Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Лестер» жамоасининг австралиялик мухлиси чемпионликни кўриш учун саратонга қарши курашмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бир йил муқаддам 51 ёшли собиқ полициячи, австралиялик Тони Скеффингтон қорнидаги оғриқлар туфайли шифокор кўригига бориб, у ерда қўрқинчли хабарни эшитди: айни кучга тўлган эркак камёб хасталик — кўричак саратонига чалингани маълум бўлди. Лекин футболга бўлган муҳаббат Скеффингтонга далда бўлди. Унинг ҳикоясини «Чемпионат» келтиради.

Шифокорлар касаллик ўтказиб юборилганини айтди; умуман олганда, кўричак саратони ўзини кеч намоён этади, унинг диагностикаси ва даволаниши оғир кечади. Австралиянинг Аделаида шаҳридаги қиролича Елизавета номидаги шифохона онкологлари Скеффингтоннинг тўрт ҳафта, нари борса бир ярим ой умри қолганини эътироф этди. Унинг кунлари шифохонада — палатада, кимё терапияси хонасида, оғриқ қолдирувчи дори-дармонлар кетма-кетлиги ичида ўта бошлади. Шифокорлар уни ҳар куни ҳисобсиз текширувлардан ўтказар, янгидан-янги муолажалар, дорилар, таҳлиллар белгилар эди. Хасталикнинг якуни муқаррар ўлим эканлигини бўйнига олган Тони дори-дармонга умид боғламаса-да, ниҳояни кутиб соат санаш қўрқинчли ва зерикарли эди. Эрталабки соатларини докторларга топширган бемор кечки соатларини «Лестер»га бағишлади.

Эрталаб ва тушлик чоғи ухлаб, куч тўплаб олган Скеффингтон кечки пайт оғриқсизлантирувчи дорилар таъсирида ўзини яхши ҳис этар ва Ер сайёрасининг нариги қисмида тўп сураётган «Лестер» жамоасининг ўйинларини сабрсизлик билан кутар эди. «Тулкилар» — Тонининг ҳаётида рафиқаси Донна ва уч фарзандидан кейинги ўринда турувчи муҳаббат. У ҳеч қачон Лестерда бўлмаганига қарамай, жамоанинг энг садоқатли мухлислардан биридир.

Foto: “Chempionat”

Фото: «Чемпионат»

Тонининг отаси Австралияга Ирландиядан кўчиб келган бўлиб, Скеффингтонлар авлодининг келиб чиқиши пировардида Лестерширдаги Харбро округига бориб тақалади. Болаликда бу ҳақда кўп ҳикоялар эшитган Тони «Лестер»ни илдизларига бўлган ҳурмат ва садоқат рамзи ўлароқ танлади.

«У пайтлар футбол Австралияда мутлақо машҳур эмасди. Лекин менинг омадим келди — болалигимданоқ дўстларим билан айнан Англия қонун-қоидаларига мувофиқ тўп тепиб юрардим. Болалигимда ‘Лестер’га бўлган муҳаббатимни ‘Мидлсбро’га мухлислик қиладиган қўшни оила янада мустаҳкамлади. Уларга Буюк Британиядан турли футбол эсдаликларини юборишарди; ўшанда мен улардан ‘тулкилар’нинг футболкасини олдим. У пайтлар бундан ортиғини орзу қилиб бўлмасди. Бугун ‘Лестер’га мухлислик қилиш анча осон — Премьер-лиганинг, интернет ва замонавий технологияларнинг ривожи туфайли мен барча ўйинларни Аделаидадан туриб кўришим ва футболкалар буюртиришим мумкин», — деб ҳикоя қилади Скеффингтон.

Тони шифохонада ҳам анъаналарини тарк этмади: ўйин кунлари у «тулкилар»нинг «10» рақами ва ўз фамилияси туширилган футболкасини кияди. «Лестер» ғалаба қозонса — футболкани ечмайди; дуранг қайд этилса — қора тусдаги сафар либосига бурканади; мағлубият қайд этилган кунлари — ўтган мавсум намунасидаги майкада юради. Интернет орқали футбол жамоалари атрибутларини буюртма қилиш имконияти туғилиши муносабати билан Скеффингтон «тулкилар»нинг турфа ранг ва тусдаги, ҳар хил мавсумга оид формаларини тўплай олди. Шунингдек, Тони клуб эмблемаси Австралия байроғи билан ёнма-ён жойлашган баннер ясаб олди; Яшил қитъада «Лестер» фан-клубига асос солди ҳамда унда ўз таъсирида «Лестер»га қизиқа бошлаган дўстларини тўплади.

«Бизнинг шаҳарчадаги барларда асосан ‘Челси’, ‘МЮ’ ва ‘Манчестер Сити’ мухлисларини учратиш мумкин. Бу клублар ҳақида кўп гапирилади ва ёзилади. Аммо бундай ‘пластик’ мухлислик менга маъқул эмас. Илгари улар менинг ‘Лестер’га бўлган муҳаббатим устидан куларди; ҳозир кўп нарса ўзгарди», — дейди Скеффингтон.

50 ёш атрофидаги бақувват эркакнинг бундай хасталикка йўлиқиш эҳтимоли 50 мингдан бир имкониятга тенгдир. «Лестер» футбол жамоасининг Англия Премьер-лигаси чемпионига айланиши эҳтимоли мавсум бошида 5 мингдан бир имкониятга тенглаштирилган эди. Буни қарангки, «Лестер»нинг чемпион бўлиш орзуси реал ҳаётга кўчиши бугун деярли аниқ бўлиб қолди. Айни пайтда, жамоанинг энг садоқатли мухлисларидан бири — Скеффингтоннинг ҳаётида ҳам мўъжизалар юз бера бошлади.

Foto: “Chempionat”

Фото: «Чемпионат»

2015 йилнинг майида қатор яхши натижаларга эришган «Лестер» Премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолди. Орадан бир неча кун ўтиб, шифокорлар Скеффингтоннинг ҳам ҳаёти сақлаб қолинганини ҳайрат ила эътироф этди. Саратоннинг бундай шакли ва босқичида одатда самарасиз ҳисобланадиган кимё терапияси ва бошқа муолажалар натижа берди. Тони уйга қайтди.

Собиқ полициячининг ҳаётидаги энг сеҳрли ёз бошланди — бу ойларни у оиласи ва яқинлари даврасида, саёҳатда, ресторанларда, пляжда ва бошқа жойларда ўтказди. Айни пайтда у тепасига Клаудио Раньери келган «Лестер»нинг янги мавсумини кута бошлади.

Скеффингтон навбатдаги кимё терапиясига ҳозирлик кўраркан, «тулкилар» ақл бовар қилмас ўйин намойиш этиб, Англия чемпионатининг чўққисини эгаллаб олди. Ёзнинг охирида, Премьер-лиганинг дастлабки турлари ўтганидан сўнг Тони рафиқасига «Лестер»нинг чемпион бўлишига пул тикишни сўраган эди.

«Ўшанда коэффициент, бироз тушганига қарамай, 3 мингдан бир имкониятни ташкил этаётганди. Мен Доннадан 2 доллар тикишни сўрагандим, у эса 20 доллар тиккан экан. Мен ундан бу хатоси учун миннатдорман», — деб эсга олади у кунларни Скеффингтон.

Августда оила «Лестер» чемпионлигига тикилган пулнинг қайтишидан умид қилмаган эди. Аммо мартда букмекер уларга совринни муддатидан олдин, у 60 минг долларга айланиб кетмасидан бурун олиб кетишни таклиф қилди. Тони кутишга тайёр эди, бироқ оиланинг қарори билан букмекерлик конторасидан 35 минг доллар олинди. Шу тариқа, «Лестер» жорий мавсумда Скеффингтонлар оиласига бир дунё пул ва, асосийси, ҳаётга, ғалабага ишонч туҳфа этди.

«Учинчи лигада тўп сураётганида кузата бошлаганинг жамоа чемпион бўлишини кўрмай вафот этиш, албатта, алам қилади, — тан олади Тони. — Лекин, нима бўлганда ҳам, ушбу мавсумдан бир олам ғурур туйдим ва тақдир менга буни кўришим учун яна бир йил умр берганидан бахтлиман».

Foto: “Chempionat”

Фото: «Чемпионат»

Тонининг амалга ошмаган яна бир орзуси бор — Лестерширда бўлиш, «тулкилар» ўйинини бевосита стадионда туриб кузатиш. Илгари буни амалга оширишга молиявий имкониятлар етишмаган бўлса, энди соғлиқ масаласи кун тартибида турибди.

Январь ойида у ўз ҳикоясини «Лестер» мухлислари форуми — Foxes Talk’да баён этди. Даставвал бу ҳақда маҳаллий Leicester Mercury нашри ёзиб чиқди, сўнг у маълумотлар машҳур таблоидларга етиб борди. Минглаб одамлар форумда, ОАВда ва ижтимоий тармоқларда Тонига хайрихоҳлик билдирди. Жамоа ҳам четда қолмади — Скеффингтоннинг севимли ўйинчиси Энди Кинг ўз дастхати туширилган «тулкилар» байроқчасини Австралияга юборди. «Лестер» мухлисларидан бири Тонига исталган учрашувда VIP-ложани эгаллашни таклиф қилди.

Афсуски, охирги ойларда Скеффингтоннинг соғлиғи яна ёмонлашди — шифокорлар унга парвозни тақиқлади.

«Таассуфки, ‘Лестер’нинг ўйинида бўлиш аслида унчалик қийин эмаслигини кеч тушундим», — деб ўкинади Тони.

Бироқ Англия Премьер-лигасида «Лестер» кўрсатаётган мўъжизаларга гувоҳ бўлган мухлислар яна бир мўъжиза рўй бериб, Тонининг омон қолишидан умид қилмоқда. Тонига «тулкилар»нинг шиори далда бўлмоқда — Foxes never quit.

5 апрель куни, навбатдаги, энг оғир кимё терапияси курсидан кейин Скеффингтон яна уйга қайтди. Аҳволи жуда оғир бўлишига қарамай, у форумда ва Facebook’даги саҳифасида «Лестер»нинг «Саутгемптон» устидан қозонган ғалабаси ҳақида икки оғиз мамнуният сўзларини ёзди.

Олдинда яна тўрт тур қолди. Уларнинг давомида «тулкилар» Премьер-лига чўққисини ҳеч кимга бериб қўймаслиги лозим. Бир йил муқаддам ўлиши айтилган Скеффингтоннинг мақсади эса — ҳеч бўлмаганда яна тўрт ҳафта яшаш ва чемпионликни кўриш.

Кучли нурланишдан сўнг мустақил равишда овқатланиш қобилиятини йўқотиб, осма томизгичдан озиқлантирилаётган Тони навбатдаги ўйин куни ҳам Доннадан телевизор ёқишни сўрайди ва «Лестер»ни кузатишда давом этади. У севимли жамоасининг навбатдаги голидан, навбатдаги ғалабасидан, ўлимдан ютиб олган навбатдаги лаҳзасидан қувонади.

Foto: “Chempionat”

Фото: «Чемпионат»

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:59, 18.04.2016. Ўқилди: 3446 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик