Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Даврон Файзиев: «Фарғонага ғалаба қозониш учун келгандик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Фарғонада бўлиб ўтган Олий лига 5-тур доирасидаги “Нефтчи” ҳамда  “Сўғдиёна” клублари ўртасидаги баҳсдан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўйин ҳақида фикр билдирди.

-  Қизиқарли учрашув бўлди. Йигитларга раҳмат айтаман. Берган кўрсатмаларимни тўғри бажаришди. “Нефтчи”ни жиддий ўргандик. Рақиб ўйинлари ёзилган видеолар кўриб чиқдик ва шунга яраша тайёрландик.

Ўйин куни эрталаб матбуотда “Нефтчи” – “Сўғдиёна” баҳси превьюсини ўқиб чиқдим ва футболчиларга ҳам кўрсатдим. Фарғонадаги статистикаларимиз яхши эмаслигини сайтда ойнадек кўрсатиб қўйишганди. Ўйлаб қарасам, ҳақиқат ҳам “Нефтчи” уйида фақат бир марта ғалаба қозонган эканмиз. Мана шу битта ғалаба ва битта дуранг ўзим бошчилигимда қўлга киритилган экан. Орзуга айб йўқ дея Фарғонага ғалаба қозониш учун келгандик. Ўйиндан аввал Яратгандан зафар қучишимизни сўрагандим. Худо шукур, бугунги ўйин якуни биз учун омадли келди ва ғалабани илиб кетдик. Бугунги учрашув шундай зайлда ўтдики, битта гол ҳаммасини ҳал қиларди ёки дуранга тортадиган беллашув бўлди. Лекин Фарғонада хеч бир рақиб осонликча очко олиб кетмаслигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Бугун бизга ҳам оғир бўлди. Фақат ўйин якуни Жиззах клубига омадли бўлди.  

-  Даврон ака, “Нефтчи” ҳақида қандай фикрдасиз ?
-  Рақиб ўйинини таҳлил қилмайман. Бу саволни очиқ қолдираман. Хозир хар қандай клуб билан ўйнаса, натижа учун ҳаракат қилса бўлади.  “Нефтчи”га эса фақат омад тилаб қоламан.

-  Саволни бошқача бермоқчиман. Агар ҳозир сиз рақиб бош мураббийи бўлганингизда нималарга эътибор қилганлар бўлардингиз ?
-  “Нефтчи” бош мураббийи бўлиш ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаганман. Бу саволга тез жавоб бериш қийин. Фикримча, “Нефтчи”нинг ҳужум чизиғига эътибор қилиш лозим. Қачонки, ҳужумда ишларинг яхши бўлса, ҳимоя ҳам шунга яраша ишончли ўйнай бошлайди. Тўғри “Сўғдиёна” ўйин охирида тўлиқ ҳимояланди. Чунки ҳисоб бизни қониқтирарди. Охирдаги гол ҳам бўлмаганда,  дуранг ҳам рози эдик. Футбол мухлислар учун ўйналади. Кимлардир айтади “футболда натижа муҳим”. Йўқ, мухлислар стадионга келганга яраша чиройли футбол ҳам кўриши лозим, -  деди Файзиев.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 14:25, 17.04.2016. Ўқилди: 3607 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик