Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Иброҳим Ба:«Италия - учинчи ватаним»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Бордо» ва «Милан»  клубларининг собиқ ҳужумчиси Иброҳим Ба ўтган асрнинг 90-йиллари охирида энг ёрқин ёш футболчилар қаторида тилга олинарди. Бироқ у тарихга 6 нафар омадсиз йигитнинг бири сифатида кирган. Яъни Эме Жаке олтин медаль ютилган ЖЧ-98дан олдин истеъдодли ҳужумчини Франция терма жамоасига чорламаган. Ёш Николя Анелька бу ҳолатни хотиржам қабул қилган бўлса, Ба қандайдир руҳий тушкунликка берилган. Натижада унинг фаолиятида яққол пасайиш кузатилган. Иброҳим Ба айни пайт  Италияда мураббийлик лицензияси учун ўқимоқда. Дейлик, яқинда Москва шаҳрида ташкиллаштирилган хайрия учрашувида фахрий футболчилардан тузилган жаҳон терма жамоасига айнан у устозлик қилди. Бундан фойдаланган «СЭ» наш-ри журналистлари табиийки, собиқ ҳужумчини  махсус суҳбатга чорлашди.

- Сиз жаҳон терма жамоасига устозлик қилиши режалаштирилган афсонавий Йохан Кройфф ўрнини эгалладингиз. Чунончи, у ўйинга оз муддат қолганида, ҳаёт билан видолашди. Айни пайт бутун футбол аҳли Кройффни ёдга олмоқда. У шахсан сиз учун қандай намоянда?

- Кройфф ҳамиша ҳужумга асосланган тотал футболни тарғиб қилган инсондир. Ҳозиргача унинг иштирокидаги ўйинлар видеоёзувини томоша қилсам, беихтиёр майдонга тушиб кетгим келади.

- Билишимизча, бугунги кунда мураббий сифатида иш бошлашга улгурибсиз...

- Ҳа, Италиянинг камтарингина бир клубида. Ишим кўп вақт олмайди. Шу боис, таҳсил олиш учун ҳам вақт топяпман. Мана, тез орада ўқиш жараёни якунланади. Умуман, фаолиятим давомида мураббийлардан кўп  нарсаларни ўргандим. Энди тажрибамни ёшлар билан баҳам кўришим керак.

- Францияга қайтиш ниятингиз йўқми?

- Агар бирор клуб аниқ иш таклиф қилса, бажонидил қайтардим.

- Яқинда Амстердамда Голландия термасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган Франция миллий жамоаси сизда қандай таассурот қолдирди?

- Бу шунчаки, назорат учрашуви. Мураббийлар тайёргарлик жараёнида футболчиларни асосан синовдан ўтказишади. Турнирда 11 эмас, балки 23 нафар футболчи билан ғалаба қозонилишини унутмаслик лозим. Шундай экан, ҳозирги вақтда нафақат асосий таркиб, балки захирачилар гуруҳини ҳам шакллантириш муҳим. Менимча, Франция терма жамоаси Eвро-2016 бошланиши арафасида энг юқори формасига чиқади.

- Нима, айни ҳолатдаги жамоа сизга ёқмаяптими?

- Таассуротлар ҳам яхши, ҳам ёмон. Албатта, ижобий жиҳатлар кўпроқ. Аммо иккинчи томондан қарасак, Голландия термаси 6 йил олдин жаҳон чемпионати финалида ўйнаган жамоа эмас. Тўғри, гарчи голланд футболида авлодлар алмашуви жараёни давом этаётган бўлсада, «лоларанглар» термаси ҳамон ҳурматга лойиқ.

- Голландия термаси ҳужумчиси Промесга эътибор қаратдингизми?

- Ўзи Нидерландияда иқтидорли футболчилар жуда кўп. Ҳа, жамоа Европа чемпионати саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтолмади, лекин келажаги бор, барибир.

- Французлар ўтган ҳафта Россия термаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Руслар миллий жамоаси ҳақида бирор маълумотга эгамисиз?

- Шуни биламанки, Россияда узоқ танаффусдан сўнг мавсум энди давом эттирилмоқда. Европада эса ўйинлар ўзининг қизғин палласига кирган. Лекин шу нарса аниқ, голландияликлар Евро-2016дан чет қолган пайт Россия термаси йўлланмани қўлга киритибдими, демак, бу жамоанинг таркиби анча кучли.

- Россиялик бирор-бир футболчининг фамилиясини айта оласизми?

- Йўқ. Балки асосан бошқа чемпионатларни кузатишим боис, шундайдир. Олдинроқ ушбу мамлакат биринчилигида Вальбуэна ва Венкер ўйнагандилар. Хуллас, охирги вақтларда Россия футболи ҳақида олдингидан кўпроқ эшитяпман.

- Сизнингча, Дидье Дешам якунда Вальбуэнани таркибга қўшармикин?

- Бу саволни мураббийнинг ўзига берганингиз маъқул.

- Вальбуэна ва Бензема ўртасида юзага келган ёқимсиз можаро борасида қандай фикрдасиз?

- Бунга қандайдир изоҳ беришни истамайман. Ҳаётда ҳамма ҳам хато қилади. Аммо битта ҳолатни кавлайвериш ярамайди. Яхшиси, фақат олдинга қараш ва ишларни имкон қадар сифатли бажаришга интилиш керак.

- Сизнингча, Франция терма жамоаси 1984 ва 1998 йиллардаги каби ўз майдонида бўлиб ўтадиган турнирда ғалаба қозонишга қодирми?

- Ҳаммаси жамоанинг нечоғли бирлашиши, иштиёқи, шунингдек, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашларига боғлиқ. Терма жамоада шундай муҳитни қарор топтириш лозимки, футболчилар унинг ихтиёрида қандайдир ноқулайлик сезишмасин. Агар жамоа яхлит кучга айланса, кўп нарсага эришиши мумкин. Тўғри, муваффақият учун озгина омад ҳам талаб этилади - унингсиз иложи йўқ.

- Италия термасини фаворитлар қаторига қўшасизми?

- Одатда йирик турнирлар олдидан итальянларни негадир эсдан чиқариб қўйишади. Якунда эса улар мусобақада юқори ўринларни эгаллашади. Билганим шуки, Антонио Конте «Ювентус»нинг собиқ ўйинчиси ва футболни жуда яхши тушунади.

- Дешам ҳам айнан «Ювентус»да ўйнаган. Боз устига, Конте билан бирга.

- Балки Дешам - Конте финали гувоҳига айланармиз ҳали. Бунга қаршилигим йўқ. Французлар италь-янларга қарши - Евро-2000 ва ЖЧ-2006 финалларининг такрори...

 - Шунда Франция термасига  мухлислик қиласизми?

 - Албатта.

- Шунинг баробарида «Скуадра Адзурра»га ачинсангиз керак...

- Италия - учинчи ватаним. Зеро, Сенегалда туғилганман. Отам шу мамлакат терма жамоаси сардори сифатида ўйнаган. Францияда эса «Гавр» шарафини ҳимоя қилиб, у билан иккинчи дивизионга кўтарилган. Мен ҳам барчасини «Гавр»да бошлагандим. Умуман, Францияда улғайдим. Охирги 10 йилдан буён эса Италияда  муқим яшамоқдаман. Шу боис ҳам, ватан туйғуси бўйича ҳиссиётларим бўлиниб кетган.

- Зидан билан алоқани сақлаб келаётгандирсиз.

- Ҳа, баъзида қўнғироқлашамиз ёки SMS-хабар ёзишамиз. Нафақат Зизу, балки ўша пайт Франция терма жамоасида ўйнаган барча футболчилар билан муносабатларимиз жойида. Ахир ҳаммамиз қалин дўст тутингандик. Ўйлашимча, шу бирдамлик самараси ўлароқ, 1998 ва 2000 йилларда зафар қучганмиз.

- Бугунги терма жамоа ўша олтин авлодни жамлаган таркибдан кучсизми?

- Таққослаш қийин. Ҳар соҳада кузатилгани каби футболда ҳам эволю-ция жараёни бор. Қисқаси, реал вақтда яшаш керак ва шунинг баробарида эртанги кунни унутмаслик лозим.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:20, 06.04.2016. Ўқилди: 1908 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.