Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 11 12 7 30
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 7 5 18
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Уэс Морган:«Раньери билан тил топишиш осон»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жорий мавсум «Лестер»нинг ажойиб ўйин намойиш қилаётгани ва Англия чемпиони бўлишга яқин тургани хусусида кўп гапирилди. Бунда Жейми Варди, Риёд Маҳрез ва Н~Голо Канте каби футболчиларнинг ҳиссаси катта бўлаётгани ҳақида барча бонг урмоқда. Аммо яна бир ўйинчи борки, унинг ҳам хизматлари беқиёсдир. Бу - жамоа сардори Уэс Морган. Яқинда Daily Mail нашри ушбу футболчи билан суҳбат уюштирди. Қуйида ана шу интервьюни ўқийсиз.

- Келгуси мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этасизлар. Ҳиссиётлар қандай?

- Бу ажойиб. Фаолиятимнинг асосий қисмини чемпионшипда ўтказганман. Премьер-лигадаги дастлабки учрашувим ўтган йили бўлганди. Аввалги мавсумда қуйи дивизионга тушиб кетишимизга оз қолганди. Албатта, «Реал» ёки «Барселона»га қарши ўйнаш ажойиб. Аммо биз шундоқ ҳам Европанинг энг кучли клубларидан бўлган «Манчестер Сити», «Челси», «Арсенал»ларга қарши ўйнаяпмиз.

- Жорий мавсум кўп нарсага эришдинглар. Фақат чемпионлик совринини қўлга киритиш қолди, холос...

- Ҳа, бу охиргиси эмас. «Сандерленд»га қарши учрашувда мухлисларимиз «чемпионлар» деган соврин кўтаришди. Лекин биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳушёрликни йўқотмаслигимиз керак. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Тўғри, барчаси ўз қўлимизда. Аммо мавсум охирида ҳар нарса бўлиши мумкин. Шундай экан, олдиндан бир нима дейиш ярамайди.

- Сиз Мэдоусда улғайгансиз. Болалигингиз ҳақида гапириб беринг.

- У пайтларда пул нималигини билмасдик. Фақатгина борига хурсанд бўлардик. Мен онам ва синглим билан яшардим. Отамни кам кўрардим. Мактабдаги баҳоларим ҳам ёмон эмасди. Пулимиз етишмасди, лекин бахтли эдим. Онам биз учун барчасини муҳайё қиларди. Бунинг учун ундан миннатдорман. Ноттингемда Мэдоус қандай жой эканлигини ҳамма яхши билади. Бу жуда хавфли туман: наркотика, криминал. Айрим оғайниларим шу йўлдан кетишган. Лекин менинг хаёлимда ҳамиша футбол бўлган. Биз машина тўхташ жойларида, паркларда, умуман, имкони бор жойда футбол ўйнардик. Бундай болалик мени ҳақиқий эркак қилиб тарбиялади. Келиб чиқишимдан уялмайман.

- Ўшанда ҳам баланд бўйли бола бўлганмисиз?

- Ҳа. Табиатан гавдалиман. Шунинг­дек, ўша пайтларда ҳар нарсани еяверардим.

- Коллежда бошқа соҳага ўқигансиз ва футболни ташлашга ҳам тайёр бўлгансиз. Аммо 18 ойдан сўнг «Ноттингем Форест»нинг кўригига боргансиз. Ўшанда нима ўзгарганди?

- Нимагадир эришиш учун яхши имконият юзага келди, деб ўйлаганман. Дюнкиркдаги дўстларим скаутлар эътиборини қозонишим учун янги бутса олиб бермоқчи бўлишган. Чунки эскиси йиртилиб кетганди. Онам бундан хижолат чеккан ва янги бутсалар учун отамдан пул олиб берган. Бир ҳафталик кўрик аввалига ярим ойга, кейин бир ойга чўзилиб кетган. Шундай сўнг мавсум охиригача қолишим лозимлигини айтишган. Уларнинг менга айтган биринчи гапи шундай бўлганди: «Уэс, дастлаб формангни жойига келтириб олишинг керак». Ўшанда 13 кг. озишим лозим бўлган. Ҳар кун югурардим ва парҳез қилишга мажбур эдим. Айнан шу омил мени кўп нарсага ўргатди. Эсимда, фақат ўзим айлана бўйлаб югурардим. Мендан кичиклар эса ўйнашарди.  «Лестер» билан шартнома имзолаганимда ҳам бироз вазн йўқотишим кераклигини айтишган. Ҳозир бўш вақтимни спорт залида ўтказаман ва оптимал вазнимни ушлаб тураман.

- «Ноттингем Форест» сафида 400дан ортиқ ўйин ўтказгансиз. Қуйи дивизионда қийин вақтлар ҳам бўлган. Шундан кейин АПЛдаги биринчи ўрин жуда хурсанд қилса керак?

- Қайсидир маънода шундай. Қанчалик узоққа бора олганимни энди тушундим. Айнан ўша қийин кунларда ҳақиқий футболчи бўлиб етишдим, дея оламан. Олдинлари АПЛда ўйнашни орзу ҳам қилолмасдим. «Лестер»га ўтишга розилик берганимнинг сабабларидан бири - ўз кучимни олий дивизионда синаб кўрмоқчи бўлдим. «Форест»да кўп йиллар ўйнадим. Аммо янги шартнома борасида келиша олмадик. Чунки жамоанинг молиявий муаммолари бор эди. Улар трансферим учун 1 миллион фунт стерлинг олишган. Бу пул жамоага жуда зарур эди. Мен эса АПЛда ўйнаш имконига эга бўлдим.

- «Лестер» сафида анча ўсишга эришдингиз. Буни қандай уддаладингиз?

- Тўғриси, ҳозир бунга ўзим ҳам ишона олмайман. Нима бўлаётганини тушунтириб бериш қийин. Балки мавсум якунланганидан сўнг таҳлил қилиб кўрармиз. Лекин биз мақтовларга маст бўлмаяпмиз. Аксинча, олдимизга қўйилган вазифани аъло даражада уддалашга уриняпмиз. Ноттингемдаги футбол мактабларининг бири билан алоқа қилиб тураман. Яқинда у ерга боргандим. Болалар ва уларнинг ота-оналари машинадан тушиб, «Уэс, сиз билан суратга тушсак бўладими?» дейишди. Тўғриси, олдинлари бундай ҳолатларга тушмаганман. Лекин бу мен учун қийин эмас. Одамлар учун ёқимли. Шунчаки, бунга ҳали ўрганмаганман.

- Ямайка терма жамоасидаги дебютингизни 2013 йили нишонлагансиз. Копа Америка ва КОНКАКАФнинг Олтин кубоги баҳсларида ўзингизни кўрсата олдингиз. Шунингдек, Месси ва Каваниларга қарши учрашувларда рақибга имкон бермадингиз. Ҳозирги формангизни инобатга олсак, Англия терма жамоасидан таклиф олишингиз мумкинмиди?

- Бобом ва бувим туфайли Ямайка терма жамоасида ўйнаш имкониятига эга бўлдим. Ота-онам Англияда туғилишган. 2013 йили чемпионшипда тўп сурардим ва деярли 30 ёшни уриб қўйгандим. Ямайка сафида халқаро даражада ўйнаш мен учун янгилик бўлганди. Тўғри, Англия терма жамоаси таркибига кириш имкониятидан ҳеч қачон воз кечмасдим. Лекин ўша йиллари мени терма жамоага чақириш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган. Аммо бугунги кунда шундай имкониятга эга бўлишим мумкин эди. Асосийси, Ямайка учун ўйнаётганимдан ҳеч қачон афсусланмайман.

- Клаудио Раньери қўл остида ишлаш қандай кетяпти?

- У ҳазиллашишни яхши кўради. Мураббийимиз билан тил топишиш осон. Сардорлигим туфайли у билан кўп мулоқотда бўламан. Машғулотларда Раньери бизнинг жисмоний ҳолатимизга кўпроқ эътибор қаратади.

Championat.comЖ.БОБОХОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:38, 24.04.2016. Ўқилди: 2057 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.