осилган бўлиб, унда клубнинг шонли тарихидан жой олган исталган ўйинни томоша қилишингиз мумкин. Музейга кириш учун сиздан атиги 13 евро талаб этилади. Бу “Сантьяго Бернабеу”га қараганда 52 еврога арзон демакдир. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:39, 04.03.2016. Ўқилди: 4829 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик