Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 3:0
      • Фиорентина
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 0:1
      • Хетафе
      • 04.03.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.03.2026 00:30
      • Борнмут
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 04.03.2026 00:30
      • Эвертон
      • 2:0
      • Бёрнли
      • 04.03.2026 00:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Сандерленд
      • 04.03.2026 01:15
      • Вулверхэмптон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 05.03.2026 00:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Челси
      • 05.03.2026 00:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 05.03.2026 00:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Арсенал
      • 05.03.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.03.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
  • Суперлига
      • 04.03.2026 18:45
      • Қўқон-1912
      • 1:2
      • Пахтакор
      • 04.03.2026 19:15
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Андижон
      • 05.03.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Бухоро
      • 05.03.2026 19:15
      • Машъал
      • -:-
      • Локомотив
      • 05.03.2026 19:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Нефтчи

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Андижон 2 3
3 Нефтчи 1 3
4 Локомотив 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бунёдкор 1 3
7 Бухоро 1 3
8 Насаф 1 3
9 Қизилқум 2 3
10 Динамо 1 0
11 ОКМК 1 0
12 Хоразм 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қўқон-1912 2 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
2-тур Қизилқум 2-1 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Даврон Файзиев: "Танаффусда ҳакамдан ўйинни виждонан, ҳалол бошқаришини илтимос қилдим"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

"Андижон" - "Сўғдиёна" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.

"Андижон"ни ғалаба билан табриклайман. Турнир жадвалига қараб ҳисоблайдиган бўлсак, икки жамоанинг ҳолати тенг эди. "Андижон" жамоасини Ашурматов қабул қилиб олгандан кейин ғалабага ташна, мухлислар хоҳлагандай жамоани туза олган. Бу жамоани шакллантирса совринлар учун курашадиган жамоага айлантирса бўлади. Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи ва учинчи голларга эътирозим бор. Ўйин видеосини кўрамиз. Агар мана шундай пенальтини белгилаб футболни ривожлантирамиз десак унда билмадим қандай ўйнаш керак? Бу баҳона эмас. Ўйинни кўрдингиз. 10 киши бўлиб қолганимизда ҳам ҳужумга зўр бердик, ҳар жабҳада "Андижон" билан тенг баҳс олиб бордик. Албатта ҳар доим ҳам ғалаба қилиш ёқимли. Лекин бундай ютқазиш жуда аламли. Курашишда давом этамиз. "Нефтчи", "Локомотив", "Навбаҳор" жамоалари билан тенгма-тенг ўйнаб, футболчилар ҳурматга сазовор бўлишди. Балки шундан кейин шогирдларим осмонга учишни бошлагандур, ўз қароргоҳимизда йиғилганда гаплашиб оламиз. Хатолар устида ишлаймиз. Ҳаммаси яхши кетаётганди. Биринчи гол футболчиларни руҳан синдирди. Иккинчи голда ўзимиз хато қилдик. Учинчи гол ўйиндан ташқари ҳолат эди. Лекин, нима бўлгандаям ҳисоб қолади, мағлубиятни мардларча қабул қилишимиз керак.

- Пенальти белгиланмаганда ўйин натижаси бошқача бўлиши мумкин эдими?
- Албатта. Ўйин ҳар томонга ўзгариши мумкин эди. Агар "Андижон" меҳмонда ўйнаганида, уларнинг дарвозасига шунақа пенлаьти қўйса қандай аламли бўлади? Барча ўзини шу ўринга қўйиб кўриши ва шундан кейин хулоса қилиши керак. Ўтган йилги "Андижон" билан меҳмондаги ўйинимизда ҳам шу ҳакам бошқарган ва мана шундай шубҳали, ўйин тақдирини ҳал қилувчи пенальти белгилаган. Лекин бу билан ўзимни оқламайман ва муҳокама қилмоқчи эмасман.

- "Сўғдиёна" 6 турда учта қизил карточка олди. Футболчилар билан интизом масаласида гаплашиб олиш керакмасмикан?
- Шу пайтгача иккита қизил карточка ҳаққоний берилган эди. Мен мураббий сифатида футболчиларни оқламоқчи эмасман. Лекин, бугунги қизил карточка футболчини ўзидан чиқариш учун қилинган ҳатти ҳаракатнинг "маҳсули" эди. Андижон футболчисини буни қойилмақом қилиб уддалади. Лекин, ўтган йил худди шунақа ҳолат "Нефтчи" билан бўлганида яъни бизнинг футболчини уриб йиқитганида, "Нефтчи" футболчиси Бахтиёр Ёқубовга сариқ берилган эди. Бироқ, ҳакамларни ишининг биз баҳоламаймиз, уларнинг назоратчилари бор.

- 1-тайм тугугандан кейин ҳакамга жиддий равишда эътироз билдирдингиз? Нима дедингиз ўша вазиятда?
- Озроқ виждонан ҳалоллик билан бошқаринг дедим. Мезбонларга якка курашларда, баҳсли вазиятларда ён босилса тушунаман. Лекин, агар "Андижон" дарвозасига худди шундай пенальти қўйилганида, мухлислар ёки мураббийлардан олдин, сиз журналистлар ҳакамни "еб қўярдингиз". Футболни ривожлантириш йўлида давом этяпмизми, футболни қизиқ ва курашларга бой тарзда ўтказишимиз керак. Энг асосийси қизиқарли ўйин бўлди. Қизиқарли ўйинни безаб берадиган голни биз уролмадик. Агар андижонликлар ҳамма имкониятдан фойдаланганида бунданам йирик ҳисоб бўлиши мумккин эди.

- Наманганда илк очкони қўлга киритдингиз, кейинчалик Фарғонадан уч очко билан қайтдингиз. Йигитлар ўша ўйинлардан келиб чиқиб, бугун ҳам ғалаба билан қайтамиз деб хотиржамликка берилмадимикан?
- Йўқ. Хотиржамлик эмас, биринчи ўйинда мени айбим биландур, озроқ қийинчиликка дуч келгандик: об-ҳаво ва майдон борасида. Яъни майдонда камроқ машғулот ўтказдик: фақат назарий ва тактик тайёргарликни ўтказдик. Озроқ юкламалар бажарилди холос. Мен шу ҳолатдан хавфсирагандим. Жисмоний томондан бир оз толиқиб қолдик. Агар жамоа хотиржамликка берилган бўлса бу мураббийнинг айби бўлади. Чунки, мураббий ҳар доим максимал даражада футболчини ишлашга мажбур қилиши керак.

- Нима учун Темур Ҳакимовдек ҳужумчи захирада қолдирилди ва иккинчи бўлимда майдонга чиқарилди?
- "Локомотив" билан ўйиндан кейин у тиззасидан жароҳат олган эди. Бугун ҳам уни ўйинга чиқариб хато қилмадимми деб ўйлаб қолдим. Эътибор қилган бўлсангиз бир оз оқсоқланиб югургандек бўлди. Лекин, ўзидан сўраганимда тайёрман деб айтди.

Манба: offside.uz
Киритилди: 22:54, 23.04.2016. Ўқилди: 3739 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
2 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
3 Қўқон-1912 Тома Табатадзе 1
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 1
5 Қизилқум Ислом Кенжабоев 1
6 Андижон Александр Андроникашвили 1
7 Андижон Драган Черан 1
8 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
10 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.