Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ, 31-тур: «Арсенал» сафарда «Эвертон»ни енгди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бугун, 19 март куни Англия чемпионатининг 31-тур ўйинлари бошланди. Дастлабки ўйин Ливерпулнинг «Эвертон» жамоаси ва Лондоннинг «Арсенал» жамоалари ўртасида кечди.

Лондонликлар жамоаси кейинги йилларда ўзлари учун ноқулай бўлган бу рақибни бу сафар мағлуб этиб қайтди. Дастлаб, ўйиннинг 7-дақиқасида Дэнни Уэлбек ҳисобни очди. Ўйинда лондонликларнинг устунлиги давом этди ва тайм якунланиши арафасида 19 ёшли ҳужумчи Алекс Ивоби ўзининг «Арсенал» учун расмий учрашувлардаги илк голини уриб, ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.

Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади ва «Арсенал» сафарда муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Эндиликда «Арсенал» 31-турдан кейин 55 очко жамғарган ҳолда (захирада битта ўйин бор) турнир жадвалининг учинчи ўрнида жойлашган.

Бу турда «Челси» - «Вест Ҳэм», «Саутгемптон» - «Ливерпуль» каби тўқнашувлар бор. Турнинг марказий учрашуви эса «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» ўртасида кечади.

Турнир жадвалида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб турган «Лестер» ва «Тоттенҳэм» мос равишда «Кристал Пелас» ҳамда «Борнмут» жамоаларини қабул қилади.

Эвертон – Арсенал 0:2 (0:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 7 Уэлбек, 0:2 – 42 Ивоби.
Эвертон – Роблес, Жагелка, Бейнс, Коулмэн, Фунес Мори, Маккарти, Бешич (Стоунз, 46), Баркли (Деулофеу, 73), Леннон, Клеверли, Лукаку.
Арсенал – Оспина, Габриэл, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Коклен, Эль-Ненни, Озил (Гиббс, 74), Санчес, Уэлбек (Жиру, 75), Ивоби (Чемберс, 86).

Манба: kun.uz
Киритилди: 19:57, 19.03.2016. Ўқилди: 2959 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик