Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Денис Черишев:«Кейинги тақдирим «Реал»га боғлиқ»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Испания чемпионатининг 27-турида «Малага» дарвозасига ғалаба голини урган «Валенсия» ярим ҳимоячиси Денис Черишев ўйиндан сўнг AS нашрига интервью берди ва жамоага қандай мослашаётгани хусусида тўхталиб, ижара келишуви якунига етгач ҳам, «кўршапалаклар» сафида қолишга қарши эмаслигини билдирди. Ҳарқалай, клуб раҳбариятидан бу борада аниқ таклиф олса, боши осмонга етишини яширмади.

-   Айтингчи, «Валенсия»да охирги вақтлар нима ўзгарди?  

 - Ҳозирда серҳаракат футболга таянмоқдамиз. Асосийси, жамоамиз руҳий томондан ажойиб ҳолатда. Умид қиламанки, охиригача шундай ўйнашда давом этамиз. Ушбу ғалаба ғоят муҳим эди. Аслида «Атлетик»ка қарши баҳсда ҳам чакки кўринмагандик, лекин фақат вазият тақозосига кўра, ютқазгандик.    

  -  Умуман, «Малага» билан ўйин қандай кечди?

- Муҳими, чиройли футбол кўрсатдик. Ушбу ғалаба бизга янада кучли ишонч бағишласа, ажабмас. Энди кейинги баҳсларда ҳам бўш келмаймиз, деб ўйлайман. Мен жамоа сафига яқиндагина қўшилдим ва дарҳол йигитларнинг сидқидилдан ишлаётганларига эътибор қаратдим. Агар шундай бирдамликни сақлаб қолсак, кўп нарсага эришишимиз мумкин.

- Ўйиннинг бир вазиятида дарвозабон Карлос Каменининг оёғини босиб олдингиз ва у тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Аслида нима бўлди?

- Эътиборим ҳавода учиб келаётган тўпга қаратилганди ва Каменини шунчаки, кўрмай қолдим. Тўпга сакраш чоғидагина кимдидир босиб олганимни англадим. Эҳтимол, шу ҳаракат дарвозабонни издан чиқаргандир...

-  Ижара келишуви муддати якунлангач ҳам, «Валенсия»да қолишингиз мумкинми?

- Бу ерда ўзимни эркин ҳис қиляпман ва барчаси ёқяпти. Дейлик, жамоада мени илиқ кутиб олишди. Бироқ мавсум якунида нима бўлиши 100 фоиз ўзимга боғлиқ эмас, аксинча, кўп нарсага  «Реал»нинг қарори ойдинлик киритади. Ҳозирча айни ҳолатдан имкон қадар роҳатланишни истайман. Зеро, ҳали ўз устимда ишлашим ва ўсишим зарур. Фақат бир нарсани айтишим мумкин - агар  «Валенсия» мен билан ҳамкорликни давом эттиришни истаса, бундан бошим осмонга етади.

- Янги клубдошларингиз ҳақида нима дея оласиз? 

   - Улар меҳнаткаш ва самимий. Мана, жамоа анча тикланди ва энди бошқача футбол кўрсатяпти. Шу руҳда давом этсак, бас. Йигитларнинг мени вақтида пайқаб, тўп узатишаётгани ёқимли, ўзимни эса гол ура бошлаганим.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:59, 09.03.2016. Ўқилди: 2596 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.