Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳайратланарли ва аъло даража Рашфорд ва бошқалар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

18 ёшли Маркус Рашфорд  «МЮ»даги дастлабки 2та расмий учрашувида 2тадан гол уриб, чинакам эффектли чақнашни намо-йиш этди. Ҳа, унинг ЕЛ ва АПЛдаги дебют ўйинларини «дубль» билан безагани ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Хусусан, Сhampionat.com сайти катта футболга чақмоқ мисоли кириб келган бошқа ҳайратланарли дебютантларни ҳам эсга олди.

Маркус Рашфорд, «Манчестер Юнайтед». Луи ван Гал ЕЛ 1|16 финал босқичидан ўрин олган «Мидтьюлланд»га қарши жавоб баҳси олдидан ҳақиқий кадрлар муаммосига дуч келди: «қизил иблислар»дан нақ 10 нафари сафда эмаслиги камлик қилганидек, ўйинолди чигалёзди машқлари чоғи Антони Мартиаль ҳам жароҳатга йўлиқди. Натижада голландиялик мутахассис мажбурий тарзда ўткир ҳужумчи позициясига 18 ёшли ўсмир Маркус Рашфордни қўйди. Англиялик форвард бу ишончни тўла оқлади - ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилаётган мураккаб вазиятда данияликлар дарвозасини ишғол қилиб, умумий ҳолатни «қизил иблислар» томонига оғдирди. Кейин эса яна битта голга муаллифлик қилиб, 5:1 ҳисобидаги  ғалаба баробарида ЕЛ нимчорак финал раунди йўлланмаси қўлга киритилишига муносиб ҳисса қўшди. Орадан атиги 3 кун ўтиб, йигитча энди АПЛ доирасидаги илк ўйинида ҳам қаҳрамонлик кўрсатди. Боз устига, чемпионлик йўлида жон олиб, жон бераётган «Арсенал» дарвозабони Петр Чехни икки бора доғда қолдирди. Қўшимчасига, бу гал «дубль» ёнига битта самарали «пас»ни тиркаб қўйди.

Федерико Македа, «Манчестер Юнайтед». Сэр Алекс Фергюсон 2009 йилнинг 5 апрель куни «Астон Вилла» билан ўйин давомида ҳужумни кучайтириш мақсадида захирадан майдонга  17 ёшли  итальян - Федерико Македани туширди. Эътиборлиси, «МЮ» бу вақтда  1:2 ҳисобида ортда бораётганди. Қарангки, ёш йигитчанинг ўйинга қўшилиши барчасини кескин ўзгартириб юборди. Яъни аввалига Криштиану Роналду урган гол ҳисобига мувозанат тикланди, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган лаҳзаларда эса айнан  Македа рақиб дарвозасини  ўта чиройли тарзда ишғол қилиб,  манкунианликларга қимматли 3 очкони тақдим этди.  Афсуски, италиялик футболчи дебютдаги ушбу муваффақиятини давом эттиролмади. Бошқача айтганда, у ўз иқтидорини тўла-тўкис очиб беролмади. Эҳтимол, Федерико  айтилмай қолган сўзларини айтиш учун ҳали яна бошқатдан бош кўтарар...

Жеймс Уилсон, «Манчестер Юнайтед». Ҳали эскирмаган яна бир мисол. Бундан 2 йилча муқаддам  18 ёшли Жеймс Уилсон  қайд этган «дубль»  «Манчестер Юнайтед»га  Англия чемпионати доирасида  «Халл Сити»дан устун келиш имконини берди - 3:1. Ёш йигитча аввалига Маруан Феллайнининг узатмасидан талаб даражасида фойдаланди, кейин эса яна ўша бельгиялик футболчининг омадсиз уринишидан сўнг қайтган тўпга эга чиқиб, рисоладагидек ҳаракатланди. Бироқ афсуски, Уилсон ҳам ёрқин дебютни давомий муваффақиятлар билан беза олгани йўқ. Жеймс айни пайт «Брайтон»да ижара келишуви асосида ўйнаяпти.

Бобби Чарльтон, «Манчестер Юнайтед». «МЮ»даги ақл бовар қилмас  дебютлар қаторида клуб афсонасиникини алоҳида эътироф этмасликнинг иложи йўқ. Қиёси йўқ Мэтт Басби таваккалга қўл уриб,  Бобби Чарльтонни «қизил иблислар» асосий таркибида синаб кўришга қарор қилганида, у 18 ёшли ўспирин эди. Муҳими, ёш ҳужумчи обрўли устозини уялтириб қўймайди -  «Чарльтон Атлетик» дарвозасига 2та гол урганча ўрни асосий таркибда эканлигини исботлайди. Умуман, Бобби шу-шу манкунианликлар бошланғич таркибининг тўлақонли аъзосига айланади.

Марко ван Бастен, «Аякс». Голландиялик «учар» ҳужумчининг  «Аякс»  асосий таркибидаги дебюти 1982 йилнинг  3 апрель кунига тўғри келган. Аниқроқ айтсак, Марко  НЕКка қарши ўйиннинг 46-дақиқасида 35 ёшли ҳужумчи Йохан Кройфф ўрнини эгаллайди. Ўшанда  17 ёшли йигитча  «Аякс»нинг  5:0 ҳисобидаги ғалабасига битта гол билан улуш қўшганди. Ўз ўрнида қўшимча қилиш жоиз, ван Бастен  узоқ вақт  «Аякс» учун гол урган энг ёш футболчи мақомида юрди.

Эмилио Бутрагеньо, «Реал». «Қузғун» лақабли буюк ҳужумчи  «Реал»нинг асосий жамоасидаги илк ўйинидаёқ ўзини ёрқин келажак кутаётганига шаъма қилганди.  1984 йилнинг февралида 20 ёшли Бутрагеньо ўта критик ҳолатда майдонга тушган: унинг  клуби  0:2 ҳисобида ютқазаётганди. Эмилио шундай тиғиз пайт ҳеч нарсага парво қилмай , барчасини бошдан оёқ ўзгартириб юборади. Хуллас, ўзи 2та гол уриб, яна битта аниқ зарбага тўп узатади. Натижада «Қироллик клуби» ғалаба қозонади, Бутрагеньо эса жамоада асосий кучлардан бирига айланиб, узоқ йиллар етакчи мақомида фаолият юритади. Статистик маълумот: Эмилио  «Реал» учун  жами 150та,  Испания термаси учун эса 26та гол урган.

Алан Ширер, «Саутгемптон». Алан «Саутгемптон»нинг бошланғич таркибида «Арсенал»га қарши ўйинда майдонга тушган пайт 17 ёшу 240 кунлик эди. Ажойиб дебют: ёш болакай бир нафасда дарҳол  «хет-трик» (!)  қайд этади. Ширер шу билан Англия футболи тарихида олий дивизионнинг битта учрашувида 3та гол ҳосил қилган энг ёш ўйинчига айланади. У Жимми Гривзнинг нақ  30 йил ушланиб турган рекордини янгилаганди. Яна бир эътиборли факт: Алан Ширер фаолияти давомида «Блэкберн» клуби ва  Англия терма жамоасидаги дебют ўйинларини ҳам гол билан безаганди.

Алан Смит, «Лидс Юнайтед». Аксарият мухлислар 90-йиллар охири ва 2000-йиллар бошидаги «Лидс»ни яхши эслашади. Дэвид О~Лири тузган  жамоа дарҳақиқат, ажойиб эди: Гарри Кьюэлл, Марк Видука, Жонатан Вудгейт, Рио Фердинанд, Иан Харт, Ли Бойер ва албатта, Алан Смит. У «Лидс» футболкасини расмий равишда илк марта эндигина 18 ёшга тўлганини нишонлаган пайт кийган. Ҳайратланарлиси шуки, йигитча ўшанда тўпга биринчи марта тегиниши билан «Ливерпуль» дарвозасини ишғол қилганди - ўйин охирида. Асосийси, Смитнинг шу голи  туфайли ўйинда кескинлик пасайиб, «Лидс» 3:1 ҳисобида устун келганди. Алан кейинчалик «Манчестер Юнайтед» ва «Ньюкасл» клублари ҳамда  Англия терма жамоасида ўйнаган бўлсада, асосан оғир  характери  боис, футболда ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланолмади.

Давид де Хеа, «Атлетико». Мавсум-2009|2010 стартида  «матрасчилар» таркибида Серхио Асенхо асосий дарвозабон ҳисобланарди, бироқ атиги 2та турдан сўнг унинг ўрнини Роберто Хименес эгаллади. Шунга қарамай, «Атлетико»  6-тургача ғалаба нималигини билмади. Натижада бош мураббий  Абель Ресино дарвоза чизиғида 18 ёшли Давид де Хеага ишонч билдиришга қарор қилди. Новча йигит эса дарҳол ўзини кўрсата бошлади:  «Сарагоса»  билан ўйинда Марко Бабич тепган пенальтини бартараф этди ва мадридликларнинг ниҳоят, ғалабани тантана қилишларига замин ҳозирлади. Тўғри, у ўз дарвозасини дахлсиз сақлай олмади, аммо энг сўнгги паллада 11 метрли зарба йўлига тўғаноқ бўлиб, ўйин қаҳрамонига айланди. Шундан кўп ўтмай,  «Атлетико»да мураббий алмашди ва  де Хеа  яна захира ўриндиғига қайтишдан ўзга чора тополмади. Фақат, биринчи давра якунига келиб, Кике Флорес ҳам Давидга ишонч билдира бошлади. Хуллас, 19-турдан  кейингина де Хеа жонажон клубининг асосий кипери ролини ўз назорати остига олди.

Игорь Акинфеев, ЦСКА. Аслида Акинфеевнинг ЦСКАдаги расмий дебюти Россия премьер-лигаси кубоги доирасида «Зенит»га қарши кечган ўйинда кузатилди. Ўшанда ёш  голкипер захирадан майдонга тушиб, тажрибали Крамаренко ўрнини эгаллаган ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди. Лекин кўпчилик Игорнинг 2003 йилнинг 31 май куни «Крилья Советов» билан бўлган чемпионат учрашувидаги  ҳаракатларини яхшироқ эслаб қолган. Зеро, ёш дарвозабон биринчиликдаги илк ўйинида нафақат  Андрей Каряка ижросидаги пенальтини бартараф этган, балки  яна бир қатор вазиятларда  ажойиб «сэйв»лар кўрсатиб, ЦСКА  ғалабаси (2:0)га муносиб ҳисса қўшганди.

Александр Кокорин, «Динамо». 2008  йилги мавсум давомида кадрлар етишмовчилиги муаммосига учраган «Динамо» Кокоринни тасодифан кашф этди, гўё. Бинобарин, муаммо айниқса, ҳужум чизиғига боғлиқ эди. Аввалига  Данни жамоа билан хайрлашди, кейин  Смоловнинг ўйини сира қовушмади,  Цветан Генков эса жароҳатга йўлиқди. Хуллас,  Кобелев ихтиёрида биргина  Кержаков қолди. Ваҳоланки, «оқ-кўклар» медаллар учун кураш олиб боришаётган ва ҳар бир очко катта аҳамият касб этарди.  Кобелев 24-тур баҳсида  17 ёшли Кокоринни захирадан майдонга туширишга қарор қилиб, адашмади. Чунончи, Саша орадан 26 дақиқа ўтиб, Семшовнинг узатмасидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Кейинчалик Кержаков ғалаба голига муаллифлик қилди.

А.ҚОДИРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:50, 09.03.2016. Ўқилди: 3283 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.