Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ибрагимович: Даҳоми ёки қирол?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«ПСЖ»нинг қаторасига тўртинчи ва ўз тарихидаги 6-чемпионлигини «покер» билан нишонлаган Златан Ибрагимович ўз вақтида «Швеция қироли» унвонига лойиқ кўрилган бўлса, энди Франция пойтахтида «Париж қироли» тахаллусини ҳам ўзиники қилиб олди. Бу ҳужумчи табиатан ҳеч кимни писанд қилмайдиган, ўзини даҳо ҳисоблайдиган ўта мағрур йигит бўлсада, тан олиш керакки, у амалга оширган ишларни ҳамма ҳам уддалай олавермайди.

34 ёшли швециялик ҳужумчи фаолиятидаги энг ёрқин мавсумни ўтказмоқда. Ҳар ҳолда, февралнинг ўрталарида унинг ўзи айнан шундай фикр билдирганди. Жорий мавсумдаги барча мусобақаларда у «ПСЖ» сафида 35та гол уриб, 14та самарали тўп узатишни амалга оширди. Яқинда Ибра «Челси»га қарши жавоб учрашувининг бош қаҳрамони сифатида парижликларни ЕЧЛнинг чорак финалига олиб чиқди. Ундан кейин Парижда чемпионликка эришгани юқорида зикр этилди. Ҳозирда ҳужумчи ўз агенти Мино Райола билан ҳамкорликда касбдошларимизнинг тинчини ўғирлаш билан банд - «Златан янги мавсумда қайси жамоада тўп суришини биламан, лекин айт­майман», «Айтишларича, Златан «Реал»да ўйнаш орзусида, бу ҳақда Зиданга шаъма қилди» ёки «Ибра, «Арсенал»да ўйнамоқчи» каби хабарлар қайси журналистни тинч қўяди, дейсиз? Бир ёқда «Интер» бош мураббийи Роберто Манчини унинг жамоаси Ибранинг маошига дош бера олмаслигини таъкидлаётган бўлса. Қўшимчасига, ҳужумчининг ўзи бўлажак қароргоҳни унинг рафиқаси белгилашини тан олиб турса.

Ваҳоланки, унинг ёшидаги бошқа футболчи тинчгина жонажон «Мальмё»га қайтиб, фаолиятини хотиржам якунлаган бўларди. Лекин Златан ҳозирда ҳар қачонгидан кўра зўрроқ, ёрқинроқ. Нафақат яшил майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам. У ўзини шундай тутадики, унутишни истасанг ҳам унутолмайсан. Жумладан, ким биландир суҳбатлашиш чоғида. Дарвоқе, яқинда Златан ўз савдо белгиси рекламаси бўйича суҳбат ўтказди.

 

1. Суҳбатлашишнинг нозик хусусиятлари

Бир пайтлари «Мальмё»нинг ёш ҳужумчиси Арсен Венгер эътиборига тушиб, мураббий уни Лондонга таклиф этганди. Ибрагимовичнинг айтишича, «Арсенал» базасидаги шароитлар уни лол қолдирган, Венгер эса унга «9» рақамли футболкани тахт қилиб қўйган экан. Барча масалалар ҳал бўлгач, мураббий Златанга жамоа билан машғулотда қатнашишни, маҳоратини намойиш этишни таклиф қилди. Бироқ кутилмаганда ёш ҳужумчининг ўжарлиги тутиб қолди: «Бу ерга кўрикдан ўтиш эмас, шартнома имзолаш учун келганман. Ўзлари таклиф этишса-ю, нима қила олишимни, маҳоратимни билишмаса. Бу ерда нима қилиб юрибман?».

Шу тариқа ортга қайтган Златан тез орада «Аякс» аъзосига айланди. Ҳа, Ибрагимович иш бажарувчи эмас, иш берувчи сифатида суҳбатлашишни хуш кўради. Ўз бренди ҳисобланган Vitamin Well маъданли сувининг реклама ролигида у савдо менежерини ишга қабул қилиш жараёнида шахсан иштирок этиб, маҳсулотга оид саволлар беради. Даъвогар бирорта ҳам саволга жавоб бера олмагач, Ибра «Севимли футболчинг ким?» қабилида айёрона савол беради. Хуллас, мазкур роликни 10 кунда 1,5 миллион киши томоша қилди.

 

2. Супер жодугар

Баъзан Златан рафиқасини шундай ном билан эркалайди. Омадли бизнесмен сифатида шуҳрат қозонган Хелена Сегер ўз турмуш ўртоғидан 11 ёшга каттароқ, чиндан ҳам Златанни жиловлашни билади. Бу фазилатини илк учрашувдаёқ намойиш этган. Жуфт­ликнинг романтик танишуви автомашиналар тўхташ жойида юз берган, ўшанда Златан шахсий «Феррари»си билан Хелена бошқарувидаги машинанинг йўлини тўсиб қўйганди. Натижада дурустгина можаро юзага келган. Шундан кейин футболчи дўстлари орқали Хеленанинг телефон рақамини аниқлаб, унга SMSлар жўнатадиган бўлди, имзо ўрнида «қизил автомобилдаги йигит» иборасини жўнатарди. Ўзаро муносабатлар шу қадар секинлик билан ривожландики, мухлисаларнинг эркалашларига ўрганиб қолган Златан чидай олмади. Шу сабабли, Хелена учун юлдуз бўла олмагани, шунчаки «жулдур кийимдаги телба йигитча» эканини тан олди. Буни қарангки, ана шу эътироф томонларни бир-бирларига қизиқтириб қўйди. Охир-оқибат, бир қатор жиддий қаршиликларга қарамасдан, Хелена билан Златан оила қуришди ва қарийб 15 йилдан бери аҳил яшашмоқда.

 

3. Камтарлик

Бу борада бир қатор цитаталарни келтириш етарли бўлади:

«Рафиқамга туғилган кунида қандай совға бераман? Ҳеч қандай. У энг бебаҳо совға - Златанни аллақачон қўлга киритган».

«Мен шунчалик мукаммалликка эришдимки, бу ҳақда гапириш кулгили».

«Мен «Феррари»ман. Бундай машинани харид қилган киши аъло ёнилғидан қуяди, автотрассага чиқади-да, «газ» тепкисини охиригача босади. Гвардиола эса дизель ёнилғисини қуйиб, йўл четида судралиш билан чекланди. У «Фиат»ни харид қилганида ўринли бўларди».

«Франция чемпионатидаги футболчилар ҳақида ҳеч нарса билмайманми? Тўппа-тўғри. Аммо улар менинг кимлигимни яхши биладилар».

«Златаннинг иштирокисиз ўтадиган ЖЧни кўрмаса ҳам бўлаверади».

 

4. Тахаллуслар

«Мен учун тахаллуснинг кераги йўқ. Рақибларим уларга қарши Златаннинг майдонга тушишини эшитсалар бўлди, қалтираб қоладилар». Балки чиндан ҳам шундайдир. Лекин бутунлай лақабсиз юриш Ибрагимовичга насиб этмади. «Мальмё» мухлислари уни «Швеция қироли» дейишганди, ҳозир «ПСЖ»да у «Париж қироли»га айланди. Тўғри, францияликларнинг ҳаммаси ҳам шундай фикр­да эмас. Аммо «Златан - қирол» аккаунти, Фейсбукда ҳам, «Твиттер»­да ҳам бор. YouTube эса «қирол» сарлавҳаси остидаги видеоларга тўлиб кетган. Дарвоқе, қироллар ҳақида икки оғиз. 2014 йилнинг декабрида Швеция қироли Карл ХХVI Густав қиролича Сильвия билан биргаликда расмий ташриф билан Францияга келганди. Златан мартабали меҳмонларни «Парк де Пренс» стадиони билан таништирди. Экскурсиядан кейин меҳмонлар Франция президенти томонидан Елисей саройида ташкил этилган зиёфатга йўл олдилар. Меҳмонлар рўйхатида Златаннинг номи ҳам бор эди. Бироқ... Қироллик оиласи ва Франция президенти билан зиёфатда бўлишни истамади. Таклифни рад этиш учун «Лилль»га қарши кечадиган баҳснинг муҳимлигини рўкач қилди. Топган баҳонасини қаранг! Боз устига, ўша ўйинда у майдонга тушмади. Балки, шунчаки боргиси келмагандир? Бу фақат унинг ўзига аён.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:52, 27.03.2016. Ўқилди: 4727 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.