Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тили билан югурадиганлар ТОП-5

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Матбуот анжуманларида ёки журналистлар билан суҳбатларда ўзининг аччиқ, қизиқарли, истеҳзоли фикрлари билан ажралиб турувчи футболчи ва мураббийлар талайгина. Биз «тили билан югурадиганлар» ТОП-5 талигини сизнинг ҳукмнигизга ҳавола қиламиз. 

 
5. Златан Ибрагимович 
Златан ҳар тарафлама иқтидорли футболчи ҳисобланади. Ажойиб дриблинглари, бир-биридан чиройли голлари ва аччиқ гаплари уни бошқалардан ажратиб туради. Ибрагимович кўпинча ўзини мақташни ҳуш кўради. У ўзини Месси ва Роналдудан кам деб ҳисобламайди ва буни бир нечта интервюларида ҳам таъкидлаб ўтган. Ибракадабра «Барселона»дан кетганидан сўнг жамоанинг ўша пайтдаги мураббийи Хосеп Гвардиолага бир неча бор «тош» отиб кўрди. Сўнгги пайтлари швед ҳужумчиси деярли ҳар ҳафтада битта чиқиш қилмоқда.  

 
4. Марио Балотелли 
«СуперМарио» ҳам «тили» билан югуришни хуш кўрадиганлар тоифасидан. Балотелли бир неча бор қизиқарли иборалари билан мухлислар ёдида қолган. Унинг айниқса «Барселона»да ўйнамаслиги ҳақидаги фикри, мухлисларнинг кўплаб бахс-мунозараларига сабаб бўлган. Италян ҳужумчиси футболда ҳали бирор бир ишни қотириб ташламаган бўлса ҳам, тилга эрк бериш баробараида унча-мунчадан қолишмайди. 

 
3. Диего Марадона 
Марадона кўпинча Пеле билан гап талашади. Нима учун? Албатта футбол қироли кимлиги учун. Бир сафар Диего руҳий касалликлар шифоханаисга тушиб қолгани ҳақида шундай деган эди: «У ерда ўзларини Робинзон Крузо, деб ҳисоблайдиган кишилар ташриф буюришади. Мен Марадонаман десам, улар барибир ишонишмади». Марадонадан бундай қизиқарли иқтибослар эшитиш мухлислар учун одат бўлиб қолган. 

 
2. Винни Жонс 
- «Энг тез четлатиш? Менимча, пастки олтинчи тишим милки пилла бўлганда жағим шишиб кетганда тиш уздирганим бўлса керак. Дарвоқе, бу карьерамдаги мен рози бўлган ягона четлатиш бўлди». Ҳозирда машҳур актёрга айланган собиқ футболчи ғалати иқтибослари билан бошқа ҳамкасбларидан ажралиб туради. Винни Жонс жуда қўпол футболчи сифатида мухлислар ёдида қолган.  

 
1. Жозе Моуриньо 
Моуриньонинг иқтибослари кимлар учундир афаризмга айланиб улгурмоқда. Жозе доимо нимани ўйласа, ўшани тилига чиқаради. У вақтида ҳаттоки ўзи билан бирга ишлаган Ибрагимович ва Роналдуни ҳам истеҳзоли тарзда танқид қилган эди. Special one Арсен Венгерга гап отишни ҳуш кўради. Моурнинг деярли ҳар бир матбуот анжуманида айтган сўзлари газеталарнинг муқоваси учун яхшигина мавзу сифатида хизмат қилади. 

Юсупов Фурқат

Манба: sports.uz
Киритилди: 12:31, 12.04.2016. Ўқилди: 3279 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.