Олий лиганинг мана икки тури ортда қолди. Жорий мавсум жуда қизиқарли бошланди. “Машъал” жамоаси учун янги футбол мавсуми омадсиз бошланди, ўзингизга маълум улар икки турда ҳам мағлубият аламини тотиб кўришди.
Хўш, “Машъал” футболчилари аламли мағлубиятлардан сўнг қандай руҳий ҳолатда. Биз жамоанинг ёш ҳужумчиси Ихтиёр Топўлатов билан шу ҳақда суҳбат қилдик ва фикрларини билишни истадик.
– Ихтиёр бу йилги чемпионатни бошланиши сизлар учун омадсиз бўлди.
– Афсуски шундай бўлди, дастлаб Навоийда 0:2 хисобида одинда бораётиб, ўйин якунига қадар дарвозамиздан учта тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Афсуски биз ғалабани ушлаб қололмаяпмиз, мана шу мағлубиятлар мухлисларимиздан узр сўрайман.
-Бу мағлубиятларга асосий сабаб нима, ёки клубда катта муаммолар борми?
– Клубимизда умуман муаммо йўқ, ” Машъал”да барчаси яхши, биз бир оиладекмиз. Омадсиз стартга умуман олганда биз ўйинчилар айбдормиз. Айтиб ўтганимдек биз ғалабани ушлаб қололмаяпмиз, “Металлург”га қарши баҳсдан кейин раҳбарият биз билан қатъий гаплашиб олди. Биз ўз навбатида кейинги ўйинларда албатта ғалаба қозонишга ваъда бердик. Мухлисларимиз олдида ҳали ўзимизни кўрсатамиз, насиб бўлса.
-Ихтиёр жамоа сафига янги қўшилган ўйинчилар ҳақида нима дейсиз, улар жамоага қанчалик омадли харид бўлди?
– Бу йил жамоамизга бир неча янги футболчилар келиб қўшилишди. Бу ўз самарасини бермоқда ҳам, мисол тариқасида янги ҳужумчимиз Шахбоз Эркиновни айтишим мумкин. У дастлабки турдаёк дубл қайд этиб, ўзининг ҳисобига иккита тўп ёзиб қўйди. Ажабмас Шахбоз мавсум сўнгига қадар балки тўпурар бўлса. Fуломов ва Агалиев ҳам жамоа учун яхши хизмат қилишмоқда, бир сўз билан айтганда янги футболчилар ҳали ўзларини кўрсатишига ишонаман.
– “Мaшъал” ни тарк этган жамоадошларингиз Шерзод Файзиев ва Санжар Кувватов хозир ўз жамоалари сафида ОЧЛ мусобоқасида дебют килишга эришди!
-Ҳа тўгри айтасиз айниқса Қувватовга бу борада ҳавас қилса арзийди, чунки унинг “Насаф” сафидаги илк расмий ўйиндаёк Суперкубок соҳиби бўлиш насиб этди ва бу билан Санжарни ҳамда “Насаф” жамоасини чин юракдан табриклайман. ОЧЛ баҳсларидаям “аждарлар” яхши иштирок этишмокда. Фурсатдан фойдаланиб, Шерзод Файзев ва Санжар Кувватовларга омад тилаб коламан.
-Ихтиёр “Насаф” жамоасининг ОЧЛдаги имкониятини қандай баҳолайсиз, улар гуруҳдан чиқа олишадими?
-“Насаф” жамоаси гуруҳдан чикишига мен ишонаман, улар буни уддалашади. Бир пайтлар “Насаф”нинг ОФК Кубогини қўлга киритишади дейишганда, кўпчилик бунга ишонмаганди ҳам, “Аждарлар” ҳозирча мамлакатимизда ОФК Кубогини қўлга киритган ягона жамоа бўлиб туришибди.
-Ихтиёр бевосита яна “Машъал”га қайтамиз. Бу йил жамо сафида бирорта легионер футболчи учратмадик, бу жамоа ўйинларига таъсир ўтказмайдими?
– Ўйлашимча “Машъал”да ҳозир бунга эхтиёж ҳам йўқ, чунки бизда академиямиздан етишиб чиқаётган ёшларимиз ҳозирда жамоамизга ҳар томонлама фойдаси тегади. Ўйлайманки жамоамизнинг легионер футболчига эхтиёжи йўқ.
-Сиз клуб тарбияланувчиси сифатида “Машъал”даги шар-шароитлар ҳақида нима дейсиз?
– “Машъал”да барча шароитлар аъло даражада, майдонлар ҳолати ҳам ажойиб умуман бизда ҳеч қандай камчилик йўқ. Барча ишлар профессионал тарзда йўлга қўйилган. Биласиз юртимиздаги илк футбол академияси айнан Муборакда ташкил этилган. Биз футболчиларга шундай имкониятларни яратиб берган кулуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.
-Мубораклик мухлисларга тилакларинниз!?
-Аввало мухлисларимизни ва юртмиз аҳлини келаётган наврўзи олам билан самимий муборакбод этаман. Биз ҳали сиз азиз мухлисларга унутилмас онларни ҳадия этамиз. Хонадонингиздан қут – барака аримасин.
Суҳбатни Дилшод Сафаров олиб борди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).