Жерар Пике: «ЕЧЛ финалида Рамос ҳисобни тенглаштирганида телевизорни уриб синдиргандим»
«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике «Реал»га нисбатан муносабати борасида яна ўз фикрларини билдириб ўтди.
Каталонияликлар футболчиси "Реал"нинг собиқ дарвозабони Икер Касильясни мухлислар билан суҳбатлашишга мўлжалланган "Periscope"га таклиф қилди. Суҳбат давомида футболчилар бир-бирларига ҳазил қилишди.
«Ўзимнинг "Барса" сафидаги дастлабки мавсумимда Икернинг дарвозасига гол урганимни, якунда биз 6:2 ҳисобида ғалаба қозонганимизни эслайман. "Реал" Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганида эса менда ёқимсиз ҳиссиёт пайдо бўлганди. Мен ўйинни Лос-Анжелесда томоша қилгандим ва Рамоснинг голидан кейин телевизорни уриб синдиргандим», – дейди Пике.
Испания терма жамоаси ҳақида гапирар экан, «Барселона» ҳимоячиси қуйидагиларни таъкидлади: «Бошим ва оёғим омон экан, ҳамиша терма жамоада ўйнашни истайман».
Манба: sports.ru
Киритилди: 16:05, 26.03.2016. Ўқилди: 6980 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар