Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.06.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      11:40 Новости футбола.
      11:45 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      13:45 Новости футбола.
      13:50 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
      15:50 Новости футбола.
      15:55 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Санкт-Паули".
      17:55 Новости футбола.
      18:00 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Майнц 05".
      20:00 Новости футбола.
      20:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Фрайбург".
      22:05 Новости футбола.
      22:10 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      00:10 Новости футбола.
      00:15 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.06.2025

      05:20 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Личное первенство.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Самбо. Кубок мира. Этап в Ереване, Армения. День 2.
      09:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      10:35 "Страна спортивная".
      10:50 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      13:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      13:35 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      15:50 "Непобедимый".
      16:20 "Легенды овального мяча".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
      18:15 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
      20:10 "Лучшие из лучших".
      20:40 LIVE Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. FBK Stadium в Хенгело, Нидерланды. Прямая трансляция.
      22:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      00:55 "География спорта". Москва.
      01:20 "Непобедимый".
      01:50 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      04:00 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.06.2025

      05:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "ВВА-Подмосковье" (Монино).
      08:00 "Футбол на все времена".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Соколова.
      11:25 "Вопреки всему".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 171 в Краснодаре, Россия. Ислам Омаров против Алексея Полпудникова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Непридуманные истории". Новосибирская область.
      17:10 "География спорта". Москва.
      17:40 Новости.
      17:45 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Роковая партия".
      21:00 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Специальный репортаж.
      01:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Женщины. Матч за 3-е место.
      02:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Мужчины. Матч за 3-е место.
      03:55 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 5 в Риме, Италия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.06.2025

      06:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      09:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      10:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      11:30 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      13:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 2. "8 часа Спа" в Бельгии. Лучшие моменты.
      14:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      16:00 Велоспорт. Тур Словении. Этап 5.
      17:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      18:25 LIVE Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Даунхилл.
      21:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 5 в Каннах, Франция.
      23:15 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      00:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 1 эп.
      00:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 7 в Праге, Чехия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      01:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      02:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      03:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 1.
      03:45 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MXGP. Гонка 1.
      04:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболдаги безори «болакайлар»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ноёб иқтидор соҳиби бўлган айрим футболчилар профессионал фаолия­­тини бошлаганларидан кейин ҳам болаликдаги шўхликларидан воз кеча олмаяптилар. Оқибатда, улар мураббий ва мухлислар ишончини оқлолмаяпти.

Адем ЛяИч

Яқинда «Интер» бош мураббийи Роберто Манчини жамоанинг сербиялик ҳужумчиси Адем Ляични жиддий танқид остига олиб, ҳозир ҳам 16 ёшли ўсмирдан фарқ қилмаслигини таъкидлаб ўтди. Устоз ва шогирд ўртасидаги «тар-бия­вий соат» аввал ҳам жуда кўп бўлган. «Ляич менга ёқади, лекин машғулотларга нисбатан тўғри муносабатда бўлмаслигини унинг ўзи ҳам яхши билади. Маҳорати юқори, аммо калласи ҳар доим ҳам ишламайди. Ўзини тенги йўқ маҳорат соҳиби ҳисоблайдиган Адем ҳафталаб «еттинчи осмон»да парвоз қилади. Аслида, иқтидорли футболчи мунтазам равишда гол уриши лозим». Сербиялик ҳужумчининг интизомсизлиги бугун ёки кеча бошланган эмас. «Партизан»да тўп сурган пайтида мамлакатнинг энг ноёб иқтидор соҳиби унвонидан бурни шишиб, босар-тусарини билмай қолганди. Италияга кўчиб ўтганидан кейин манманлиги янада кучайиб кетди. Гоҳ Синиша Михайлович шогирдини пешонасидаги кокилидан воз кечишга кўндиролмай хуноб бўлса, бошқа бир мураббий Делио Росси ваъзхонлик қилиб ўтирмасдан, муштига эрк бериб қўя қолди. Ахир Делионинг серб тилидан хабардор эканини шўрлик Адем билмасди-да. «Ляичнинг ўрнига бош­қа футболчини майдонга туширганимда, у захира ўриндиғига яқинлашди ва мени «олқишлай» бошлади: «Сен чиндан ҳам феноменсан!». Унга ўзини бундай тутишга ҳаққи йўқлигини айтдим. У эса ўз тилида ҳақорат қилди. Фаолиятим давомида бир қатор сербиялик футболчилар билан ишлаганим боис, унинг сўзларини яққол тушундим. Шундан сўнг ғазабимни жиловлай олмадим».

Марио Балотелли

Замонавий футболнинг энг машҳур «безориси». 25 ёшли Балотелли «Интер», «Милан», «Манчестер Сити» ва «Ливерпул»дек донгдор жамоаларда тўп суришга улгурди. Бироқ ўта ноёб иқтидорга эга бўлган италиялик ҳужумчи майдондаги фантастик ўйинлари эвазига эмас, балки турли бемаъни қилиқлари ва можаролари билан танилди.

Балонинг ҳақиқий бало эканлиги «Интер»да юрганидаёқ маълум бўлганди. Аввалига ўзидан кўра тажрибали, машҳур бўлган Это~О билан пенальти талашиб, муштлашган. Орадан бир неча ой ўтгач, болалигидан «Милан» мухлиси бўлганини ошкор этди. Ток-шоулардан бирида унга «россионерилар» футболкасини совға қилишгач, Марио бу либосда майдонга тушишни кечиктириб ўтирмади.

Англияда Балонинг безорилиги янада авжига чиқди: «Сити» ўринбосарларини найзачалар билан ўққа тутиши, ўз уйини мушакбозлик оқибатида ёқиб юбориши, автомашинасини тақиқланган жойда қолдиргани учун 100000 евро миқдорида жарима тўлаши. Буларнинг ҳаммаси - Марионинг Манчестердаги томошалари.

Тўғри, Италияга қайтганидан ке­йин футболчи ўзини бироз ўнглаб олди. Лекин безориликни реал ҳаётдан ижтимоий тармоқларга кўчирди - ўз аккаунтлари орқали рақибларига ҳамла қилишга одатланди.

Артём Милевский

Украиналик ҳужумчи ҳам италиялик касбдошидан сира ортда қолмасликка ҳаракат қилмоқда. Ўз вақтида «Динамо»да тўп сурган Артём мамлакатнинг етакчи футболчиларидан бири эди. Лекин тунги клублар ва турли оқшом кечаларига  ўчлиги унинг Европага йўл олишига тўсқинлик қилди. Қолаверса, Милевский мураббийлар билан тез-тез жанжаллашиб турар, одоб-ахлоқ мезонларига зид бўлган иборалардан фойдаланишга ўрганиб қолгани учун матбуот анжуманларида «қовун» тушириб қўярди. Худи БАТЭ-«Динамо» К. учрашувидаги каби. Аммо Артём Олег Блохиннинг «Динамо»даги илк матбуот анжуманига ҳаммом халатида ташриф буюргани ҳаммасидан ошиб тушди.

Карим Бензема

Ҳанузгача Испания матбуотининг асосий мавзуларидан бирига айланган франциялик машҳур ҳужумчи футбол майдонидаги ажо­йиб ўйин­лари билан барчани лол қолдиришда давом этмоқда. Аммо унинг майдон ташқарисидаги юриш-туришлари одоб-ахлоқ мезонларига тўғри келмайди. Матьё Вальбуэна билан боғлиқ можаро унинг ўз юрти мезбонлик қиладиган қитъа чемпионатидаги иштирокини деярли йўққа чиқарди. Қўшимчасига, суд жараёнида Карим ўзини оқлаш учун ишончли далилларни келтира олмади. Бундан ташқари, унинг ЖЧ-2010 арафасидаги можарога алоқадорлиги ва шубҳали гуруҳлар аъзолари рўйхатида зикр этилгани беихтиёр Бенземани футбол безорилари сафига қўшиб қўяди.

Жоуи Бартон

Бу футболчининг дабдабали ҳаётни яхши кўрадиган ва ижтимоий тармоқлар орқали мақтанишга ўч бўлган футболчилардан фарқи шундаки, у одобсизлик хислатларини очиқ-ойдин намойиш этиб қўя қолади. Жоуи ўзининг антиқа табиатини жонажон жамоаси - «Эвертон»га қарши илк марта майдонга тушганида намо-йиш этганди: собиқ клуби дарвозасини забт этганидан сўнг тўппа-тўғри «ирискалар» мухлислари ўтирган трибунага йўл олиб, уларни масхара қилди. Бу воқеадан бир йил аввал эса «Ман. Сити» тадбирларидан бирида ўтирган Бартоннинг футболкасини ёшлар жамоасининг аъзоси Жейми Тэнди сигарета чўғи билан куйдириб қўйганди. Бундан жаҳли чиққан Жоуи сигаретани қўлидан тортиб олиб, кўзига босиб жазолади. Кейинчалик «Марсель» таркибига ўтиб кетганидан кейин ҳам Бартон доимо матбуот вакилларининг диққат марказида бўлди. У гоҳ Златан Ибрагимович билан жанжаллашиб, баъзан Тиаго Сильвани ҳақорат қилиш орқали ўзини кўрсатиши ҳеч қачон ақли расо кишининг табиатига мос тушмайди.

Марко Арнаутович

Ушбу футболчининг ўз салоҳиятини тўлиқ намойиш этишига манманлиги ва ўсмирларга хос жиззаки қилиқлари имкон бермади. Бу борада Маркога «Аустрия» ўсмирлар жамоасида устозлик қилган Оттмар Лариш шундай деди: «Арнаутовичнинг руҳиятида жиддий камчиликлар мавжуд. У руҳшуносга мурожаат қилса, фойдадан холи бўлмасди. Унинг футболчилик фазилатлари «Барселона» ўйинчиларини эслатади. Ягона фарқ шундаки, улар ҳеч қачон можароларда иштирок этишмайди».

Ўсмирлик пайтида Ибрагимовичга қиёсланган Марко чиндан ҳам швеция­лик касбдоши билан уйғун хусусиятларга эга: ноёб иқтидор, Болқондан келиб чиққанлиги, бургутча нигоҳ, ўхшаш ўйин услуби. Афтидан, Арнаутовичнинг ўзи ҳам Златанга тақлид қилади. Бироқ швецияликдаги такаббурлик унинг ўз касбига масъулият билан ёндошишига, доимий равишда юксак савияда ўйнашига халал берган эмас. «Интер»да Моуриньо Арнаутович билан ишлашдан бош тортди, «Вердер»да у жамоадошлари билан келишолмади, бош мураббий Томас Шааф жарима билан жазолаганида, уни ҳақорат қилишдан ҳам ҳайиқмади: «Сен мени маошимдан маҳрум этиб, ўз қариндошларинга берақол, қари тулки!». Қисқаси, шундай мазмундаги «қаҳрамонлик»лар интернетда тўлиб ётибди. Умуман олганда, Арнаутовичнинг ўз мураббийлари ва жамоадошларига бўлган муносабати мактаб безориларининг ўқитувчилар ва синфдошларига қиладиган қўпол муомаласини эслатади.

Алешандре Пато

Унинг тақдири ҳам Кокоринники билан ҳамоҳанг. Пато 17 ёшида «Сан-Сиро»нинг эркатойига айланди. Орадан 6 йил ўтгач, бор-будидан маҳрум бўлди. Дебют мавсумида «А» сериясининг кашфиёти бўлган Алешандре кейинги икки йил ичида ўзини бош­қаролмай қолди. Модалар пойтахтидаги ҳашаматли дўконлар, тунги клублар, соҳибжамол моделлар, ҳаттоки, «Милан» президентининг қизи билан бўлган романтик саргузаштлар туфайли Пато футболни бутунлай унутди. Афсуски, фақат шундан кейин клуб уни ўз спорт формасини тиклаб олиши учун ватанига қайтарди. Бразилиянинг кўпгина жамоаларида саргардон кезган футболчи ниҳоят, Европада сўнгги имкониятга эга бўлди. АПЛнинг сўнг­ги турида «Челси» либосида майдонга тушган футболчи пенальти ишлаб, уни ўзи аниқ амалга оширди. Пато шу тариқа, ҳали уни унутишга эрта эканлигига ишора қилгандек туюлди.

Александр КОкорин

Юқорида тилга олинган «қаҳрамонлар»дан фарқли ўлароқ, Кокорин ўта ювош йигит. Бироқ унинг шоҳона ҳаётга муккасидан кетганлиги футболда жиддийроқ натижаларга эришишига халақит берди. Лазгига рақс тушиш ортиқча беодобчиликка кирмаслиги мумкин. Лекин ўз дўстларини «чақиб» олиш, шахсий самолётида писта чақиб ўтирган ҳолдаги суратлари билан мақтаниш, Янги йил байрамини Амирликлардаги ҳашаматли меҳмонхонада кутиб олганини ҳаммага кўз-кўз қилиш, «Инстаграм»даги болаларча қилиқлари барчанинг жонига теккан. Ваҳоланки, футболчи шу кунларда 25 ёшга тўлди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:15, 10.04.2016. Ўқилди: 3470 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.