Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболимизда настарин ифори барқ урсин

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Аввало, гўзал Наврўзнинг хуш нафаси барча юртдошларимиз, шу жумладан, футбол мухлислари, мутасаддилари, мураббий ва футболчиларга яна бир бор муборак бўлсин! Шу қутлуғ байрам кайфияти миллий жамоамизнинг қўшалоқ ғалабаси завқига улансин! Наврўз сабаб борлиқ янгиланади, кўнгилларда бошқача иштиёқ куртак ёзади. Ўйлаймизки, кўклам кўтаринкилиги мураббий ва футболчиларни мухлисларга ёқадиган ўйин ва зафар сари чорламоқда. Зеро, баҳорнинг бош байрами арафасида боксчиларимиз эришган ажойиб ғалаба юртдошларимиз қалбини фахру-ифтихорга тўлдирди.

Таъбир жоиз бўлса, боксчиларимиз футболчиларимиз учун қозонилажак зафар ҳисобларини белгилаб беришди. Диёримизда йўлбарс мард­лик ва куч-қудрат тимсоли сифатида улуғланади, мард йигитлардаги йўлбарсона важоҳат эъзозланади. Кўрдикки, боксчиларимиз мана шу фазилатни оқлаб, озарбайжонлик рақибларини 5:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Энди навбат футболчиларимизга. Улар Филиппин ва Баҳрайн терма жамоалари дарвозасига камида 5тадан гол уришсин! Улуғбек Ҳақбердиевнинг муҳташам муштлари мухлисларни нокаут билан хушнуд айлаган бўлса, Одил Аҳмедовни вазиятни остин-устун қиладиган, Сардор Рашидовни стадионни ларзага соладиган зарбалари йирик ҳисобли ғалабаларга замин ҳозирласин. Юқоридаги каби юксак орзулардан сўнг бошқа мавзуларда мулоҳаза юритиш ножоиздек туюлади, аммо футбол олами наинки, майдон, балки унинг ташқарисидаги баҳслар ва мулоҳазалар ранг-баранглиги билан қизиқарлидир. Шу маънода кўпчиликни ҳозир Самвел Бабаян дастлабки учрашув учун қандай таркиб танлаши қизиқтирмоқда. Одатдаги қизиқиш ўз йўлига. Биз бошқа бир қизиқиш, яъни мураббийнинг янги мавсумни турли функционал ҳолатда бошлаган футболчиларга нисбатан муносабати масаласини назарда тутмоқдамиз.

Хўш, ҳозирги ҳолатда Самвел Бабаян қандай йўл тутади: аввалги мав­қе ва тажрибага суянадими ёки ўзини кўрсатишга чанқоқ иштиёққа? Фикримизча, бош мураббий миллий жамоамиз ҳимоя чизиғида инқилоб ясамайди. Футболимиз муҳити Ислом Тўхтахўжаев - Анзур Исмоилов - Егор Кримец - Виталий Денисов квартетига кўникди. Бу ўринда бир мулоҳаза шуки, Виталий Денисов ва Одил Аҳмедовнинг ўзаро аёвсиз «дуэ­ли»дан сўнг ҳар икки футболчи қандай ҳолатда таркибга қўшилади? Чунки оғир ўйиндан кейин таркибга мослашиш, тикланиш жараёни учун вақт оз. Албатта, миллий жамоамизнинг икки етакчиси иккинчи баҳсга мутлақ тайёр бўлишига ишончимиз комил. Бироқ биринчи учрашувда уларнинг тажрибасидан умидвор бўлиш қай даражада ўзини оқлайди? Бу саволга олдиндан жавоб бериш мушкул. Ҳаммаси мураббийнинг тафаккурига ҳавола. Балки у учрашувнинг иккинчи бўлимида Виталий Денисовни Станислав Андреевга, Одил Аҳмедовни Санжар Шоаҳмедовга алмаштирар. У ҳолда чап қанот ҳимояси хавотирли тус олади. Гоҳо Самвел Бабаян бу позицияни Андреевга тўлиқ ишониб топширади. Шундай вазиятда «Наҳотки, футболимизда бошқа бир тажрибали чап қанот ҳимоячиси топилмаса?» деган савол қийнайди кишини. Йўқ, биз Акромжон Комилов ва Сайдулло Раҳматов каби футболчилар ҳозирча бу позицияда терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилишга тайёр эмаслар, деб ҳисоблаймиз. Лекин Шоҳруҳ Гадоевчи? Наҳотки, у ҳам тайёр бўлмаса?!

Бош жамоамизнинг жанговар ўрта чизиғида ҳамиша рақобат кучли ва биз бундан мамнунмиз. Афсуски, мазкур мамнунликнинг меъёрдан ортиқ миқёси кишини турли мулоҳаза манзиллари сари етаклайверади, яъни бу борада хилма-хил вариантларнинг мавжудлиги мухлислар ўртасида мунозарага сабаб бўлаверади. Ҳатто мураббий ҳам якуний вариантни аниқлолмай қийналса, ажабмас. Ҳозирги ҳолатда Сардор Рашидовни ўнг қанот ярим ҳимоясидан, Одил Аҳмедовни ҳужумчи ортидан жой олишини анча ишонч билан тахмин қилиш мумкин. Таянч ҳудуди ва чап қанот ярим ҳимоясида ким тўп суриши эса мавҳумлик қўйнида, десак хато бўлмас.  Сервер Жепаров ва Станислав Андреевдаги тажриба барчага аён, аммо бу икки футболчининг бугунги функционал ҳолати идеал даражада эмаслиги ҳам кўпчиликка маълум. Биз мулоҳаза юритаётган позицияларда тўп суриши мумкин бўлган Элдор Шомуродов ва Жавоҳир Соҳибов каби ёш футболчилар кучли руҳий юкламадан бироз холи бўлишгани маъқул. Улар Олимпиада йўлланмаси учун кечган мураккаб баҳсларда, ОЧЛ гуруҳ учрашувларида майдонга тушишди. Ёш футболчилар оғир руҳий жараёнларни бошдан кечиришди. Бизнингча, уларга тенгдош, ўша ўта муҳим ва мураккаб баҳсларда борларини бериб тўп сурган бошқа ёш футболчилар ҳам бугун ҳордиққа, вақтинча танаффусга муҳтожлар. Ана, Диего Симеоне аутсайдер жамоа - «Спортинг»дан мағлубиятга учраётган «Атлетико»ни ноодатий тарзда жимгина қўллаб-қувватлади. Чунки, у ПСВга қарши кечган ғоят драматик баҳсда катта куч сарфлаган футболчилардан ортиқча матонат талаб қилолмасди. Ҳолбуки, Симеоне иштиёқ уйғотишга уста мураббий. «Бунёдкор» - «Зоб-Оҳан» учрашуви якунланиши билан ҳамкасбларимизга интервью бериш жараёнида камерага тик боқишдан хижолат торт­ган Элдор Шомуродовни бир кўз олдингизга келтиринг. Элдор гол урол­маганидан, жамоаси ғалаба қозонолмаганидан уялди ўша лаҳзада. Демоқчимизки, Самвел Бабаян бу сафар ёш иқтидорларга дам олиш имкониятини берса яхши бўларди...

Терма жамоамиз ҳужум чизиғи борасида мулоҳаза юритишга чоғланар эканмиз, қизимиз Гулрухсор хонага бир даста настарин гулларини кўтариб келди. Хонани ёқимли ифор тутди. Хаёл қилдикки, футболимизда ҳам настарин ифори барқ урсин. Илло, настарин ифори футболда ҳужум чизиғи уражак голлар демакдир.

Муҳаммад ВАЛИ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:48, 23.03.2016. Ўқилди: 2178 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик