Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3791 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Атлетико»: Зафарга элтувчи 5 сабаб

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Биз ҳозир шундай бир ажойиб дамларда турибмизки, тез орада Мадриднинг «Атлетико» клуби яна бир сенсацияга эришиб, барчани ҳайрон қолдириши мумкин. Тўғри, «матрасчилар» ЕЧЛнинг 1|8 финал босқичида «ПСВ» билан биринчи учрашувда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. Лекин негадир кўнгиллар жавоб ўйини испанлар фойдасига ҳал бўлишини сезаётгандек. Қизиғи шундаки, «матрасчилар» мазкур турнирда фаворитлар қаторида тилга олинмайди. Чунончи, «шалпангқулоқ»қа доимий даъвогарлар сифатида «Бавария», «Барселона» ва «Реал» клубларининг номлари тилга олинишига кўникканмиз. Аммо «Атлетико» бир неча йиллардан бери сенсация яратаверишига шунчалик ўрганиб қолдикки, Диего Симеоне шогирдлари тез орада яна шов-шув кўтаришса, ажабмас. Балки бунга қуйидаги омиллар сабаб бўлар?..

1. Кучли ҳимоя

«Атлетико» қайд этган статистикаларни кўздан кечириб чиқсангиз, унинг кўпгина бўлимларида, айниқса, «ўтказиб юборилган голлар» қисмида ноль рақамлари кўп эканига гувоҳ бўласиз. Жорий мавсумда ҳам «матрасчилар» ла лигада атиги 11 марта ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди. Бу эса битта ўйинга 0,44тадан гол деганидир. Чемпионлар Лигасидаги 7 учрашувда эса жамоа бор-йўғи учта тўп ўтказиб юборган. Барча мусобақаларни ҳисоблаганда эса «Атлетико» ҳимоячилари 38 ўйиннинг 23тасида ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишибди. Айтганча, атиги тўрттагина ўйинда рақиблар жамоа дарвозасини бир мартадан кўп нишонга олишган экан.

Бу, шубҳасиз, чемпионга хос статистика ва «Атлетико» ҳимояси бугунга келиб, тартиб-интизом борасида бош­қаларга «эталон» сифатида хизмат қилмоқда. Биламизки, Диего Годин - сўзсиз, ҳозирда жаҳоннинг энг кучли ҳимоячиларидан. Хосе Хименес эса  - энг ишончлиси. Ёшгина дарвозабон Ян Облак таниқли киперлар жамоани тарк этишгач, дадиллик билан уларнинг ўрнини эгаллаб, «Атлетико»нинг алиштириб бўлмас аъзоларидан бирига айланди.

Умуман олиб қаралганда, Диего Симеоне шогирдлари қойилмақом ўжарлик, мунтазам давом этадиган прессинг ва ҳеч тугамайдиган қувват ҳисобига мана шундай натижаларга эришишмоқда. Футболда шундай қоида бор: ғалаба қозониш учун гол уриш керак. Лекин «Атлетико»га қарши ўйинларда ҳар доим ҳам бунинг иложи топилавермайди.

2. Ҳужумчилар масаласи

Шуниси эътиборлики, «Атлетико» нафақат мудофаа чизиғи, балки ҳужумдаги кучли ижрочилари билан ҳам мақтана олади.

Масалан, Антуан Гризманн мавсумдаги 34 ўйинда 19та голни ўз номига расмийлаштириб, Европадаги энг кучли ҳужумчилардан бири эканини исботлаб бўлди. Фернандо Торрес ва Лусиано Вьетто (2014-2015 йиллар мавсумида «Вильярреал»да порлаган юлдуз)лар ҳам чакки эмаслар. Коке, Янник Феррейра-Карраско, Анхель Корреа ва Оливер Торреслар ҳам жамоа муваффақиятларига ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Бу йил «матрасчилар» асосан, 4-4-2, 4-3-3 ва 4-2-3-1 схемаларига кўпроқ эътибор қаратишмоқда ва бу жамоадаги ҳар бир ҳужумчига ўзини кўрсатиш учун имкон бериб келмоқда. Хуллас, Симеоненинг ҳужумчилар масаласида кенг танловга эга бўлгани рақибларнинг фақат зарарига ишламоқда, ҳозирча.

 

3. Эҳтимол, Симеоне - энг кучли мураббийдир?

Сир эмаски, замонавий футболда суперклубларда «супермураббий» номли иш ўрни мавжуд. Бундай мураббийлар қаторига биз Карло Анчелотти, Пеп Гвардиола ва Жозе Моуриньоларни киритишимиз мумкин. Бу инсонлар ўз ишларининг устасиҳисобланишади ва улар учун бутун Европани айланиб, бир гранд жамоани бошқасига алиштириб юриш - табиий ҳол.

Симеоне эса бундай эмас. У узоқ вақтлардан бери клубга муҳаббат ва садоқат намойиш қилиб келмоқда. Ваҳоланки, «Атлетико» на молиявий имкониятлари билан, на номи билан мақтана олади. Симеоненинг «Реал» ёхуд «Бавария» каби грандлар қизиқишига эътибор қаратмаслиги барчани ҳайрон қолдирмоқда. Шунга қарамай, аргентиналик мутахассисни бемалол футболда ўзидан из қолдира олган мутахассислар қаторига қўшсак бўлаверади.

Ҳақиқатан кучли мураббий қўли остида қимматбаҳо футболчилар тўпланиб қолишади. Симеоне эса унчалик таниқли бўлмаган оддий ижрочилардан сенсацияларга қодир ажо­йиб таркибни шакллантира олди. Сўзсиз, ана ўша «оддий»ларнинг нархлари ҳам тинмай ўсиб бормоқда.

 

4. Қарши ҳужумга қарши эмаслар

«Атлетико» Ла Лиганинг 2013|2014 йиллар мавсумида ғолиб чиққанда, жамоанинг тўпга эгалик қилиш кўрсаткичи у қадар юқори бўлмаган - 49,9 фоиз. Худди шу вақтда «Барселона» 59 фоизли натижага эришган. Демак, мадридликлар тўпни рақибга бериб қўйиб, ҳимояда ўйнашга қарши эмаслар. Лекин улар қарши ҳужумга ўтишса, ҳар қандай клуб қўрқувга тушиши аниқ эди. Вақтлар ўтиши билан Симеоне ҳам жамоани бошқатдан шакллантириб, кўпроқ эътиборни тўп назорати ва рақиб жарима майдончасида босимни оширишга қаратди. Ҳа, «Атлетико» ҳужумга астойдил ёндашса-да, Астанада голсиз дуранг қайд этди. Лекин бу ҳолда футболчиларга узоқ муддатли парвоз ҳам салбий таъсир кўрсатганини унутмаслик лозим.

5. «Атлетико» - кубок жамоаси

Гарчи «Атлетико» Испания чемпионатида ҳам муваффақиятга эришган бўлсада, жамоа кўпроқ кубок баҳслари учун яралгандек таассурот уйғотаверади. Жумладан, 2012 йили «матрасчилар» Европа Лигасида ғолиб чиқишди. 2013 йилда эса «Копа дель Рей» «Атлетико»га бўйсунди. Шунингдек, мадридликлар ЕЧЛда финалга қадар етиб бориб, сафарда ҳам, уйда ҳам барқарор ўйин кўрсатишга қодир эканликларини исботлашди. Тўғри, бу йил ҳам еврокубокларда зафар қучиш осон бўлмайди. Лекин биз биламизки, «Атлетико» ҳар қандай рақибдан ғалабани тортиб олишга қодир жамоа.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:55, 06.03.2016. Ўқилди: 3400 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.