Бугун 7 октябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5924 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.10.2025

      05:35 "Непобедимый".
      06:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
      12:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      20:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      01:10 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      03:10 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.10.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      09:35 Д/ф "Владимир Сальников: не надо спорить с тренером...".
      10:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      16:40 "Команда мечты".
      17:10 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Команды. Финал.
      19:20 Д/ф "17 часов до вершины".
      19:55 "Непобедимый".
      20:25 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
      22:55 "Лица страны". Анастасия Лоунова.
      23:10 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      00:35 "Команда мечты".
      01:05 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. 1/2 финала. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Динамо" (Москва).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 193 в Грозном, Россия. Джамбулат Селимханов против Рустама Керимова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Лыжный спорт".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      19:30 LIVE Мир РПЛ. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футзал. Бетсити Суперлига. КПРФ (Москва) - "Новая генерация" (Сыктывкар). Прямая трансляция.
      23:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:25 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      07:00 Триатлон. supertri League. Этап 4 в Тулузе, Франция.
      08:30 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      09:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 13 в Вене, Австрия.
      15:00 Скалолазание. Чемпионат мира в Сеуле, Южная Корея. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:30 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2. Прямая трансляция.
      19:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      22:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      22:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      00:30 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      02:00 Велоспорт. Женщины. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      04:30 Велоспорт. Женщины. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шунчаки мажбурий қадам

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бутун ҳаётимиз каби футбол беллашувлари ҳам турли тасодифларга тўла. Жумладан, маълум сабабларга кўра, майдонни тарк этган дарвозабон ўрнини баъзан бошқа позиция ўйинчиси эгаллайди. Марҳамат, зарурат туфайли қўлларига қўлқоп кийган мажбурий «кипер»лар билан танишинг...

1. Невилл САУТХОЛЛ

(«Брэдфорд»-«Лидс», 2000 йил)

2 нафар асосий дарвозабонидан айрилган «Брэдфорд» 41 ёшли Саутхоллни ёрдамга чақиришдан ўзга чора тополмаганди. Мутасаддиларнинг айтишларича, клубда дарвозабонлар мураббийи ҳисобланган Невилл посбонлик вазифасини бажара оладигандек эди. Хуллас, учрашув давомида Саутхоллдан 3 марта «сэйв» кўрсатиш талаб этилди. Бироқ у фақат биттасида қойилмақом ҳаракатланди, холос. «Лидс» вакили Майкл Брижеснинг аниқ зарбаси (2-гол)дан кейин эса, Невилл дарвозани тарк этди. Ҳар ҳолда, 82 килограммли гавда билан талаб даражасида чаққонлик намо­йиш этиши осон эмасди. Дарвоқе, мағлубият Саутхоллнинг кайфиятини асло туширгани йўқ. «Бу менга жуда ёқди, ўйин мароқли ўтди», - деди у учрашув якунида.

 

2. Космин МОЦИ

(«Лудогорец»-«Стяуа», 2014 йил)

Бу футболчи ўзи учун бегона ҳисобланган позицияда чинакам қаҳрамонлик кўрсатди - пенальтидан гол уриш баробарида битта пенальтини бартараф этди. Шу ҳаракатлари эвазига «Лудогорец» ЕЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди. Қўшимча вақтнинг сўнгги дақиқасида «Лудогорец» посбони Владислав Стоянов ўйиндан четлатилгач, унинг ўрнини руминиялик ҳимоячи эгаллади. «Менинг қандай ҳаракатланишимни ҳеч ким билмасди. Чунки ўзим ҳам ҳеч нарсани билмасдим», - деди Моци ўйиндан кейин. Муваффақиятдан сармаст бўлган клуб президенти Кирил Домушиев янги стадион трибуналаридан бирига Космин Моци номини беришни ваъда қилди. Маҳаллий ресторанларда эса баъзи таомлар номини ўзгартиришди.

 

3. Лукас РАДЕБЕ

(«МЮ»-«Лидс», 1996 йил)

Жонажон шаҳри - Йоханнесбургда «шеф» лақаби билан танилган ҳимоячи Лукас Радебенинг ўз фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаганлиги вақтлар ўтиб, «Лидс»га жуда қўл келди. «МЮ»га қарши беллашувнинг 17-дақиқасида асосий дарвозабон майдондан четлатилгач, мураббийлар унинг ўрнига Лукасни қўйишди. Чунки иккинчи дарвозабон Жон Лукич қаторасига қайд этилган 6та мағлубиятдан сўнг асосий таркибдаги ўрнини мутлақо бой берганди. Мураббийлар штабининг бу қарори омадли чиқди: қўлига қўлқоп кийган ҳимоячи Энди Коул, Брайан Макклэр ва Райан Гиггзнинг зарбаларини бартараф этди, фақат Рой Кинники қаршисида ожиз қолди. Якунда меҳмонлар шахсан сэр Алекс Фергюсоннинг юксак эътирофига сазовор бўлишди: «Лидс Юнайтед»ни тушунолмай қолдим. Зеро, жамоанинг «МЮ»га қарши шундай ўйин кўрсатишида унинг мураббийи сабабчи эмас». Ҳа, чиндан ҳам, асосий ишни Лукас Радебе бажарганди.

 

4. Стив ЛАЙНЕКС ва Энди ЯНГ («Лестер»-«Шрусбери», 1982 йил)

«Лестер» дарвозабони Марк Уоллингтон биринчи бўлимда рақиб футболчиси Чик Бэйтснинг қўполлиги натижасида жароҳатгач, мезбонлар танг аҳволда қолишади. Боиси, ўша даврда битта ўйин учун 2 нафар дарвозабонни «заявка»га киритиш мумкин эмасди. Шу сабабли, дарвозани ҳимоячи Энди Янг қўриқлашига тўғри келади. Буни қарангки,  иккинчи бўлимда у ҳам Бернард Макнэлли билан тўқнашиб кетиб, ҳушини йўқотди. Мураббийлар унинг ўрнига қанот ҳимоячиси - Стик Лайнексни туширишди. Тўғри, бир неча дақиқадан сўнг ўзига келган Янг яна дарвозага қайтди. Шундай драматик тарз­да кечган муросасиз баҳсда «тулкилар» 5:2 ҳисобида зафар қучдилар. Эътиборлиси, 2012 йили ана шу ажойиб ғалабанинг 30 йиллиги алоҳида нишонланди.

 

5. Гари ПЛАМНИ

(«Уотфорд»-«Тоттенхэм», 1987 йил)

Тони Котон ва Стив Шервуднинг бирин-кетин сафдан чиқишгани «Уотфорд» бош мурабби Грэм Тэйлор олдига мушкул муаммони қўйди. 18 ёшли Дэвид Жеймсга ишонч билдиришга унинг юраги дов бермади, чоғи. Оқибатда сўнгги ҳимоя қўрғонини жамоа ижрочи-директорининг ўғли, Уэльсдаги майхоналардан бири соҳиби Гари Пламни эгаллади. Рақиблар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ уни 3 марта доғда қолдиришди. Якунда «Уотфорд» 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Пламни эса ўз майхонаси томон йўл олди. Иттифоқо, ўша оқшом бар «тақачилар» мухлисларига тўлиб кетганди. Улар рақиб дарвозасини баҳоли-қудрат ҳимоя қилган бар соҳибини шароб билан меҳмон қилишди. Қўшимчасига, йирик миқдорда чек ҳам қолдиришди. «Биз бу чек эвазига каттакон музлаткич сотиб олдик ва уни «Уотфорд» номи билан атадик. Айтганча, ўша музлаткич ҳамон бенуқсон ишлаяпти», - дейди Гари.

 

6. Ален ЖИРЕСС

(«Бордо»-«Нант», 1982 йил)

Ўша йили Франция футбол ассоциацияси «Бордо»нинг асосий дарвозабони - Драган Пантелични қанот ҳакамига қўл кўтаргани учун бир йилга дисквалификация қилганди. Бундан қаттиқ ранжиган клуб президенти УЕФА кубоги йўлланмасини нақд қилган жамоа мураббийига махсус кўрсатма берди - «Сўнгги тур беллашуви «заявка»сига дарвозабонни киритма». Кейин Клод Без ярим ҳимоячи Ален Жирессни ёнига чорлади: «Сен жамоа сардорисан, дарвозани ҳам ўзинг қўриқла!». Энг қизиғи, «заявка»га дарвозабон киритилмагани боис, Жиресснинг қўл билан ўйнашга ҳаққи йўқ эди. Шу сабаблими, у 5та гол қўйиб юборди.

 

7. Фил ЯГЕЛКА

(«Шеффилд Юнайтед»-«Арсенал», 2006 йил)

- Баъзан Нил Уорнок антиқа машғулотларни ўтказишни хуш кўрар, дарвозабон жарима майдончасидан узоқлашган пайтларда бошқа ўйинчилар унинг ўрнини эгаллашарди. Бир сафар у менинг дарвозада муваффақиятли ҳаракатланаётганимни кўриб қолди. Шундан кейин «заявка»га  иккинчи дарвозабонни киритмасликка одатланди», - дея хотирлайди Ягелга. Шу тариқа иккинчи ихтисосга эга бўлган Фил дарвозабонлик вазифасини 4 марта бажарди. Жумладан, «Арсенал»га қарши баҳсда муваффақиятли ўйнади. Робин ван Персидек машҳур ҳужумчининг кучли зарбасидан сўнг амалга оширилган «сэйв» акс этган фотосурат ҳозир ҳам унинг хонасини безаб туради.

 

8. Питер БИРДСЛИ

(«Вест Хэм»-«Ньюкасл», 1986 йил)

«Қарғалар» «Вест Хэм»га қарши баҳсда 1:8 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Бунинг ўзига яраша сабаблари йўқ эмасди, албатта. Аввало, ўзини ёмон ҳис қилаётган Мартин Томас гол қўйиб юборгач, унинг ўрнини марказий ҳимоячи Крис Хэдворт эгаллади. Бироқ у ҳам тез орада елкасидан жароҳатланди. Оқибатда посбонлик навбати Питер Бирдслига келди. Паст бўйли бу футболчи ўта мағрур эди. «Мен ҳаммаси бўлиб, 3та гол қўйиб юбордим: Фрэнк Макэвенни, Пол Годдард ва Алвин Мартиндан», - деганди ўшанда Питер. Қизиғи, Алвин Мартин Англия чемпионати тарихида битта ўйиннинг ўзида 3 нафар дарвозабонни доғда қолдирган ҳолда, «хет-трик» қайд этган ягона футболчи бўлиб қолмоқда.

 

9. Диого АКОСТА

(«Палмейрас Б.»-«Жувентуда», 2010 йил)

Унчалик эътиборни тортмайдиган Бразилия 3-дивизиони бир ҳужумчининг жасорати туфайли бутун мамлакатга достон бўлди. Гап шундаки, сўнгги турдан ўрин олган «Палмейрас Б.»-«Жувентуда» беллашувида ғолиб чиққан жамоа юқори лига йўлланмасига эга чиқарди. Биринчи бўлим «Жувентуда»нинг фойдасига ҳал бўлди - 2:0. Бироқ танаффусдан сўнг «Палмейрас» ҳужумчиси Диого Акоста 2та гол уриб, мувозанатни тиклади. Мезбонлар посбони Рафаэль Бархес ўйиндан четлатилгач эса, дарвозани қўриқлаш ҳам Акоста зиммасига юклатилди. Қойил қолмасдан илож йўқ: ўз дарвозаси дахл-сизлигини таъминлаш баробарида ғалаба тўпини киритишни ҳам уддалади. «Дарвозамиз томон бурчак тўпи белгилангач, рақиб голкипери гол уриш мақсадида жарима майдончамизга келди. Мен эса тўпни эгаллаб олиб, уни бўш қолган дарвоза томон йўлладим. Қарангки, тўп дарвозаси томон югуриб кетаётган касбдошимнинг устидан ўтиб, тўрдан жой олди», - дея таърифлади ҳужумчи - кипер ўз голини. Шу тариқа «Палмейрас» ўта муҳим ғалабага эришди.

 

10. Бобби МУР

(«Вест Хэм»-«Сток Сити», 1972 йил)

Лига кубоги тарихидаги энг яхши ярим финал сифатида эътироф этиладиган «Вест Хэм»-«Сток Сити» қарама-қаршилиги оз эмас, кўп эмас, нақ 49 кунга чўзилди. Гап шундаки, томонларнинг минимал устунлиги билан якунлаган 2та учрашувдан ке­йин ғолиб номини аниқлаш учун 3-беллашувга йўл очилди. Чунки у пайтларда сафарда урилган гол устунлиги қоидаси йўқ эди. Хуллас, «Олд Траффорд»даги муросасиз баҳсда мухлислар 5та гол гувоҳига айланишди. Беллашув якунланишига 20 дақиқа қолганида, «Вест Хэм» дарвозабони Бобби Фергюсон жароҳатланиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнини эгаллаган афсонавий ҳимоячи Бобби Мур «нуқта»дан йўлланган кучли зарбани қўлқопсиз қўллари билан бартараф этди. Бироқ қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган «Сток» футболчисининг такрорий уринишидан сўнг ожиз қолди. Якунда 3:2 ҳисобида зафар қучган «Сток» финалга йўл олди. Dailу Mail журналисти Жефф Пуэлл ўша ўйинни қуйидагича эслайди: «Узундан-узун бу ярим финал қарама-қаршилиги шу қадар муросасиз ва жўшқин кечдики, ҳаттоки, Мурнинг фантастик «сэйв»и ҳам одатий лавҳадек туюлганди».

 

11. Дэвид Берроуз

(«Спартак»-«Ливерпуль», 1992 йил)

 «Спартак»нинг ишончли ғалабага эришишида Брюс Гроббеларнинг қўпол хатоси ҳал қилувчи роль ўйнади. Пенальтидан гол қўйиб юборганидан кейин уни майдондан четлатишди. Шундан кейин дарвозани ҳимоячи Дэвид Берроуз қўриқлашга мажбур бўлди. Табиийки, у дарвозабонлик малакасидан тамоман бехабар эди ва москваликлар бу камчиликдан самарали фойдаланишди. Аслида Грэм Сунесс Россияга «Спартак»ни «нақд ўлжа» сифатида тасаввур қилган ҳолда келганди. Бироқ якунда унинг жамоаси «ўлжа»га айланди.

Манба: FootballHD.ru,

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:23, 10.03.2016. Ўқилди: 2695 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.