Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 24 55
2 Пахтакор 23 52
3 Навбаҳор 23 45
4 ОКМК 24 39
5 Локомотив 23 38
6 Бухоро 23 37
7 Насаф 23 37
8 Қизилқум 24 33
9 Андижон 24 30
10 Динамо 23 30
11 Сўғдиёна 24 29
12 Сурхон 24 28
13 Қўқон-1912 24 23
14 Бунёдкор 24 23
15 Хоразм 24 23
16 Машъал 24 4

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Андижон 0-1 Қизилқум
24-тур Машъал 0-1 ОКМК
24-тур Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
24-тур Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
24-тур Сурхон 0-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2541 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2794 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Финал.
      08:00 Велоспорт. Третий этап. Женщины.
      09:00 Велоспорт. Третий этап. Мужчины.
      10:00 Снукер. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      14:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      15:35 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:15 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      23:00 Снукер. Финал.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бу яратганнинг қўли эди…»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Интервьюлар
A A A

ФУТБОЛ ҲАҚИДА АЙТИЛГАН 100та ЭЪТИБОРЛИ ИБОРА (иккинчи қисм). Газетамизнинг аввалги сешанба куни чоп этилган 27 (1339)-сонида «Қизиқ, киноя аралаш ва доно...» сарлавҳаси остида буюк мураббийлар ҳамда шундай футболчилар томонидан турли вақтларда зикр этилган энг сара ибораларни ҳавола қилгандик. Тўғрироғи, Championat.com сайти ижодкорлари саралаган топ-100 тўпламининг ярми, яъни 50та иборани баён этгандик. Бугун эса ўша рўйхатдан ўрин олган яна 50та кинояли, қочирим ва доно гапни ёдингизга соламиз. Айтиш жоиз, британия­лик журналист Фил Шоу китобидан олинган бу иборалар футболчи ва мураббийларнинг автобиографик асарлари, шунингдек, интервьюларидан сараланган.

1. - Агар «Уэмбли»да вақтни чоғ ўтказишни хоҳласангиз, унда немисларни сира таклиф қилманг. Алан Ширер.

2. - «Милан»дан юқорида фақат осмон борлигини айтганманми? Тўппа-тўғри. Бироқ «Интер» осмондан ҳам юқорида. Антонио Кассано.

3. - Италия футболи - бу қўрқув ўйини. Икки киши ҳужум қилади, 10 киши ҳимояланади, ёш футболчилар эса захирада ўтиришади. Арриго Сакки.

4. - Футбол - муҳим саналмайдиган ишлар ичида энг муҳими. Арриго Сакки.

5. - Агар сен жарима майдонида тўп билан нима қилишни билмасанг, шунчаки, гол ур. Яна қандай йўл тутишинг мумкин бўлганини эса, ўйиндан сўнг ўзимиз муҳокама қилиб олаверамиз. Боб Пэйсли.

6. - Бўлажак хотинимнинг отаси нима билан шуғулланишимга қизиқди. Мен унга футболчи эканлигимни айтсам, юзини буриштириб, бирор касбим бор-йўқлигини сўради. Шунда жавоб бердим: «Футбол ҳам касб». Аммо қиёфаси ўзгармаганини кўриб, ғишт териш қўлимдан келишини қўшимча қилдим. Қарангки, буни эшитиши ҳамоно унинг чеҳраси очилиб кетди. Боб Пэйсли.

7. - Менинг «Ливерпул»даги ишим доим ҳам омадли чиқмаган. Бир сафар биз иккинчи ўринни олганмиз... Боб Пэйсли.

8. - Ҳакамларнинг муаммолари шундаки, улар ўйин қоидаларини жуда яхши билишадию, унинг ўзини сира тушунишмайди. Билл Шенкли.

9. - Биринчи бўлимда майдонда қўлларида таёқча ушлаган ЦСКА либосидаги академикларни кўрдим. Иккинчисида эса профессионал футболчилар намоён бўлишди. Валерий Газзаев.

10. - Ўйин унутилади, натижа қолади. Валерий Лобановский.

11. - Мураббийлик иши? Мен ўзимдаги футболчилик хусусиятларини йўқотишни истамайман, бу омадли мураббий бўлиш учун жуда муҳим. Деннис Бергкамп.

12. - Дарвозани қўриқлаш учун энг яхши жой - рақиб жарима майдони. Жок Стейн.

13. - Бу менинг қўлим эмас, Яратганнинг қўли эди... Диего Марадона (ЖЧда қўл билан урган голига изоҳ).

14. - Ҳаётдан кўз юмсам, кимлар билан учрашиб юрганим, кимлар билан муштлашганим ва нечта машинани пачоқ қилганимни биров эсламайди, негаки, булар аҳамиятсиз. Ҳамма менинг ўйинимни эслаб қолади. Жорж Бест.

15. - 1969 йили алкоголь ва аёллардан юз ўгирдим, фақат, иродам атиги 20 дақиқага етди. Жорж Бест.

16. - Мактабда жамоа тузишганида, мени доимо энг охирида таркибга қўшардилар. Чунки жуда кичик эдим. Дэвид Бекхэм.

17. - Мен томон отилган тошлар битта ёдгорлик мажмуаси қуришга етиб ортади. Жозе Моуриньо.

18. - Ғалабалар ҳеч қачон жонга тегмайди. Сиз кетма-кет 10та ўйинни ютинг, 11-ютуқни нишонлашга иштиёқингиз янада ошади. Зайниддин Зидан.

19. - Ҳаёт афсус-надоматларга тўла, лекин улар сарфланган вақтга асло арзимайди. Зайниддин Зидан.

20. - «Феррари» сотиб олиб, уни «Фиат»дек ҳайдашингдан қандай маъно бор?». Златан Ибрагимович.

21. - Агар тўп сизларда бўлса, майдонни имкон қадар кенг олишингиз лозим. Бордию, тўп рақибларга ўтса, унда майдонни имкони борича торайтиринг. Йохан Кройфф.

22. - Ҳар бир камчилик бора-бора устунликка айланиши мумкин. Йохан Кройфф.

23. - Итальянлар ҳеч қачон ҳеч кимни ютолмайдилар, бироқ уларга ютқазиш доимо осон. Йохан Кройфф.

24. - Мен собиқ футболчи, собиқ мураббий, собиқ директор ва собиқ фахрий президентман. Шу рўйхат ҳам ҳар нарсанинг хотимаси борлигига далолат. Йохан Кройфф.

25. - Асабларни тинчлантириш ва мушакларни меъёрий ҳолатга келтириш сири борми? Очиғи, бундан хабарим йўқ. Лев Яшин.

26. - Ишончим комил, бир неча ҳафтада инглизчада гапиришни мени ҳар қандай немис тушунадиган даражада ўрганиб олиш қўлимдан келади. Лотар Маттеус.

27. - Сак-сак югуриш - бу ҳайвонларга хос. Бизга эса футбол ўйнаш учун ақл ва тўп керак. Луи ван Гал.

28. - Мен термани қабул қилдим, бироқ умидворманки, ўзимдан жамоа қолдираман. Луис Арагонес.

29. - Ихтиёрингда энг кучли футболчиларнинг жамланишгани  энг яхши жамоага эгалигингни англатмайди. Марчелло Липпи.

30. - Табиатан мақтовларни ёқтирмайман. Танқид эшитишим ва уларни инкор этишим маъқулроқ. Пол Скоулз.

31. - Мен 3та жаҳон чемпионатини пенальтилар серияси туфайли бой бердим. Агар бу нарса асабларимга таъсир эта бошлаганини айтсам, мени тушунарсизлар... Роберто Баджо.

32. - Ишим - оддий тажовузкорлик. Мен ҳар сафар урушга чиқаман. Яъни майдонда бажарадиган ишимни футбол ўйинидаги иштирокка менгзаш қийин-ов. Рой Кин.

33. - Одамларнинг айтишларича, оқимга қараб сузиш керак экан. Бироқ биласизми, нима оқим бўйича сузади? Ўлик балиқ. Рой Кин.

34. - Агар Патрик Виейра билан жанжалимиз муштлашувгача етганидами, у мени шунчаки, ўлдириб қўярди. Рой Кин.

35. - Агар кечаси клубга бормасам, унда кундузи гол уролмайман. Ромарио.

36. - Мен чиройли эмасман. Аммо майдондаги хатти-ҳаракатларим барчани ром этади. Роналдиньо.

37. - Жаҳон чемпионатидаги ғалаба олий даражадаги кўнгилхушликдан ҳам яхши. Йўқ, кўнгилхушлик у қадар ёмон эмас, аммо мундиал ундан фарқли ўлароқ, 4 йилда бир марта бўлади. Роналдо.

38. - Одатда футболка алмаштирилганида, уларнинг ҳаммасидан тер ҳиди анқийди. Лекин Бекхэм формасидан фақат одеколон ифори димоққа урилади. Демак, у тер ҳидини нимадир қилиб йўқотади ёки баданидан шунчаки, парфюмерия воситаси чиқади. Роналдо.

39. - Мен ақл эмас, балки қалб билан ўйнайман. Бошқача айтсам, майдонда ўйламайман -ҳаракатланаман. Тьерри Анри.

40. - Итальянлар футбол ўйинини худдики урушдек бой беришади. Урушда эса мисли футбол ўйинидек ютқазишади. Уинстон Черчилль.

41. - «Фейеноорд» ҳақида билганим фақат шуки, бу клуб ҳам «Аякс» ўйнайдиган мамлакатдан. Фабио Капелло.

42. - Футболда кучлилар ғалаба қозонишмайди, аксинча, ким ғалаба қозонса, ўша кучли. Франц Беккенбауэр.

43. - Устунлик ҳеч нарсани англатмайди, агарда рақибда имкониятлар туғиладиган бўлса. Франц Беккенбауэр.

44. - Кийиниш хонасига кириб, гоҳида ўзимни Голливудга тушиб қолгандек ҳис қиламан. Франц Беккенбауэр.

45. - Мен тики-такани сира ёқтирмайман ва у ҳақда бошқа эшитишни ҳам истамайман. Тики-така - чиқинди уюми, «пас» йўлида яна бир «пас». Мен шогирдларимни бундай бемаънилик билан вақт ўтказишга мажбур қилолмайман. Хосеп Гвардиола.

46. - Бугун Лео Мессини тўхтатиб қолишингиз учун сизга шунчаки, пулемёт керак бўлади.  Христо Стоичков.

47. - Отам менга шундай деганди: «Эдик, футбол - яхши юмуш, бу ишга ёрдамчи. Агар футболда ногаҳон омадсизликка учрасанг, заводда иш топишинг анча осон». Эдуард Малофеев.

48. - Футболнинг ҳоли не кечарди, агарда мен бўлмаганимда...? Элленио Эррера.

49. - Чайка нега нуқул траулер ортидан учади? Чунки майда балиқларни қайта денгизга улоқтиришларини кутади. Эрик Кантона.

50. - Спорт тўлиқ назорат қилинади. Ҳозир футбол учрашувлари ва ҳовлидаги ўйинлар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик қолган эмас. Бу ерда ижодкорликка ўрин йўқ. Яри Литманен.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:25, 13.04.2016. Ўқилди: 8753 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
2 Нефтчи Стипе Перица 13
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 12
4 Бухоро Шерзод Эсанов 10
5 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
6 Нефтчи Зоран Марушич 9
7 Пахтакор Чинеду Стефан 9
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 9
10 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик