Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

4-тур рамзий термаси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Тур рамзий термаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олий лиганинг 4-турида ҳам бир қатор муросасиз баҳслар гувоҳига айландик. Айниқса, Тошкент ва Жиззахда бўлиб ўтган ўйинлар сўнгги сонияларгача мухлисларни ҳаяжонда ушлаб турди. Табиийки, мазкур учрашувларда фаоллик борасида бошқа шерикларидан ажралиб турганлар ҳам бўлди. Сўнгги турдан кейин тузилган рамзий терма жамоада айнан ўша футболчилар номига мурожаат этдик.

Дарвозабон:

Санжар Қувватов («Насаф»). 4-турнинг марказий ўйинида «Насаф» посбони бир нечта вазиятларда жамоаси жонига оро кирди. «Пахтакор»га қарши кечган муросасиз баҳсда Санжар Қувватов фавқулодда ҳолатларда Элдор Суюновнинг ўрнини бемалол эгаллаши мумкинлигини амалда исботлади.

Ҳимоячилар:

Жамшид Болтабоев («Пахтакор»). Ўсмирлар ва ёшлар термасидаги ўйинлари орқали танилган иқтидорли футболчи аста-секин формасини тиклаётгани қувонарли, албатта. «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган баҳсда Болтабоевнинг фаоллиги туфайли «Насаф»нинг бир нечта ҳужумлари тўхтаб қолди. Натижада, Жамшид учрашув якунлангач, мезбонлар сафидаги энг яхши ўйинчи номига лойиқ кўрилди.

Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»). Бугунги «Локомотив»ни бу футболчисиз тасаввур қилиш қийин. Ҳар бир вазиятда тиш-тирноғи билан курашадиган ҳимоячи Жиззахдаги баҳсда ҳақиқий етакчиларга хос тарзда ҳаракат қилди. Шу куни ажойиб ўйин кўрсатган «Сўғдиёна» футболчилари ғалабага эришишлари ҳам мумкин эди. Аммо Тўхтахўжаев бошчилигидаги ҳимоя чизиғи вакиллари бунга йўл қўйишмади.

Мурод Холмуҳаммедов («Сўғдиёна»). Умуман, «Сўғдиёна» ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги баҳсда айнан мудофаа вакиллари нисбатан фаолроқ кўриндилар. Айниқса, мезбонлар сардори Мурод Холмуҳаммедов «Локо» ҳужумчиларининг эркин ўйнашларига тўсқинлик қила олди. Бундан ташқари, иқтидорли ҳимоячи жамоасининг ягона голи муаллифига айланди ва ҳақли равишда учрашувнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида эътироф этилди.

Ярим ҳимоячилар:

Илҳом Юнусов («Қизилқум»). Ҳар бир ўйинда жамоасини ғалаба сари илҳомлантира олаётган Илҳом Юнусов 4-турдан кейин тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда. Тўғри, у голларининг асосий қисмини пенальтидан урмоқда, аммо 11 метрли жарима зарбасини эплаб амалга оширолмаётганларнинг тез-тез учраётганини инобатга олсак, «Қизилқум» ярим ҳимоячиси ўз жамоаси манфаати йўлида нечоғли улкан аҳамият касб этаётгани аён бўлади.

Саламат Қутибоев («Бухоро»). Кўҳна шаҳарликлар водийда қийин учрашув ўтказишди. «Қўқон-1912» ўз уйида исталган жамоага «бошоғриқ» бўла олиши кўпчиликка маълум. «Бухоро» билан ўйинда ҳам Мурод Исмоилов шогирдлари рақибларига кескин кураш таклиф этишди. Аммо шу куни омад бухороликларга кулиб боқди. Айнан Саламат Қутибоевнинг голи меҳмонларга ғалаба келтирди.

Алишер Шоғуломов («Андижон»). Бахтиёр Ашурматов шогирдлари «Водий дербиси»да дастлаб ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишганди. Аммо Алишер Шоғуломов урган гол майдон эгаларидаги ғалабага бўлган ишончни орттириб юборгандек туюлди. Қолган вазиятларда омадини рақиб дарвозаси олдида излаган «Андижон» якунда 3 очкони қўлга киритди.

Сато Минори («Бунёдкор»). Япониялик ярим ҳимоячи Ғузорда кечган баҳсда ҳар доимгидек фаоллик кўрсатди. У нафақат плеймейкерлик, балки тўпурарлик салоҳиятини ҳам намойиш эта олди. Сато Минорининг голи якунда «Бунёдкор»нинг «Шўртан майдонидан кичик ҳисобдаги, аммо ўта муҳим ғалаба билан қайтишини таъминлади.

Шоҳруз Норхонов («Обод»). Тошкентда бўлиб ўтган яна бир муросасиз баҳсда олий лига дебютанти мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилиши ҳам мумкин эди. Айниқса, Шоҳруз Норхоновнинг ажойиб голидан сўнг мухлисларда шундай тасаввур уйғонган бўлса ажабмас. Агар «Обод» ҳимоячилари сўнгги дақиқаларда бироз ҳушёрликни йўқотишмаганида, иқтидорли футболчи якунда учрашувнинг ҳақиқий қаҳрамонига айланарди.

Ҳужумчилар:

Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»). «Сўғдиёна» билан ўйинда «Локомотив» аранг мағлубиятдан қутулиб қолди. Агар Темурхўжа Абдухолиқовнинг голи бўлмаганида, «темирйўлчилар» ортга қуруқ қайтишлари муқаррар эди. ОЧЛнинг сўнгги турида ҳам жамоаси ғалабасини таъминлаган ҳужумчи ҳозирча олий лига тўпурарлари пойгасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Бобур Абдухолиқов («Насаф»). Турнинг марказий баҳсида Рўзиқул Бердиевнинг жорий мавсумдаги кашфиёти аста-секин тажрибаси ошиб бораётганини намойиш эта билди. Абдухолиқовнинг тезкор хатти-ҳаракатлари «Пахтакор» ҳимоячиларини мунтазам сергакликда ушлаб турди. Лекин барибир, Бобур рақиб жамоа мудофаа чизиғидагиларнинг хатосини кечирмай, гол урди. Якунда айнан у «Насаф»нинг мазкур ўйиндаги энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:54, 16.04.2016. Ўқилди: 3554 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик