Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бобур Зуҳриддинов: «Обод»нинг БААдаги йиғини самарали ўтди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Шундан сўнг суҳбатимизга “Обод” клубининг мураббийлар штаби аъзоси Бобур Зуҳриддинов ҳам қўшилди. Ушбу ёш мутахассис жамоанинг БААдаги йиғини тўғрисида гапириб берди.

-    БААдаги йиғин жамоамиз учун анча самарали ва фойдали бўлди, дейиш мумкин, деб сўз бошлади мураббий. – Ушбу хориж йиғинидан кўзланган асосий мақсад, аввало жамоамиз аъзоларининг жисмоний тайёргарлигини янада ошириш, қолаверса кучли спарринг рақибларга қарши ўйинларда майдонга тушиб йигитларнинг руҳий ҳолатини кучайтириш эди. БААда бизга барча шароитларни яратиб беришди. Машғулот ўташ учун идеал даражадаги майдонлар, пляж ва кучли спарринг-рақиблар. Энди қилинган меҳнатларимиз маҳсулини чемпионат кўрсатиб беради.

-    Айтингчи, БААдаги йиғинда сизларга қайси жамоалар рақиб бўлишди ва бу ўйинларда жамоанинг ҳатти-ҳаракатларидан қониқдингизми?
-    Амирликлардаги йиғин давомида жамоамиз 4та назорат-синов ўйинида майдонга тушди. Рақибларимиздан учтаси Хитой суперлигаси вакиллари, яна бир рақиб эса маҳаллий “Дубай” ФК бўлди. Таркибида миллий терма жамоамиз аъзоси Егор Кримец тўп сурадиган “Бейжинг Гуан” жамоасини ОЧЛдаги ўйинлари орқали мухлислар яхши билишса керак. Қолаверса, бу жамоани италиялик таниқли мутахассис Альберто Заккерони бошқариб боради. Жамоа таркибидан бразилиялик футболчилар Аугусто Ренато, Клебер, Хитой терма жамоасига аъзо бир қатор футболчилар ўрин олган бўлишига қарамай уларга қарши муносиб тўп сурдик, деб ўйлайман. Ўта муросасиз кечган баҳс 1-1 ҳисобида якунланди. Бизнинг ҳисобга ёзилган голни рақиб ҳимоячиси ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Шу куни жамоамиз мазкур таркибда тўп сурди: Дилшод Ҳамроев, Хуршид Ғиёсов, Жавлон Искандаров, Илхом Комилов, Шерзод Жалилов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Шохруз Норхонов, Санжар Тўрақулов, Ғайрат Умиров, Алишер Азизов, Владислав Нуриев. Кейинги ўйинимиз эса “Ганчжоу Гринтаун” клубига қарши кечди. Бу ўйинда жамоалар очиқ футбол намойиш этишди ва натижада дарвозалар 4 марта ишғол этилди. Жамоа сафида австралиялик машҳур футболчи Тим Кэхилл тўп суришини айтиш керак. Учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланиб, унда жамоамиз аъзоларидан Алишер Азизов ҳамда Санжар Тўрақуловлар ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди. Учинчи ўйинимиз миллий терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Анзур Исмоилов тўп тепаётган “Чанчунг Ятай” клуби билан бўлди. Бу ўйинда ҳисоб очилмади. Ниҳоят БАА йиғини доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашуви маҳаллий “Дубай” ФК жамоасига қарши кечди ва унда Санжар Баратов томонидан урилган гол жамоамизга ғалаба келтирди. Тан олиш керак, мазкур ўйинларда клуб аъзолари ажойиб ўйинлар кўрсатишди. Номдор рақиб ва футболчиларга қарши йигитлар бор кучларини бериб ўйнашди. “Чанчунг Ятай”га қарши ўйиндан кейин Анзур Исмоилов олдимизга келиб, жамоаимз ҳақида илиқ фикрлар билдиргани йигитларнинг руҳини кўтариб юборди.

-    Бобур, жамоа таркибига эътибор қаратсак номдор футболчиларга деярли кўзимиз тушмайди. Ниманинг эвазига жамоа бу ютуқларга эришмоқда?
-    Фикрингизга қўшиламан. Тўғри, жамоамиз сафида олий лига клубларида ўйнаган тажрибали футболчилар йўқ ҳисоби. Аммо, бу жамоамиз сафида паст савияли футболчилар тўп сураётганини англатмайди. Мен бир қатор футболчиларимиз олий лиганинг исталган клубида ўйнаб кета олишига ишонаман. Бизнинг жамоада аввало ажойиб муҳит шаклланган. Таркибни шакллантиришда аввало футболчиларнинг инсонийлик фазилатларига ҳам эътибор қаратамиз. Маҳорати ҳар қанча кучли бўлмасин, жамоадаги муҳитни бузилишига сабабчи бўладиган футболчилар бизга керак эмас. Ютуқларимизнинг бош омили жамоавий бирдамлик ва аҳилликда, деб биламан.

-    Жамоа мавсумга қанчалик тайёр, деб ўйлайсиз?
-    Айни пайтда жамоа мавсумга 70-75 фоизча тайёр бўлган. Албатта, турдан турга жамоа ўйинини кучайтириб борамиз ва 4-5 турдан кейин 100 фоиз тайёр бўламиз.

-    Чемпионатда жамоа олдига қандай мақсадлар қўйилган?
-    Клуб олдига аниқ вазифа қўйилмаган. Аммо бу чемпионатда мақсадсиз қатнашамиз, дегани эмас. “Обод” жамоаси ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушади ва имкон қадар максимал даражада юқорироқ ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

-    Жамоа ўз базасига эгами? Машғулотлар қаерда олиб борилади?
-    Албатта базамиз бор. Тошкент вилоятининг Зангиота тумани “Хонобод” мавзесида табиий қопламали майдон ва база барпо этилган.

-    Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?
-    Чемпионатнинг ҳар қачонгидан қизиқарли ва муросасиз кечишини ҳамда миллий термамизнинг ЖЧ-2018 йўлида муваффақиятли одимлашини.

«Обод» ФК матбуот хизмати

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:11, 04.03.2016. Ўқилди: 3119 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.