Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3786 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“МЮ” ва “Манчестер Сити”да ўйнаган энг яхши футболчилар ТОП-7

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англияда сўнги пайтларда “Манчестер дербиси”нинг шиддати ва нуфузи янада ортди. Биз Манчестернинг икки жамоаси сафида ҳам тўп сурган футболчилар орасидан энг кучли еттитасини тузиб чиқдик.

7. Андрей Канчелскис
Канчелскис 1991-йилда Донецкнинг “Шахтёр” жамоасидан “Манчестер Юнайтед” клубига йўл олади. Россиялик ярим ҳимоячи “қизил иблислар” таркибида 4 мавсум давомида 162 та учрашувда майдонга тушиб 36 та гол киритади. У бу давр ичида 2 мартадан Англия кубоги ва суперкубоги, бир мартадан Европа суперкубоги, Англия кубоги ва лига кубогида зафар қучди. Андрей Манчестерни тарк этгач, “Эвертон”, “Фиорентина” ва “Рейнжерс” жамоалари таркибида тўп сурди ва 2001 йили ижара асосида яна Манчестерга қайтди. Фақат бу сафар “Юнайтед” эмас “Сити”ни танлади. Бироқ у “шаҳарликлар” сафида ўзини кўрсата олмади. Бир мавсум ичида 10 та учрашув ўтказган Канчелскис яна Шотландияга “Рейнжерс”га қайтди.

6. Петер Шмейхел
Шмейхел 1991-1999 йилларда “Манчестер Юнайтед” таркибида тўп сурди. Даниялик 8 мавсум давомида Премьер лигада 292 учрашувда ўз дарвозасидан 246 та тўп олиб чиқди. Умумий ҳисобда эса “қизил иблислар” учун 398 ўйинда қатнашиб 1 та гол уришга ҳам муваффақ бўлган. Петер “Юнейтед” билан 15 та мусобақа ғолибига айланди. 4 марта УЕФА версияси бўйича Европанинг энг яхши дарвозабони, 3 бора Даниянинг энг яхши футболчиси ва 4 марта энг яхши дарвозабони, 2 бора ИФФХС версиясига кўра энг яхши дарвозабон ва бир бора Европа клубларининг энг яхши дарвоабони каби шахсий совринларни қўлга киритди.
Шмейхел “Юнайтед”дан кетгач “Спортинг” ва “Астон Вилла”да ҳаркат қилди ва 2002-йили “Манчестер Сити”га ўтди. Даниялик шаҳарликлар учун бир мавсумда 31 та учрашув ўтказди.

5. Карлос Тевес
Тевес 2007 йили “Вест Хэм”ни “Манчестер Юнайтед”га алмаштирди. У “манкунианликлар” таркибида 2 мавсум давомида 99 та учрашувда 34 голга муаллифлик қилди. Карлос клубда Роналду ва Руни билан рақобатлаша олмади. У жамоа билан бирга 6 та турнир ғолиблигини қўлга киритди.
Тевес 2009-йили “Юнайтед”дан тўғри “Сити”га ўтди. Карлос “шаҳарликлар” либосида 4 мавсумда 147 ўйинда 73 гол урди. Аргентиналик ҳужумчи “Сити” билан 3 та мусобақада зафар қучди ва 2011 йили Премьер лига тўпурарига айланди.

4. Браян Кидд
Кидд 1966-1974 йиллар мобайнида “Манчестер Юнайтед” сафида 272 учрашувда 70 гол урган. Браян ўз даврининг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўлган. У 1968 йили Чемпионлар кубогида зафар қучган “МЮ”нинг асосий футболчиларидан бири эди. Кидд 1974-1976 йилларда “Арсенал” таркибида тўп суриб 1976-йили “Манчестер Сити” жамоасига келиб қўшилади ва “шаҳарликлар” сафида 1979-йилга қадар 128 учрашувда ўз номини 57 маротаба таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Браян фаолияти давомида жами 263 гол киритган.

3. Энди Коул
“Арсенал” тарбияланувчиси бўлган Коул 1994 йилда “Мачестер Юнайтед” либосини кийди. У мазкур клуб учун 2002-йилгача 275 ўйинда 121 та голга муаллифлик қилди. Энди “манкунианликлар” билан 5 бора Премьер лига, 2 мартадан Англия кубоги ва суперкубоги, бир мартадан эса Чемпионлар лигаси ва Қитаъалараро кубогида муваффақият қозонди.
Энди “Юнайтед”дан кейин “Блекберн” ва “Фулхэм”да тўп суриб, 2006-йилда “Манчестер Сити” билан шартнома тузди. Бироқ унинг “шаҳар”да омади чопмади. 1 йил ичида 23 ўйинда 10 гол урган ҳужумчи, кейинги мавсумни “Портсмут”да бошлади. Коул фаолияти давомида Англиянинг 12 клуби таркибида тўп суриб 289 та гол киритган.

2. Билли Мередит
Уэлслик ҳужумчи 1894-1905 йиллар давомида “Манчестер Сити” таркибида тўп суриб 362 ўйинда 150 голга муаллифлик қилди. У бу давр ичида икки марта Англия иккинчи дивизиони чемпиони бўлиб, бир бора Англия кубогида муваффақият қозонди.
Мередит 1906-йили “Манчестер Юнайтед”га ўтди ва “қизил иблислар” таркибида 1921 йилгача 225 учрашувда майдонга тушиб, 36 та голга муаллифлик қилди. Билли “Юнайтед” билан 2 мартадан Англия чемпиони ва суперкубоги ғолиби бўлди. Шунингдек бир бора Англия кубогини қўлга киритди.
Мередит 1921-йили яна “Сити”га қайтди ва ушбу жамоа учун 3 мавсум давомида 32 ўйинда атиги 1 та тўп киритди. Эътиборли жиҳати Мередит фаолиятини 50 ёшида “шаҳарликлар” таркибида якунлади.

1. Денис Лоу
Лоу 1959-1961 йиллар давомида “Манчестер Сити” сафида тўп суриб, 50 ўйинда ўз ҳисобига 25 та гол ёздиради. Шундан сўнг у бир мавсум давомида Италиянинг “Торино”сида ўйнаб, кейинги йили “Манчестер Юнайтед”га ўтади.
Денис “манкунианликлар” учун 1962-1973 йиллар ичида 409 ўйинда 239 та гол киритади. Лоу 11 йил давомида 2 мартадан Англия чемпионати ва суперкубогида, бир бора Англия кубогида зафар қучди.
1963/64 йилги мавсумда ҳужумчи 42 ўйинда 46 та гол уриб рекорд ўрнатди ва ўша йили “Олтин тўп”ни қўлга киритди.
Лоу “Юнайтед”дан сўнг яна “Сити”га қайтди ва ушбу жамоа сафида яна икки йил тўп суриб, 32 ўйинда 13 гол киритди. Шу тариқа шотландиялик афсона бутсасини “мих”га илди.

Фурқат Юсупов

Манба: www.Jayhun.uz

Киритилди: 12:02, 19.03.2016. Ўқилди: 4185 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.