Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Барселона»га нималар бўляпти? Каталон клубининг инқирози рақамларда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Испания чемпионати 33-турида «Барселона» ўз майдонида «Валенсия»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, «Атлетико» ва «Реал»дан устунлигини йўққа чиқарди. «Sports.ru» нашри «Барселона»нинг инқирозини рақамлар билан изоҳлаб берди.

– «Барселона» Ла Лига доирасида кетма-кет уч ўйинда («Реал» – 1:2, «Реал Сосьедад» – 0:1, «Валенсия» – 1:2) мағлубиятга учради. Бундай салбий натижани каталонияликлар 2003 йилнинг январь–февраль ойларида қайд этганди. Ўшанда «Барселона» президенти Жоан Гаспар бўлган.

– Ла Лиганинг сўнгги тўрт ўйинида «Барселона» мавжуд бўлган 12 очкодан атиги 1 очко ишлаб олди. «Атлетико» ушбу вақт оралиғида 9, «Реал» эса барча 12 очкони ишлаб олди.

– «Барселона» 20 март куни «Вильярреал» билан дуранг (2:2) қайд этганидан сўнг, «Атлетико» билан фарқ 9 очкони ташкил қилаётган эди. Ҳозир эса «Барселона» ва Диего Симеоне жамоаси ҳисобида 76 очкодан мавжуд. «Реал»да 75 очко бор.

– Мессининг голсиз ва узатмаларсиз серияси 515 дақиқа давом этди. Аргентиналик футболчи 16 мартдан буён бирор марта ҳам «гол+пас» тизимида очко тўплай олмади. Ўшандан буён у «Вильярреал» (2:2), «Реал» (1:2), «Атлетико» (2:1), «Реал Сосьедад» (0:1) ва яна «Атлетико» (0:2) жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушганди. «Валенсия»га қарши ўйинда голсиз сериясига барҳам берган Месси фаолиятидаги голлари сонини 500 тага етказиб олди.

– «Барселона» 2013 йилдан буён «Камп Ноу»да ўтказилган ўйинларнинг биринчи бўлимида иккита гол ўтказиб юбормаган эди. Ўшанда каталонияликлар 4:2 ҳисобида «Бетис»дан устун келганди. Қайд этиш керакки, «кўк-анорранглилар» ўз майдонида сўнгги бор 1947 йилда «Атлетико»га қарши (3:2) биринчи бўлимдан кейин 0:2 ҳисобида имкониятни бой бера туриб, мағлубиятдан қутулиб қолганди.

– Луис Энрике шогирдлари сўнгги 16 ўйиндан атиги 3 тасида ўз дарвозаларини дахлсиз қолдирган.

– «Барселона» сўнгги олти ўйиндан тўрттасида 2 ва ундан ортиқ гол ўтказиб юборган. Эътиборлиси, қаторасига тўрт ўйинда каталонияликлар биринчи бўлиб ўз дарвозаларидан тўп олиб чиққан.

– Луис Суарес сўнгги 3 ўйинда бирор марта ҳам рақиб дарвозаси томон аниқ зарба йўлламаган.

– Санти Мина жорий мавсумнинг ҳар икки даврасида «Барселона» дарвозасига гол киритиб, «Сельта» ҳужумчиси Йон Гвидеттининг муваффақиятини такрорлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:51, 18.04.2016. Ўқилди: 11781 марта. Фикрлар: 86 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик