Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: «Ҳа, кам футболчилар хизматидан фойдаланаётганим — оғриқли масала»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Репортажлар
A A A

ЖЧ-2018 саралашининг 2-босқичи доирасидаги сўнгги турдан ўрин олган Ўзбекистон ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан аввал матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян ва футболчи Марат Бикмаев иштирок этишди.

Самвел Бабаян:
— Эртага ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Марат Бикмаев:
— Мен ҳам мураббийнинг фикрига қўшиламан. Эртага ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашишни истаймиз.

— Саралаш босқичи давомида ўзингиз истаган ўйин услубини терма жамоага тўлиқ жорий қила олдингизми?
— Ҳеч бир мураббий ҳеч қачон ўйиндан тўла қониқиш ҳосил қилмайди. Ўйиндан ўйин кучайиб боришга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир ўйинимизни танқидий нуқтаи назарда таҳлил қиламиз ва футболчиларга тушунтириб борамиз.

— Рақиб жамоа мураббийи эртага ҳужумкор ўйин қилишини айтиб ўтди. Баҳрайнни қай даражада ўрганиб чиқдингиз?
— Рақибни яхши ўрганяпмиз. Баҳрайнни ҳам жамоа, ҳам алоҳида олинган футболчи томонлама ўрганиб чиқдик. Футболилар қай вазиятда рақибдан қандай ўйин кутишни билашади. Бутун саралаш давомида Баҳрайннинг фалсафаси ўзгармади. Баҳрайннинг ўйинида мураббийнинг қўли сезилиб турибди. Рақибимиз кучли. Бизни қийин ўйин кутиб турибди.

— Дастлабки ўйинга нисбатан таққослаганда эртанги ўйин қийинроқ бўлади, деб ўйлайсизми?
— Ҳозирда ҳеч бир жамоа ўйиндан олдин ғалабани кафолатлай олмайди. Биз ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Сафардаги баҳс алоҳида эпизодлардан ташкил топган алоҳида ўйин эди. Эртага эса бутунлай бошқа ўйин кутиб турибди.

— Таркибда йўқотишлар йўқми?
— Тўхтахўжаев Филиппинга қарши ўтган ўйинда жароҳат олган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилган пайтда жароҳат олган экан. Шунга қарамай, у ўйин охиригача ўйнади. Шифокорларимиз уни даволашга ҳаракат қилишяпти, аммо катта эҳтимол билан у эртага майдонга тушмайди.

— Эртага ҳам жамоа асосан натижа учун ўйнайдими? Масалан, 1:0 учун...
— Ҳеч бир жамоа аниқ натижа учун майдонга тушмайди. Бизнинг фалсафамиз ҳужумкор, прессингга асосланган ўйин намойиш қилиш ва ғалаба қозониш. Ўз ўйин услубимиз орқали ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашишни мақсад қилганмиз.

— Япония - Сурия ўйини бизнинг ўйиндан 3 соат аввал бошланади ва шу ўйиндан кейиноқ кейинги босқичга чиқишимиз ҳал бўлиши мумкин. Ўша ўйиндан кейин келиб чиқиб ҳамда 5 футболчимизда сариқ карточка борлигини инобатга олиб, таркибда ўзгаришлар қилишингиз мумкинми?
— Кейинги босқиқдаги иштирокимизни ҳозир муҳокама қилмоқчи эмасман. Дастлаб кейинги босқич масаласини ҳал қилиб олишимиз керак. Ундан кейин бу ҳақда гаплашсак бўлади. Бир хабарни айтиб ўтмоқчиман, бугун ОФК мутахассиси билан гаплашганимизда, ушбу босқичдаги сариқ карточкалар бекор қилинади.

— Сўнгги босқичда кучли мураббийлар бошқарувидаги кучли жамоаларга қарши ўйнаймиз. Навбатдаги босқич бошлангунга қадар ўз билимингизни ошириш мақсадида қандайдир ўқув курсларида иштирок этиш ниятингиз борми?
— Мен суткасига 24 соат давомида изланаман. Ҳамиша ўз устимда ишлайман.

— Машғулот давомида жамоада қувноқ кайфият сезилганди. Бугун эса қиёфангиз жиддий. Бу ўйиннинг босими билан боғлиқми?
— Машғулотда футболчиларга босим юкламаяпмиз. Одатдагидек шуғулланяпмиз. Машғулот давомида жамоанинг техник жиҳатдан энг кучли футболчисини аниқлаш мақсадида кичик танлов ўтказдик. Унда Одил Аҳмедов ғолиб чиқди ва биз уни табрикладик. Охирги ўринни эгаллаган ўйинчига ҳам шоколад бердик.

— Ўйин қийин бўлади деяпсиз. Айнан қайси томонлама қийин бўлади?
— Терма жамоанинг хар бир ўйини алоҳида воқеа. Осон ўйиннинг ўзи йўқ. Сафарда Филиппин ва Баҳрайнни йирик ҳисобда мағлуб этганимизга қарамай, ўша ўйинлар биз учун қийин кечган. Рақиб дарвозамиз томон босим уюштирган. Ўз вақтида уриб олган голларимиз ҳисобига ғалабани таъкинладик. Осон ўйиннинг ўзи бўлаётгани йўқ. Ҳар бир ўйиннинг масъулияти йўқ. Шу томонлама ўйин қийин бўлади.

— Гейнрих асосий таркибда тушиши мумкинми?
— Гейнрих тактик жиҳатдан жамоа муҳим аъзосидан бири. Керак пайтда у ўз ўйинимизни кучайтира олади. У тажрибали футболчи. У Қозоғистон чемпионатининг 2та тури давомида 20 дақиқа давомида ўйнади холос. Унинг ҳозирги жисмоний ҳолати кўпроқ ўйнашга имконият бермайди.

— Мухлислар "Бунёдкор" стадиони миллий терма жамоа ва "Бунёдкор" клуби учун оғир келаётгани ҳақида гапиришмоқда. Бунга муносабатингиз?
— Бизда миллий терма жамоа фақат ғалаба қозонган ёки фақат мағлуб бўлган стадионнинг ўзи йўқ. Ўз вақтида "Пахтакор"да ҳам, "Жар"да ҳам ғалабали ва мағлубиятли ўйинлар бўлган. Бу нарса стадионга боғлиқ эмас. Филиппинга қарши ўйинда нима бўлганидан қатъи назар ғалаба қозона олдик. Бундан кейин ҳам "Бунёдкор" терма жамоанинг асосий стадиони бўлиб қолади.

— Сиз жуда кам футболчилар хизматидан фойдаланяпмиз. Асосан 14 нафар футболчини ўйнатяпмиз ва ўйинчи алмаштиришларингиз ҳам бир хил. Рақиблар буни яхши ўрганиб олиб, кейинчалик бизга муаммо яратмайдими?
— Мен учун муҳими — захирадан тушаётган ўйинчи биз талаб қилаётган вазифани бажара олади. Шу боис уларга ишонч билдиряпман. Очиғини айтсам, барча футболчилар ҳам ҳали ўйин фалсафамизни тўлиқ тушуниб етмаяпти. Ҳа, бу бироз оғриқли масала. Баъзи легионерлар келиб, ўйнамасдан қайтиб кетишяпти. Уларни синаб кўришга эса имконият бўлмаяпти. Агар Ливанга қарши ўйин ФИФА кунларида ўтказилганида уларни ҳам таклиф қилиб, синаб кўришимиз мумкин эди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:52, 28.03.2016. Ўқилди: 8497 марта. Фикрлар: 35 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик